Рет қаралды 41,434
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги “Юксалиш” саноат шаҳарчасида бўлиб, “Glass еxpo” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Бу ерда ойнага миллий нақшлар ва замонавий дизайн асосида ишлов берилади.
Президентимиз корхонадаги иш жараёни, маҳсулотлар намуналарини кўрди.
Шу ерда тадбиркорлар билан мулоқот бўлди.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди ва ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Номзоднинг дастурида келгуси беш йилда Наманган вилоятида 400 мингта янги иш ўрни яратиш, аҳоли даромадини камида 2 бараварга ошириб, камбағалликни 2 бараварга қисқартириш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Учрашувда партия вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Наманган” шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди.
Мазкур лойиҳа учун Давлатобод туманининг Юксалиш ҳамда Тўрақўрғон туманининг Еттикон маҳаллалари ҳудудидан 1 минг 371 гектар ер ажратилган. У ерда 410 та кўп қаватли уй, 7 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, шунингдек, кўплаб инфратузилма иншоотлари барпо этилиши режалаштирилган.
Натижада 2026 йилга бориб Наманган бир миллион аҳоли истиқомат қиладиган йирик шаҳарга айланади.
Президент Наманган шаҳридаги «Саховат» уйини бориб кўрди.
Бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. 120 ўринли янги «Саховат» уйи биноси, 4 та коттеж қурилган.
Давлатимиз раҳбари нуронийлар билан дилдан суҳбатлашди.
- Сизлар ҳаётдан рози бўлсаларингиз, Аллоҳ биздан рози бўлади, юртимиз тинч, ишимизда барака бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.