Раҳмат, маълумотлар фойдали бўлган бўлса, хурсандман!
@CemalKahraman-h8p8 ай бұрын
@@notariatuzасломалекум ака яахшмсиз сздан бир илтмос акашу биз еттим оелмзда бизга шу бир ёордам қилиб юуборинг маелми қўлнгздан келсашу эхсон мукофотни эхсонку ака тўғрм гапларм худоелигашу
@CemalKahraman-h8p8 ай бұрын
Бизн ота онамздан қолган эски уемзни бузгндиг 2йилдн олдин хозир ўша уени қетадан кўтаришга кучимиз етмияаптида
@CemalKahraman-h8p8 ай бұрын
Балким шу савоб учун бирон бир ОДАМ бўлса бизга бир ёордам қлиб юуборсалар дегндим двоқлстиг лекин ака бир умиршу ўша инсони
@notariatuz8 ай бұрын
@@CemalKahraman-h8p Ассалому алайкум! Ёзганда жуда кўп хатолар билан ёзар экансиз, тушуниш бироз қийин бўлдику, лекин бир амаллаб ўқидим. Сизни тушундим, аммо сизни ҳолатизга мос эҳсон қиладиган даражадаги одам эмасман, ўзим ҳам ишлаб, ҳам ўқийман, бу канал нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича маслаҳатлар бериб бориш мақсадида очилган!
Ассалому алайкум! Ўзи умуман олганда ҳаммада ҳар хил давлат божи чиқиши мумкин, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома учун тўловда давлат божи қуйидагича: мерос бўлиб қолаётган ҳар бир мулк учун давлат божи алоҳида ҳисобланиб қўшиб борилади, бунда ҳар битта кўчмас мулк ёки битта автотранспорт ёки битта корхона учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ, ҳозирги кунда - 340.000 сўм)нинг 50% миқдорида, яъни 170.000 сўмдан, ҳар битта бошқа турдаги мол-мулк учун (акциялар, ускуналар, депозитлар, фирмалар уставидаги улушлар ва ҳ.к.) БҲМнинг 30% миқдорида, яъни 102.000 сўмдан (агар мерос гувоҳномаси сайёр тартибда нотариал идорага келолмайдиган меросхўр яшайдиган уйга бориб тасдиқланса давлат божи 2 карра ундирилади), шунингдек гувоҳнома лойиҳасини тайёрлаш учун БҲМнинг 1 баравари, яъни 340.000 сўм, консультация учун БҲМнинг 20%, яъни 68.000 сўм, тақиқ текшириш ҳар бир мулк учун БҲМнинг 15%, яъни 51.000 сўмдан, бошқа ташкилотларга сўровнома бериш БҲМнинг 5% - 17.000 сўмдан, сайёр тартибда гувоҳнома берилса давлат божи 2 карра ундирилишидан ташқари БҲМнинг 50% - 170.000 сўм пуллик хизмат ундирилади, мерос мулкидан воз кечувчи меросхўрлардан меросдан воз кечиш аризаси расмийлаштириш учун БҲМнинг 15% - 51.000 сўм (сайёр тартибда 238.000 сўм)
@sher_07778 ай бұрын
Ассалому алайкум, рахмат 👍👍👍
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Видео фойдали бўлган бўлса хурсандман!
@azamatbabajanov14207 ай бұрын
Хадя шартномаси расмийлаштирилишида, хадя килувчининг фарзандлари розилиги олинадими, агар фарзандалар хадя килинаётган хонадонда руйхатда турган булса ушбу холатда уларнинг доимий яшаш жойи билан боглик масала кандай хал киоинади.
@notariatuz7 ай бұрын
Ассалому алайкум! Ҳадя шартномаси расмийлаштиришда доимий рўйхатда турган шахслардан розилик аризаси олинмайди ва улар доимий рўйхатда туриш ҳуқуқини сақлаб қолади, фарзандлардан ҳам розилик аризаси олинмайди, агар кўчмас мулк никоҳ даврида сотиб олинган ёки қурилган бўлса, мулк эгасининг эри/хотининг розилик аризаси олинади! Фақат истисно қилувчи ҳолатлар бор: агар ҳадя қилиниши керак бўлган уй/квартира хусусийлаштирилган ва давлат ордери (далолатномаси)га асосан тегишли бўлса, ушбу ҳолатда хусусийлаштириш пайтида розилик берган шахслардан розилик аризаси олиш лозим бўлади! Шунингдек, агар мулк никоҳ даврида сотиб олинган ёки кўчмас мулк қурилиши учун ер ажратиш тўғрисида ҳоким қарори чиқарилган ёки қурилган кўчмас мулк бино иншоотларидан фойдаланишга рухсатнома (ҳоким қарори, қабул қилиш далолатномаси) чиқарилган бўлсаю, бироқ ушбу ҳужжат чиққанидан сўнг мулк эгасининг эри/хотини вафот этган бўлса, ушбу ҳолатда марҳум эр/хотиннинг биринчи навбатдаги меросхўрлари: агар тирик бўлса ота-онаси, хотини/эри (мулк эгаси), фарзандлари ушбу мулкнинг ярмига эгалик ҳуқуқини олиш учун туман фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши, эгалик ҳуқуқини олиш тўғрисида ҳал қилув қарорини олиши ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш керак бўлади, шундан сўнг эгалик ҳуқуқи қайси меросхўрлар номига чиқарилган бўлса, ўша меросхўрлар мулк эгаси билан биргаликда улушдош мулкдорларга айланади ва бу ҳолатда уйни улар билан келишган ҳолатда тўлиқ ҳадя қилиш мумкин ёки аввал бошидан эгаси бўлган одам ўзига тегишли улушини ҳадя қилиши мумкин, агар судда марҳум эр/хотиннинг мулкнинг ярмига эгалик ҳуқуқи шундоқ ҳам ҳужжат бўйича эгаси ҳисобланган хотин/эрга чиқарилса, бу ҳолатда мулк эгаси ўз мулкининг тўлақонли эгасига айланган бўлади ва у ўз мулкини ҳадя қилишда, гаровга қўйишда, ижарага беришда ҳеч кимнинг розилиги олинмайди!
@НигорахонНазирова-ч4г3 ай бұрын
Шу саволга мен хам жавоб олишни хохлайман
@azamatbabajanov14203 ай бұрын
@@notariatuz рахмат
@МузаффарИшанов-л2уАй бұрын
Мархум отам мол мулкини менга мерос этиб кеткандилар. Онам хам утиб кенканлар. Бошка фарзандлар дан розилик олишим шартми. Уй уларни никихидан олдин олинган булса
@nozimakarimova44818 ай бұрын
Молодец 😊
@ErkinTilabov7 ай бұрын
Барака топиглар.Рахмат. 25%улушлар нимага асосан (улушлар) таксимланади?
