Рет қаралды 1,884
"Тошкент тилсимлари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
ШАЙХ ХОВАНДИ ТОҲУР МАЖМУАСИ (Навоий кўчаси, Шайхонтоҳур тор кўчаси) - меъморий ёдгорлик (15-19-асрлар). Шайх Хованди Тоҳур мақбараси, зиёратхона ва гўрхонадан иборат. Мавжуд ёдгорлик 15-асрга оид кўҳна мақбара пойдевори устига 18-19-асрларда қурилган; бунда Мовароуннаҳрда 14-аср охиридан ривожланган икки хонали бўйлама мақбара-мажмуа тарҳлари сақлаб қолинган. Мақбаранинг бино юзасидан сал чиқиб турувчи кичик пештоғи бор, ички деворлари чуқур равоқли. Хоналар гумбазлар б-н ёпилган; гўрхона гумбази қўшқават бўлиб, 12 қиррали асосга ўрнатилган. Зиёратхона меъморлиги ўзига хос хонақоҳ бўлиб, саккиз равоқдан иборат. Дарчалардаги кошинкори панжаралар сақланиб қолган. Мақбара юпқа чорси (25х26х5-6 см) пишиқ ғиштдан терилган. Мақбаранинг ўлчамлари 16,2х8 м, хоналари 6х6 ва 4,2х4,1 м, зиёратхона гумбазининг баландлиги 12,8 м. Кейинроқ атрофига чиллахона, Юнусхон мақбараси (15-аср) қурилган. Уч масжид биноси, минора, Эшонқулидодҳоҳ мадрасаси сақланмаган. Ўтмишда мажмуа Тошкент аҳолисининг зиёратгоҳ қадамжоларидан бири бўлган. Турли байрамларда бу ер сайилгоҳга айланган.