Ўз тарихи ва ўтмишига эга мўжизавий Самарқанд шаҳри | Mo'jizalar makoni

  Рет қаралды 2,061

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Мўжизалар макони" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Ангрен шаҳар ўлкашунослик музейи 1960 йил 21 сентябрда ташкил этилганди. Ўтган йили “Ангрен шаҳар тарихи музейи” деб қайта номланди. Ушбу музей моддий маданият ёдгорликларини ўрганиш асосида топилган ноёб ашёлар, осори атиқаларни экспозиция ва кўргазмалар орқали кенг оммага намойиш этиб келмоқда.
Бугунги кунда музей фондида 32 минг 422 та моддий ва маънавий ашё сақланаётган бўлиб, улардан асосий экспонатлар сони 27 минг 146 та ҳамда ёрдамчи экспонат сони 5 минг 276 тани ташкил этади. Уларни Миллий музей фонди давлат электрон каталоги таркибига киритиш борасида кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. Фонд ашёлари бўйича фотоальбомлар, видеороликлар, каталоглар тайёрланиб, маълумотлар Республика ягона портали ва музей интернет сайтига жойлаштириб келинмоқда. Ангрен шаҳар тарихи музейида табиат, тарих, этнография ва санъат каби бўлимлар фаолият олиб боради. Табиат бўлими Оҳангарон водийси табиати ҳақида маълумот беради. Бўлимдаги экспозицияларда денгиз сатҳидан 1500-4000 метр баландликда жойлашган тоғларда яшаган ёввойи чўчқа, тоғ эчкиси, айиқ, бўри каби ҳайвонлар, арча, қайрағоч, шувоқ, исириқ, қамиш каби кўплаб ўсимликлар ҳақида маълумотлар берилади.
Тарих бўлими музейнинг асосий бўлими бўлиб, бу ерда кўплаб ноёб экспонатлар мавжуд. Бўлимда намойиш этилаётган экспонатлар халқимизнинг турмуш тарзи, маданияти ва узоқ тарихидан дарак беради. Ангрен шаҳри яқинида жойлашган Кўлбулоқ манзилгоҳи моддий маданиятнинг энг қадимий намунаси сифатида тилга олинади. Тадқиқотлар натижасида чуқурлиги 22 метр, эни 2 метрли жой очилиб, 24 та маданий қатлам ўрганилди. Кўлбулоқ манзилгоҳи маданий қатламларидан топилган тош қирғичлар, пластинкасимон пайрахалар, нуклеус (тош ўзак)лар ва учи ўткир тош учриндилар бўлим экспозициясидан жой олган.
Бронза даврига оид бўлган қоятош расмларида ёввойи ҳайвонлар ва улар билан боғлиқ диний маросим манзаралари тасвирланган. Ушбу Қизилолмосой қояларига чизилган расмларнинг фотосуратлари экспозиция таркибида намойиш этилмоқда. Бўлимда қадимги Илоқ тарихи ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилган. Илоқ Оҳангарон водийси ва унга туташ бўлган ҳудудларни ўз ичига олган ва маълум муддат мустақил бўлган тарихий- маъмурий ҳудуд номи бўлиб, у барча тарихий манбаларда кончилик ва металлургия билан боғлиқ равишда қайд этилган. Этнография ва санъат бўлимида аждодларимизнинг либос ва кийимлари, турар жойлари, турмуш тарзи, хўжалик фаолияти, уй-рўзғор буюмларига оид экспонатлар, шунингдек тасвирий санъат асарларининг мавзули кўргазмалари ўрин олган.

Пікірлер: 6
@user-zr6cp7hd3q
@user-zr6cp7hd3q 2 жыл бұрын
Яша Узбекистон,утмиш тарихни билмай,келажакни куриб булмайди,офарин,тарихни унутмаслик керак🇺🇿😍👍.🌹🌹🌹
@pelemaradona518
@pelemaradona518 2 жыл бұрын
Samarkand + UZBEKISTAN.
@samarqandurgut8898
@samarqandurgut8898 2 жыл бұрын
👍🙋🙋🤝✊
@temurzaripov7194
@temurzaripov7194 2 жыл бұрын
САМАРКАНД СКАЗКА ГОРОД👍👍👍👍
@gulchexraabduvohidova7886
@gulchexraabduvohidova7886 2 жыл бұрын
Самарканд жуда чиройли шахар👍👍👍👍
@user-kw9kk6oy2d
@user-kw9kk6oy2d 2 жыл бұрын
Ассалому алайкум
Can You Draw The PERFECT Circle?
00:57
Stokes Twins
Рет қаралды 94 МЛН
Como ela fez isso? 😲
00:12
Los Wagners
Рет қаралды 25 МЛН
Temuriylar poytaxti yohud Samarqandning fath etilishi
11:41
SALOM TARIX
Рет қаралды 103 М.
Ҳурматли Шавкат Мирзиёев, ё ҳозир, ё ҳеч қачон!!!
12:50
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi (31.05.2024)
Oliy Majlis - online
Рет қаралды 73
Can You Draw The PERFECT Circle?
00:57
Stokes Twins
Рет қаралды 94 МЛН