@notariatuz7 ай бұрын
Assalomu alaykum! Bu shunchaki bir misol, merosxo‘rlar soniga qarab o‘zgarishi mumkin, yana bir misol: agar 10ta merosxo‘r bor bo‘lsa, vasiyatnoma tashlab ketilmagan taqdirda har biri 1/10 ulushdan qonun bo‘yicha olgan bo‘lardi, agar vasiyatnoma tashlab ketilgan bo‘lsa va 10ta merosxo‘r orasida voyaga yetmaganlar yoki pensiya yoshidagilar yoki 1- yoki 2-guruh nogironlari bo‘lsa, ular qonun bo‘yicha olishi kerak bo‘lgan 1/10 ulushni yarmi, ya'ni 1/20 ulushdan olishi yoki ushbu ulushni olishdan voz kechishi mumkin, bunday merosxo‘rlar majburiy ulushdan voz kechadigan bo‘lsa quyidagi holatda voz kechishadi: pensiya yoshidagilar o‘zi ariza yozib, nogironlar agar muomalaga layoqatli bo‘lsa o‘zi ariza yozib, agar aqliy jihatdan o‘ziga javob berolmaydigan nogiron bo‘lsa, u holda u muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilishi va uning o‘rniga vasiylik va homiylik bo‘limining roziligi bilan vasiy yoki homiy, agar ular ham bo‘lmasa, vasiylik va homiylik bo‘limi xodimi ishonchnoma asosida ariza beradi, agar voyaga yetmaganlar bo‘lsa, ko‘pincha ular qabul qilishadi, faqatgina uning yashashi uchun barcha shart-sharoitlar ta'minlangan bo‘lsa, u holatda bolaning tirik qolgan otasi/onasi, agar otasi ham, onasi ham vafot etgan bo‘lsa, vasiysi yoki homiysi voz kechish arizasini berishi mumkin, bunda tuman hokimligi huzuridagi voyaga yetmaganlar huquqlarini himoya qilish sho‘'basining roziligi olinadi
@YusufboyKomolov2 ай бұрын
Салом алайкум гап шундаки васият буйича меросни буйдок пайти олган оила кургандан Келин Эски кадастрдаги уйни бузиб янгитдан иккита алохида килиб Уй Курган ва акасига хадя килган Хар уйга алохида кадастр килган, узига тегишли уйда аелининг хаки борми
@notariatuz2 ай бұрын
@@YusufboyKomolov Ассалому алайкум! Меросни бўйдоқ ёки уйланган пайтда олганми, фарқи йўқ, бу унинг шахсий мулки ҳисобланади, бироқ, агар уйни никоҳ пайтда бузиб бошқаттан қурган бўлса, у ҳолда янги қурилган иморатларни фойдаланиш учун рухсатнома никоҳ даврида чиққани сабабли, бу уй эни эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланади ва никоҳ бекор қилинган тақдирда хотин бу уйни ярмига даъво қила олади, агар қурилган уйни ҳадя сифатида олган ака ҳақида гап кетаётган бўлса, ҳадя қилиб олгандан кейин бошқа қурилиш қилинмаган бўлса, у ҳолда ҳадя қилиб олинган уй ўша аканинг шахсий мулки ҳисобланади ва бўлинмайди
@YusufboyKomolov2 ай бұрын
@@notariatuz катта рахмат
@nu3968 ай бұрын
Assalomu alekum. Juda yaxshi ish boshlabsiz. Rahmat. Iloho kuch quvvat bersin. Lekin bir oz mushkulroq tushuntribsiz. Masalan: xadiya qilingan uy joy deylik. Ayniqsa snosga tushgan joylarda, bilasizkiy prapiska masalasi kòp. Shundan kelib chiqib, xadiya qilingan qoĝozda, asosiy sotib olingan. Arzonroq berilish bn birga prapiskada qoliahgan. Shuni masalasi qanday bòladi. Uyni sotishga tòĝri kelsa va yoki snos bòlsa. Tòliqroq tushuntrsangiz
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Rahmat! Video foydali bo‘lgan bo‘lsa xursandman! Gapizzi tushundim, bu videoda faqat vasiyatnoma va hadya shartnomasini asosiy farqlarini va oqibatlarini aytib o‘tganman! Snosdagi uyni sotish, oldi-sotdi shartnomasi, oldi-sotdi bilan hadyani rasmiylashtirishdagi o‘xshashlik va farqlari tushuntiriladigan boshqa videolar chiqadi, fevral oyida o‘qishdaman, xudo xohlasa mart oyidan yangi videolar chiqadi, o‘shanda chiqadigan videolarda batafsil aytib beraman!
@nu3968 ай бұрын
@@notariatuz Va alekum assalom. Òqishlaringiz hammamizga manfaatli bòlsin, iloho òzi aqlingizni ravon qilib bilimlaringizni mustaxkam bòlishiga madadkor bòlsin🤲🤲🤲
@notariatuz8 ай бұрын
@@nu396 Rahmat!
@FeruzaAminova-k7t5 күн бұрын
КАЙНОТАМ ХУЖАИНИМГА ХОВЛИНИИВАСИЯТ КИЛГАНЛАР ХУЖАИНИМНИ АКАЛАРИ ВАФОТ ЭТГАНЛАР БОЛАЛАРИ ХАК ТАЛАБ КИЛИШИ МУМКИНМИ ЖАВОБ УЧУН ОЛДИНДАН КОТТА РАХМАТ❤
@notariatuz5 күн бұрын
@@FeruzaAminova-k7t Ассалому алайкум! Агарда васиятнома бўлмасагина ҳақи бўлар эди, васиятнома бор бўлса, у ҳолда вафот этган ўғилнинг мажбурий улуши бўлмайди
@izzatshomuratova30719 ай бұрын
Хадя шартномасини нархлар хакида хам изох берсангиз
@notariatuz9 ай бұрын
Ассалому алайкум! Агар кўчмас мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказлари ҳисобланган шаҳарларда жойлашган бўлса, ҳадя шартномаси бегоналар ўртасида расмийлаштирилса 561.000 сўм, яқин қариндошлар ўртасида (мулк эгасининг ота-онаси, эр/хотини, фарзандлари, ака-укаси, опа-синглиси, қайнота-қайнона, куёви, келини, бува-буви, невара) расмийлаштирилса 391.000 сўм, агар юқорида санаб ўтилган шаҳарлардан ташқари Республиканинг қолган шаҳар ва туманларида жойлашган кўчмас мулк ҳадя шартномаси расмийлаштиришда эса бегоналар ўртасида 391.000 сўм, яқин қариндошлар ўртасида 306.000 сўм, кўчмас мулк сотиб олинган ёки қурилган бўлса, турмуш ўртоқ розилик аризаси ёки мулк эгасининг даъво қилувчи эр/хотини йўқлиги ҳақида аризаси учун қўшимча 51.000 сўм
@ninanizamatdinova44918 ай бұрын
Давлатга туланадиган солиқ ёки бошқа тўловлар ҳақида тушинтириш берсангиз, илтимос (васиятнома бўйича)
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Васиятномада солиқ тўланмайди, агар давлат божини назарда тутган бўлсангиз, унда ҳозирги кунда 85.000 сўм
@UZB1988 ай бұрын
Берган маьлумотларингиз учун катта рахмат сог булинг
@usernunber238 ай бұрын
Васият қилингандан кейин мулкка давогарлар 25% хақдор бўлиши, васият қилувчининг қарорини ўзгартира олиши марҳум васият қилувчининг қарорига хурматсизлик эмасми? Негаки васият қилувчи давогарларни олдиндан рози қилган ва мулкини айнан ўзи хохлаган бошқа бировга васият қилган бўлиши хам мумкин-ку...
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Фикрингиз ўринли, лекин давлатимиз томонидан инсонпарварликни қўллаган ҳолда, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз (пенсия ёшидагилар, ногиронли борлар) меросхўрлар боқувчисидан айрилган тақдирда, васиятномада кўрсатилган меросхўр уйни номига ўтказиб олгач уларга ғамхўрлик қилмасдан кўчага чиқазиб қўйиши мумкинлигини инобатга олиб шундай қоида қўлланилган, чунки ҳар бир қонун-қоида чиқишида одамларнинг орасида бўлаётган воқеалар ҳисобга олинади! Балки сизни хабариз йўқдир, лекин баъзи бир одамлар борки, одамларни ишончига кириб, мулк эгасини ўз мол-мулкини ўша одамга васият қилдиришигача олиб боради, кейин у одам вафот этгач ҳалиги одам васиятнома бўйича мерос иши очтириб васиятномада кўрсатилган мол-мулк(лар)ни ўз номига ўтказиб, унда яшаётганлар билан ҳисоблашиб ўтирмай хоҳлаган одамига сотиши ёки ҳадя қилиши, ижарага бериши, гаровга қўйиши мумкин! Хўш, бунақа ҳолатлар авваллари кўп бўлган, бошқалар ёрдамига, бошпанага муҳтож бўлган вояга етмаганлар ва меҳнатга лаёқатсизлар ҳисобланган меросхўрлар қаерга борсин бу ҳолатда? Шунинг учун ҳам, ҳар бир қонун-қоидани қабул қилинишига энг аввало одамларни ўзи сабабчи, яна бир мисол, никоҳ даврида бирор мол-мулк сотиб олинса ёки қурилса бундай мол-мулк эр-хотиннинг биргаликдаги мулки ҳисобланади, агар мулк эгасининг турмуш ўртоғи вафот этган бўлса, авваллари шунчаки даъво қилувчи эр/хотини йўқлиги ҳақида ариза олиб мулкни хоҳлаганча тасарруф қилиш мумкин эди, бироқ судга бундай ҳолатлардан кейин марҳум эр/хотиннинг ота-онаси ёки фарзандлари марҳумнинг умумий мулкдаги улушини ажратиб беришни сўраб мурожаат қилганлар ва низоли ҳолатлар кўпайгандан сўнг Адлия Вазирининг 10.01.2020-йилдаги 8-мҳ-сонли буйруғи билан Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш киритилиб, эндиликда никоҳ даврида мол-мулк сотиб олинган ёки кўчмас мулк қурилган бўлсаю, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат чиққач мулк эгасининг эри/хотини вафот этса, бундай ҳолатда ворислик қоидалари қўлланиладиган бўлди, яъни шунчаки сотиб ёки ҳадя қилиб юбориш, ижарага бериш, гаровга қўйиш мумкин эмас, барча меросхўрлар ўзаро келишган ҳолда мулкнинг ярмига эгалик ҳуқуқини олиши керак, бундай ҳолатда улар фуқаролик судига мурожаат қилиши лозим!
@Madrahimov6768 ай бұрын
@@notariatuz , ассалому алайкум, агар турар жой кадастр килинмаган булсачи, уни меросхурни номига утказиш мумкинми ?
@notariatuz8 ай бұрын
@@Madrahimov676 Ассалому алайкум! Агар фақат кадастр паспортигина бўлмаса ҳеч нарса қилмайди, асосийси кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши ва у давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши керак, агар булар ҳам бўлмаса, унда у марҳумнинг мулки ва мерос мулки ҳисобланмайди, бундай ҳолатда меросхўр уйни ўз номига ўтказа олмайди, агар уйнинг ҳужжати бўлмасаю, лекин ўша уйда меросхўр доимий рўйхатда турса ва ҳамма тўловларни ўз вақтида тўлаб борса, 15 йил ўтгандан кейин суд орқали эгалик ҳуқуқини олиши мумкин, бу ҳақида каналимизда бошқа видео бор: kzbin.info/www/bejne/iGGUYpR5jKien8kfeature=shared
@салом.салом-ъ7г8 ай бұрын
Ваалекум ассалом рахмат. Малумот фойдали булди. Битта савол: отамни номидаги ер участкасида уй курдик ва яшаб келмокдамиз. Отам ерни номинга ол деяпти, шунда менга хадя килиб бермокчи. Онам казо килганлар. Битта опам ва укам бор. Шунда отам билан нотариусга бориб шундок расмийлаштириб олсам буладими ё яна кимнидир розилиги керакми. Хозирги вактда кураяпсиз бир одам мумай пулга эришиш максадида хеч нарсадан тоймайди. Жигарларим уртасида мол мулк талашиш йук булмайди хам чунки отам хамма нарсани тенг таксимлаган. Шу саволга жавоб берсангиз
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Агар уйга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат онангиз ҳаётлигида, отангиз билан никоҳ даврида чиққан бўлса, унда суд орқали марҳум онангизнинг кўчмас мулкнинг ярмидаги улушига эгалик ҳуқуқини олиш керак, бунда барча фарзандлар қатнашади, шундан сўнг, эгалик ҳуқуқи кимга чиқса ўша одам ва отангиз, агар эгалик ҳуқуқи отангизга чиқса, отангизни ўзлари кейин сизга ҳадя қилиши мумкин
@салом.салом-ъ7г8 ай бұрын
@@notariatuz ваалекум ассалом. Ер участка дадамни номига 90- йилда берилган. Уй жой онамни вафотидан уч йил утиб бошланган. Дадам ойимни никохи вактидаги уй жойлари дадамни дадасини номида булган. Энди шунда хам хамма меросхурлар булишлиги керакми ё ота бола хал килса буладими. Курук ерлиги вактидан соликларини тулаб келаман. 2015 йил кадастр килинган. А онам эса 2009 йилда вафот этганлар. Рахмат этибор учун. Телеграмиз бор экан саклаб куйдим.
@notariatuz8 ай бұрын
@@салом.салом-ъ7г Уй жойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат онангиз вафот этгандан кейин отангиз номига чиққан бўлса, унда қолган фарзандлар билан судга боришни кераги йўқ, отангиз ва сиз паспорт/ID-карталарингиз, сизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномангиз, ота-онангизнинг никоҳ гувоҳномаси ва онангизнинг ўлим гувоҳномаси ҳамда уй ҳужжатлари билан нотариусга борсангиз, қарздорлик ва тақиқ бор-йўқлиги текширилгач, камчиликлар бўлмаса муаммосиз ва бошқалар иштирокисиз нотариус сизларга ҳадя шартномасини расмийлаштириб беради
@салом.салом-ъ7г8 ай бұрын
@@notariatuz рахмат ука боризга шукур тугри булса мушкулим осон булади. Узим хам хужжат ишларида ишлаганман хозир бошкачаку барибир
@NodiraxonIbragimova-do8bn17 сағат бұрын
Ассалому алейкум хадия учун натариал идорага ховлини қарзи йўқлиги учун электрдан, сувдан, солиқдан қарзи йўқлиги тўғрисида малумотнома олиш шартми
@notariatuz17 сағат бұрын
@@NodiraxonIbragimova-do8bn Ассалому алайкум! Турар жой тоифасидаги кўчмас мулклар (ҳовли, квартира) бўйича бундай маълумотномалар нотариуслар томонидан тизим орқали электрон кўринишда олинади ва сиз ҳеч қаерга боришингиз шарт эмас, фақат қайсидир коммунал хизмат тизими ишламасагина қарзи йўқлиги ҳақида ёки шартнома тузилмаган бўлсагина бу ҳақида маълумотнома олиб нотариусга тақдим этиш керак бўлади! Шунинг учун уй эгаси биринчи навбатда ўз паспорти ва уйнинг ҳужжатлари билан нотариусга бориб қарздорлик ҳолатини текширтириш керак!
Ассалому алайкум! Яхши тилаклариз учун раҳмат, қўлдан келганча халқ хизматидамиз! Саволизга келсак, қизизга ҳадя қилиб уйни ўтказиш учун сиззи паспортиз, қизиззи паспорти ва туғилганлик гувоҳномаси, агар турмушга чиқиб фамилияси ўзгарган бўлса, унда қизиззи никоҳ гувоҳномаси, уйни кадастр, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар), агар қонуний никоҳдан ўтган бўсез ва уй никоҳ давомида сотиб олинган ёки қурилган бўлса, турмуш ўртоғиз паспорти ва никоҳ гувоҳномела билан розилик аризаси бергани нотариусга келиши, агар узоқроқда бўлсала, ўзларига яқин нотариусга кириб сиз уйиззи қизизга ҳадя қилишизга розилик аризаси қилдириб почта орқали юборишлари керак, агар уй сизга ҳадя шартномаси ёки мерос гувоҳномасига асосан тегишли бўлса, унда эриззи розилик аризаси керакмас!
@VasilysHakimova8 ай бұрын
@@notariatuz рахмат болажоним кутмагандим шунчалик тез жавоб езасиз деб Сизга Соглик ОмадБахт тилаб дуо киламан🤲🤲🤲🤲🙏🙏🙏🙏🙏
@notariatuz8 ай бұрын
@@VasilysHakimova Раҳмат! Яхши тилаклариз ўзизга ҳам ҳамроҳ бўлсин!
@shahnozaaliyeva47268 ай бұрын
Assalomu alaykum sizi qanaqib topsa buladi qatta ishlisiz konsultatsiyangiz kere
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Notarial idoramiz manzili: Toshkent shahar, Mirzo Ulug‘bek tumani, Oqqo‘rg‘on ko‘chasi, 21A-uy, 48-kvartira. Notarius LI OLGA VLADISLAVOVNA notarial idorasi. Mo‘ljal: NBU Sport klubi (Start stadioni). Ish kunlari: dushanbadan jumagacha, ish vaqti: 11:00dan 18:00gacha, dam olish kunlari shanba va yakshanba (bayram kunlari ham). Tushlik vaqti 13:00-14:00
@nu3968 ай бұрын
Yana bir savolim bor edi mavzuga aloqasi yòq. Òsha snosga tushgan uylarda turadigan kishi boshlanĝich tòlovsiz uy yoki subsidiya olishi mumkinmi. Agar mumkin bòlsa buni kim xal qiladi maxallami yo xokimyatga murojaat qilishi k.kmi. javob uchun oldindan rahmat
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Subsidiya ajratilishi bizni sohaga aloqador savol emas, buni mahallaga biriktirilgan hokim yordamchisidan so‘rab javob olishingiz mumkin! Eng avvalo buzilish hududi (snos)ga tushish qanday qurilish amalga oshirilishi bo‘yicha vujudga kelgan bo‘lsa o‘sha qurilishni tashkillashtirgan tashkilot bilan uy-joy buzilishi evaziga kompensatsiya ajratish bo‘yicha shartnoma tuziladi (firmalarni tashabbusi bilan uy buzilayotgan bo‘lsa shunday qilinadi), va shartnomada buzilayotgan uy evaziga kompensatsiya qanday ko‘rinishda ajratilishini kelishib olish lozim bo‘ladi, ya'ni pul ko‘rinishidami yoki boshqa joydan ko‘chmas mulk ajratish bo‘yichami va h.k.
@Marvelzona7 ай бұрын
Assalom alaykum .qaynata qaynonam uyni 15 yoshli uglimga xatlamoqchi.tulovlari qanday
@notariatuz7 ай бұрын
Ассалому алайкум! Агар кўчмас мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказлари ҳисобланган шаҳарларда жойлашган бўлса, ҳадя шартномаси бегоналар ўртасида расмийлаштирилса 561.000 сўм, яқин қариндошлар ўртасида (мулк эгасининг ота-онаси, эр/хотини, фарзандлари, ака-укаси, опа-синглиси, қайнота-қайнона, куёви, келини, бува-буви, невара) расмийлаштирилса 391.000 сўм, агар юқорида санаб ўтилган шаҳарлардан ташқари Республиканинг қолган шаҳар ва туманларида жойлашган кўчмас мулк ҳадя шартномаси расмийлаштиришда эса бегоналар ўртасида 391.000 сўм, яқин қариндошлар ўртасида 306.000 сўм, кўчмас мулк сотиб олинган ёки қурилган бўлса, турмуш ўртоқ розилик аризаси ёки мулк эгасининг даъво қилувчи эр/хотини йўқлиги ҳақида аризаси учун қўшимча 51.000 сўм
@DilobarShodiyeva-w9f8 ай бұрын
Meni turmush oʻrtogʻim vafot etgan 4yil boʻldi uy kadastri ularning nomida voyaga yetmagan farzandlarimiz bor uyni nomimga olish uchun qanday hujjatlar kerak
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Birinchi navbatda turmush o‘rtog‘ingiz qaysi manzilda yashagani haqida tumandagi migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘limi (pasportniy stol)ga borib ma'lumotnoma olasiz, keyin o‘sha tumandagi xohlagan notariusga murojaat qilib, notariusga o‘sha ma'lumotnomani, turmush o‘rtog‘ingizni o‘lim guvohnomasini, tug‘ilganlik guvohnomasini, ikkaliviylani nikoh guvohnomela, farzandlariylani tug‘ilganlik haqida guvohnomalari, turmush o‘rtog‘izzi ota-onasi tirik bo‘lsa, ular pasporti bilan kelishi kerak, vafot etgan bo‘lsa, o‘lim guvohnomalari, sizzi pasportiz va uy hujjatlarini taqdim qilishiz kerak bo‘ladi
@abuabu88508 ай бұрын
Ассалому алейкум. Видеоларизи куряпан. Конун коидалар билан танишяпмиз. Сизга рахмат. Бир танишимда савол тугилди. Танишим эркак киши. У она отасини уйида хотини ва боласи билан яшар эди. Кейин суд оркали ажрим булди. Онаси узига хадя булиб утган уйни углига, яни ажрашган йигитга хадя килиб берди. Угли эса 2 йил утиб уз опасига хадя килиб берди. Лекин ажрим булган ва бошка оила бн яшаётган собик хотини ва кизи шу ховлида пропискада экан. Улар уз хохиши билан пропискадан чикмаяпти экан. Шуни йечими кандей булади. Олдиндан котта Рахмат
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Видеоларни фойдаси тегса, хурсандман! Саволингизга келсак, ажрашгандан кейин ҳам, келин фарзандлари билан ўша уйда доимий рўйхатда қолган бўлса, улар ўз хоҳиши билан бошқа манзилга доимий рўйхатга ўтиб кетмагунча ушбу уйда тураверишади, ҳадя шартномасини расмийлаштиришда уйда доимий рўйхатда турган шахслардан розилик аризаси олинмайди, шунинг учун ҳадя шартномасини бемалол ўтказишган, агар олди-сотди шартномаси расмийлаштириладиган бўлса, унда доимий рўйхатда турган шахслардан (фақат 18 ёшдан катталардан) уйни сотишга розилик аризаси олинади, агар улар розилик бермаса, унда уй сотилмайди
@abuabu88508 ай бұрын
@@notariatuz Жавоб учун рахмат. Пропискадан чикарищ учун нима килиш керак ва улар у ховлидан энди хак талаб кила олишадими?
@notariatuz8 ай бұрын
@@abuabu8850 Агар никоҳни бекор қилиш ҳақидаги суд ҳал қилув қарорида келин ва фарзандларига ушбу уйда яшаш ҳуқуқи белгилаб қўйилган бўлса, унда шунчаки ўзлиги билан келишиб туриб бошқа манзилга доимий рўйхатга туришга кўндиришдан бошқа илож йўқ, агар қарорда яшаш ҳуқуқи ҳақида ҳеч нима ёзилмаган бўлса, унда улар уйни ҳозирги эгасининг яқин қариндоши (ота-она, эр/хотин, фарзандлари) ҳисобланмагани сабабли доимий рўйхатдан уларни чиқариш мумкин, фақат буни қандай тартибда амалга ошириш кераклиги ҳақида туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (паспортный стол)га бориб батафсил маълумот олишингиз мумкин!
Assalomu alaykum yaxshimisiz.otam uz nomidagi avtomashinani nabirasiga hadya qilmoqchi,onam vafot etgan.otam farzandlarini ishtirokisiz hadya qilsa boʻladimi
@notariatuz7 ай бұрын
Assalomu alaykum! Agar otangiz mashinani nikoh davrida sotib olgan bo‘lib keyin onangiz vafot etgan bo‘lsa, u holda otangiz, barcha farzandlar va agar tirik bo‘lsa onangizni ota-onasi, hamma birgalikda sudga murojaat qilib onangizni ushbu mashinadagi yarmiga egalik huquqini olish kerak bo‘ladi, shundan keyin mashinani xohlagan odamni nomiga o‘tkazish mumkin bo‘ladi, agar onangiz nomida avval biror mulk bo‘lib meros ishi ochilgan va merosni merosxo‘rlardan kimdir qabul qilgan bo‘lsa, o‘sha merosxo‘rdan rozilik arizasi olib o‘tkazsa bo‘ladi, agar o‘sha merosxo‘r faqat otangiz bo‘lgan bo‘lsa unda hech kimni roziligisiz mashinani xohlagan odamni nomiga o‘tkazish mumkin, agar mashina otangiz nomiga hadya shartnomasi yoki meros guvohnomasiga asosan tegishli bo‘lsa shundoq ham hech kimni roziligi talab qilinmaydi
@GulginaKarimova5 ай бұрын
assalomu alaykum yerimni bir qismini yaqinroq qarindoshimga xadya qilmoqchiman qanday xujjatlar qilishim kerak va qayerga murojat qilishim kerak maxallagami yo notariusgami yer nomimda lekin kadastr qilinmagan javob uchun oldindan raxmat
@notariatuz5 ай бұрын
Assalomu alaykum! Quruq yerni o‘zimi? Yoki qanaqadir bino-inshoot yoki uy qurilganmi? Yoki qurilishi tugallanmagan qurilmalar bormi?
@musofirayol21738 ай бұрын
Mol mulk hadya olgan shaxs ùzini oilasi farzandlari bùla turib boshqa birovga merosxùrlari bùla turib sùramasdan hadya qilishi mumkinmi (qonuniy nikoh bor 2 tomon alohida ota tomonidan beriladigan alimant 13 yildan buyon tùlanmagan) javob uchun rahmat.
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Hadya shartnomasiga yoki meros guvohnomasiga asosan tegishli mulkni uning egasi xohlagan odamiga sotishi yoki hadya qilishi mumkin, sotishda ham, hadya qilishda ham turmush o‘rtog‘ining roziligi olinmiydi, sotishda propiskadagilani roziligi olinadi, hadya qilishda esa prooiskadagilani roziligi olinmiydi va ula propiskada qoladi
@Aziz-gp5cx8 ай бұрын
Merosxorlar kimlar bolishi mumkin? Misol uchun otamning aka uka opa singillari, otamning mol mulkiga merosxor bo'la oladimi?
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Биринчи навбатдаги меросхўрлар - марҳумнинг ота-онаси (агар тирик бўлса), турмуш ўртоғи, фарзандлари, агар булар бўлмасагина ака-ука, опа-сингиллари меросхўр бўлади
@ShahzodMahsutaliyev-ji9fl3 ай бұрын
Menda ancha tushunarsiz yechilishi qiyin bolgan muammo borildi. Yordamiz kerak iltimos javob qiling
@notariatuz3 ай бұрын
@@ShahzodMahsutaliyev-ji9fl Assalomu alaykum! Telegramdan @anvar19970322 akkauntiga yozing, faqat soat 6dan keyin javob yoza olaman
@ИсломБекчановАй бұрын
U@@notariatuz
@notariatuzАй бұрын
@@ИсломБекчанов Assalomu alaykum! Savolingiz bo‘lsa yozib qoldiring, javob yozaman!
@gayratmixtiyev69014 ай бұрын
Ассалому алайкум васийат килиб олса орзон тушадими ёки хадия қилиб олса орзонми
@notariatuz4 ай бұрын
@@gayratmixtiyev6901 Ассалому алайкум! Васиятнома 85.000 сўм, ҳадя шартномаси кўчмас мулк қайси ҳудудда жойлашгани ва шартнома оила аъзолари ёки бошқа шахслар ўртасида тузилишига қараб 306.000 сўм, 391.000 сўм ёки 561.000 сўм чиқиши мумкин + эр/юотин розилиги 51.000 сўм, шунингдек ҳадя шартномасиини бир ой ичида давлат рўйхатидан ўтказиб янги кадастр кўчирмасини олиш шарт, кадастрга эса кўчмас мулк майдонига қараб 425.000 сўм, 680.000 сўм ёки 1.020.000 сўм тўлаш керак бўлади, арзон васиятнома, лекин уни васият қилувчи вафотидан кейин бир қанча ҳужжатларни тақдим қилиб васиятнома бўйича мерос ишини расмийлаштириш орқали кўчмас мулк эгасига айланиш мумкин, шунингдек васиятномани васият қилувчи тириклигида хоҳаган пайт бекор қилиши мумкин, ҳадя шартномаси эса қимматроқ бўлгани билан ҳадя олувчи дарров кўчмас мулкнинг эгасига айланади ва уни ҳадя қиоувчи бир ўзи ҳеч қандай сабабсиз бекор қила олмайди
@anvarjonyuldashev411611 ай бұрын
👌🏻
@мухаммадрасул-м6б8 ай бұрын
Углим мени ёлгиз ташлаб хотини билан бошка юртда яшаб юрганда, алокани узворганди. Мен икки кизимга уйни васият кипкуйгандим. Шу уйга мендан кейин, углим хам даъвогар буладими. Жавоб учун рахмат сизга олдиндан
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Энг аввало умрингиз узоқ бўлсин! Лекин сиз вафот этган кунда ўғлиз пенсия ёшига тўлган бўлса, мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлади, агар пенсия ёшига етмаган бўлса, унда улуш ололмайди!
@Asal2011-q5v3 ай бұрын
Ассалому алайкум яхшимисиз хужайним якинда кизимизга яшап турган уйимизни хадя килди бир вакти келиб хадяни кайтариб олиши мумкинми жавобларингиз учун олдиндан катта рахмат
@notariatuz3 ай бұрын
@@Asal2011-q5v Ассалому алайкум! Ҳадя қилинган уйни қайтиб олиш учун иккала томон ҳадя шартномасини бекор қилиш келишувини нотариусда расмийлаштириш керак, ҳадя қилувчи томонидан бир томонлама қайси ҳолатларда шартномани суд орқали бекор қилиш мумкинлигини видеода айтиб ўтганман
@АйнаАтанязова9 ай бұрын
Ассалам алейкум.Жой,млл-мулк менин номимда.Мен жойимни,мол-мулкимни неварам номига уткозмокчиман.Лекин неварам 8 нчи синфда укийди.Мен кандай килиб унинг номига утказишим мумкин?
@notariatuz9 ай бұрын
Ассалому алайкум! Агар сиз ҳозирни ўзида неварангиз номига мулкингизни ўтказмоқчи бўлсангиз, унда, неварангизни ота-онаси розилиги билан унинг номига мол-мулкингизни ўтказишингиз мумкин, бунда ҳадя шартномасини расмийлаштиришда сиз, неварангиз ва унинг ҳам отаси, ҳам онаси қатнашиши, ҳаммангиз бир вақтда нотариус ҳузурида бўлиб шартномага имзо қўйиб, фамилия, исми, шарифларингизни тўлиқ ёзиб, бармоқ изларингиз сканерланиши керак бўлади, шартнома рўйхатга олингач, неварангиз рўйхатга олинган уй қайси туманда жойлашган бўлса, ўша тумандаги ҳокимиятнинг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбасига вояга етмаган болани номига мулк расмийлаштирилгани ҳақида нотариус маълумотнома беради, кейинчалик неварангиз вояга етгунига қадар неварангиз номига ўтказилган мулкни сотиш керак бўлса, унинг ота-онаси ўша жойдан рухсат олиши керак бўлади
@gulchiroyxalilova35584 ай бұрын
Assalomu aleykum sizga bir savolim bor edi meni qaynona qaynotamni nomida 2ta uchastka bor biz 2yil oldin kelishmay erim bn ijaraga chiqib ketgandik endi qaynonam kelingla uchastkani bittasini nabiramni nomiga o'tkazaman deyapti 1qiz o'g'lim bor hali 1yosh bo'lmagan bolamni nomiga o'tkazmoqchi bo'ladimi shunaqa qilsa bizlar ga qaysi tamonlama manfaatli 2 3yil yashaganidan keyin yana qaytarib olishi ham mumkinmi uyni qaynonam nomiga o'tkazsa bo'ladimi o'g'limni hadya qilgan yaxshimi qaytarib ololmaydi o'ziga yana
@notariatuz4 ай бұрын
@@gulchiroyxalilova3558 Assalomu alaykum! Voyaga yetmagan bolalar nomiga uyni o‘tkazsa bo‘ladi, bunda buvi o‘z nevarasiga uyni shundoq tekinga bersa hadya shartnomasi orqali o‘tkazishi yoki agar sizlar pul to‘lab oladigan bo‘lsangiz oldi-sotdi shartnomasi asosida o‘tkazishi mumkin, hadya qilingandan keyin notarius voyaga yetmagan bola nomiga uy o‘tgani haqida tuman hokimiyati huzuridagi Bolalar huquqlarini himoya qilish sho‘basiga xabarnoma beradi, keyinchalik voyaga yetmagan bolaning nomidagi uyni voyaga yetguncha sotish kerak bo‘lsa yoki hadya shartnomasini bekor qilish kerak bo‘lsa rozilik olish uchun murojaat qilinadi, rozilik berishsagina uyni bolani nomidan boshqa odam nomiga o‘tkazish mumkin, lekin qayta hadya qilib bo‘miydi, chunki voyaga yetmagan shaxs nomidagi mulkni va muomalaga layoqatsiz shaxs nomidagi mulkni hadya qilib bo‘miydi, faqatgina bankda hisob raqam ochib, unga pul qo‘yib yoki bo‘lmasa o‘rniga boshqa mulk olib berib keyin rozilikni olib sotish mumkin
@ShermirzaIbragimov2 ай бұрын
Ассалому алайкум.биз 3 угилмиз отам утиб кетгандан кейин онамиз акамни углига яни неварага ховлини 10 сотигини мен ва укамни розилигисиз натариус оркали утказиб берибдилар .2009 й да онам хам вафод этилар.2023 йилга келиб ховлини колган 6 сотиги мен ва укам колдирилганини билдик.(ховли жами 16 сотих). Лекин бу 6 сотихни хам акам кичик углига уй солди.Шу иш конуний ми.? Шу ишда бизга адолатли йул курсатсангиз.жавоб учун олдиндан рахмат.Ишингиз омад...
@notariatuz2 ай бұрын
@@ShermirzaIbragimov Ассалому алайкум! Агар уй олдин онангизни номида бўлган бўлса, отангиз вафот этгандан кейин уйни 10 сотигини акангизни ўғлига ўтказиб берган бўлсалар, сиз ва укезни розилигийласиз ўтказиб берганлари бу тўғри қилинган, чунки унда сизларни розилигийла талаб этилмийди, чунки биринчидан - уй онангизга мерос бўлиб ўтган ёки ҳадя қилинган бўлса, шундоқ ҳам бу унинг шахсий мулки ҳисобланади ва ҳеч кимни розилигисиз хоҳлаган кўринишда тасарруф қилиши мумкин, иккинчидан - агар мулк никоҳ даврида сотиб олинган бўлса, мулк эгаси бўлмаган эр ёки хотин вафот этган тақдирда, 2020-йил август ойигача амалда бўлган қоидаларга кўра, мулк эгасининг вафот этган турмуш ўртоғининг 1/2 улушига даъво қилувчи фарзандлар бор бўлса ҳам, нотариусла уларни розилиги талаб қилинмаган, бу қонуний бўлган. Энди, 6 сотих сиз ва укангизга қолган бўлса, 6 сотихни сизлар ўз номингизга мерос қилиб расмийлаштириб олган бўлсангиз, энди яна битта савол, 16 сотихга битта кадастр чиқарилганми ёки акангизни 10 сотихига алоҳида, сиз ва укангизни 6 сотихига алоҳида кадастрми? Агар алоҳида бўлса, минг уй қурсалар ҳам, янги қурилган иморатдан фойдаланишга рухсатнома сиз ва укангизни номига чиқарилади, агар кадастр умумий битта бўлса, янги қурилган иморатдан фойдаланишга рухсатнома ҳаммангизни номингизга чиқади. Қуришга келсак, қуравериши мумкин, лекин фақат қурилиш битгандан кейин янги чиқадиган кадастрда сиз ва укангиз албатта бўласиз!
@ShermirzaIbragimov2 ай бұрын
@@notariatuz Ассалому алайкум.Кадастер 10 сотихга чиккан. 6 сотихга фойдаланиб туришга деб ( 10 сутихга эга булган) акамни углига расмийлашган.Биз шу 6 сутихни олишга хаклимизми ёки йукми...жавоб учун олдиндан рахмат
@shohistasodiqova91798 ай бұрын
Assalomu aleykum agar vasiyat kigan owa odammi otganiga 20 yil bogan ogilga vasiyat kilingan uy wu ogil yigit bolip uylandi lekin uy olgan onani vasiyati boyicha turganligi sababli oz ayolini tugilgan bollarini prapuskaga qoyolmadi lekin 10 yil yawagan er bu uyni nomiga rasmmilawtirib 3 kun ichida sotib yubordi xotinini uy joysiz qoldirip ozi uylanib oldi bu xolatta owa vasiyat kilingan uydan xotinini ozgina bosayam xaqqi bormi chunki 2 ogil farzandi bn kochada qoldi😢 owa ayol wunga aniqlik bormi
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Vasiyatnoma bo‘yicha yoki qonun bo‘yicha merosga bo‘lgan huquq to‘g‘risidagi guvohnomaga asosan tegishli yoki hadya shartnomasiga asosan tegishli mol-mulkda mulk egasining xotini/erida mulkning yarmiga da'vo qilish huquqi mavjud bo‘lmaydi va bunday mulk sotilayotganda turmush o‘rtog‘iining roziligi olinmaydi, faqat doimiy ro‘yxatda turuvchilar bor bo‘lsa, ularning faqat voyaga yetganlaridan rozilik arizasi olinadi, lekin siz o‘ziz aytganizdek, marhumni nomida bo‘lgan paytda uy-joyga hech kimni ro‘yxatga qo‘yish mumkin emas va uy-joyda hech kim doimiy ro‘yxatda turmagani sababli uyni meros tariqasida olgan shaxs uyni hech kimning roziligisiz sotib yuborgan, chunki hech kimning roziligi talab qilinmaydi! Bu qonuniy, tekinga mulk bo‘lib kelgan narsaga da'vo qilish mumkin emas, agar nikoh davrida sotib olingan yoki qurilgan uy bo‘lsa, unda da'vo qilish mumkin!
Ассалому алайкум! Ўзи шунчаки қайтариб ололмайди, фақат иккила томон рози бўлса, нотариал идорада ҳадя шартномасини бекор қилиш келишувини расмийлаштириш мумкин!
@UmmuAbdulkholiq8 ай бұрын
Ва алайкум ассалам ва рохматуллохи. Жавоб УН катта рахмат. Бир кампирни келини алдаб, ўғли ўлгач, кампирни қизларига билдирмай, уйни хадия йўли бн ўзини номига расмийлаштириб олди. Қайнонасига яхши қарайман, кейинроқ қизларингизни хаққини ўзим бераман деган. Лекин уй номига ўтгач ўзгариб кетти. Қайнонасига яхши қарамаяпти. Қизлар хаққини эса уй сотилса бераман деяпти, лекин сотиш нияти йўқ. Энди кампир афсусда. Қизларим билса жанжал бўлади, қайтариб олсам бўлармикан деяпти. Мен ўлгандан кейин қизларимни хаққини беришига ишонмайман деяпти. Бирон йўли йўқми.
@notariatuz8 ай бұрын
@@UmmuAbdulkholiq Яхши қарамаяпти дегани бу ҳадя шартномасини бир томонлама бекор қилиш учун асос бўлмайди, агар ўша онахонни нияти уй келинига ҳам, қизларига ҳам бирдек қолишини хоҳлаганда, унда келинига ҳадя қилмасдан қизларига ва келинига васиятнома қолдириши керак эди, қизларини ҳиссасини бермаяпти деган гапга келсак, уй арзон мумкин эмас, агар ойлиги катта ишда ишласа, топган пулини йиғиб, қизларини ҳақини бериши мумкин, агар ишламаса ёки уйни сотмаса, қанақа қилиб йўқ жойдан пул бериши мумкин? Уйни сотадиган бўлса қизларни ҳақини берса, ўзига қанақа уй сотвололийди, унда қайнонаси билан бирга яшашга шароити бўладими, йўқми, бунисини худо билади. Бу тарафини ўзиз яхшилаб ўйлаб кўриб фикр-мулоҳаза қилинг, ҳар қалай бу масалада мандан кўп ҳаёт тажрибасига эга бўлсангиз керак, ҳадя шартномаси ҳадя берган шаюс томонидан қанақа ҳолатларда бир томонлама суд орқали бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида видеода батафсил маълумот берганман!
@UmmuAbdulkholiq8 ай бұрын
@@notariatuz Ха сиз айтганиздай бўлганда гап бошқа эди. Уйлари катта 9сотих ҳовли шахарни қиммат жойида. Лекин кампир ўғлини улушини ажратиб берган ўзининг ва қизларининг улушини келинга хатлаб берган. Чунки келин хужжат қилдириб олгунча ховлини бўлиб сотмайлик битта қилиб сотсак яхши пулга кетади. Қизларни хаққини берамиз улушингизни ўзингизга ишлатамиз деган. Энди вақтида иссиқ овқат хам бермаяпти. Худлас кампир алданиб қолди.
@notariatuz8 ай бұрын
@@UmmuAbdulkholiq Сиз қайси видео остида изоҳ ёзган бўлсангиз, шу видеода айтганман
@Oilaviy-d58 ай бұрын
Assalom aleykum. Ota onam birga yashashmaydi, 2 akam dadam bilan katta bo'lgan, man esa onamda katta bo'lganman, oilalikman 2 farzandim bor, onam qiyinchiliklarni ko'rib hovli mashina olishgan, onam mani mulklarim saniki deyishgan, lekin mashina va hovli akamni nomida, erimni haqdor qilmasdan nomimga qanday olsam bo'ladi?
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Akangiz agar o‘z nomidagi uy va mashinani sizning nomingizga o‘tkazmoqchi bo‘lsa, unda hadya shartnomasi orqali o‘tkazishi mumkin, shunda eringizni bu uy va mashinani yarmiga da'vo qilish huquqi bo‘lmaydi!
@@MoxiraM Assalomu alaykum! Kadastr orqali degan gapizga tushunmadimu, lekin otangizdan meros bo‘lib uy qolgan bo‘lsa, nomizga o‘tkazishiz mumkin, buning uchun otangiz vafotiga qadar oxirgi marta qaysi manzilda doimiy ro‘yxatga turgan bo‘lsa, shu haqida tuman migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bo‘limidan (pasport stoldan) ma'lumotnoma (oxirgi propiska qilingan joylari haqida) olib, o‘sha tumandagi xohlagan notariusga murojaat qilish kerak bo‘ladi, notariusga esa o‘sha olgan ma'lumotnomangiz, marhum otangizni o‘lim guvohnomasi, barcha farzandlarni tug‘ilganlik guvohnomalari va pasport/ID-kartalari, onangiz hayot bo‘lsalar ularning pasport/ID-kartasi va nikoh guvohnomasi, otangizning tug‘ilganlik guvohnomasi, agar otangizrni ota-onasi tirik bo‘lsa, u holda ularni pasport/ID-kartalari, vafot etgan bo‘lsa o‘lim guvohnomalari, uyni kadastr hujjatlari va mulk huquqini tasdiqlovchi hujjatlari kerak bo‘ladi, notarius vaziyatga qarab qo‘shimcha hujjatlar so‘rashi mumkin!
@МанонХалилов-ф9ж8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Мени отам онам хаёот Худога шукур ота онам уйни узингни номинга утқазиб ол диапти уй отамни отамни номида кадастор 2018 йил килинган шу уйни тугридан тугри отам мени номимга хадя килиб берса буладими? Ота онам утганнан кейн хеч кандай талаш можаралар бумидими.Олдиндан рахмат.
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Ҳа, ҳадя шартномасини расмийлаштириш орқали отангиз уйни сизга ўтказиб беришлари мумкин, шартнома кадастрда рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб сиз уйнинг эгасига айланасиз, ака-укалар, опа-сингилларни ҳақи бўлмайди, отангиз уйни онангиз билан никоҳ даврида сотиб олган ёки қурган бўлсалар, ҳадя шартномасини амалга ошириш учун онангизнинг розилик аризаси олиниши керак бўлади!
@МанонХалилов-ф9ж8 ай бұрын
Давлат туловлари нечи пул булади шу уйни ота онам менга хадя килиб утказиб берса.Фукора судига хужжатлар чикадими ёки Нотариусди узида битадими.Олдиндан рахмат
@notariatuz8 ай бұрын
@@МанонХалилов-ф9ж Ҳадя шартномаси фуқаролик судида эмас, нотариал идорада расмийлаштирилади! Агар кўчмас мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказлари ҳисобланган шаҳарларда жойлашган бўлса, ҳадя шартномаси бегоналар ўртасида расмийлаштирилса 561.000 сўм, яқин қариндошлар ўртасида (мулк эгасининг ота-онаси, эр/хотини, фарзандлари, ака-укаси, опа-синглиси, қайнота-қайнона, куёви, келини) расмийлаштирилса 391.000 сўм, агар юқорида санаб ўтилган шаҳарлардан ташқари Республиканинг қолган шаҳар ва туманларида жойлашган кўчмас мулк ҳадя шартномаси расмийлаштиришда эса бегоналар ўртасида 391.000 сўм, яқин қариндошлар ўртасида 306.000 сўм, кўчмас мулк сотиб олинган ёки қурилган бўлса, турмуш ўртоқ розилик аризаси учун қўшимча 51.000 сўм
@МанонХалилов-ф9ж8 ай бұрын
Ассалому алейкум! Бизни уйда хозирги вактта ота онам ва мен шу уч киши яшаймиз уй пропискасида шу уч кишимиз.Менга шу уйни хадия килиб берса ота онам қандай хужжатлар талаб қилинади хадия қилиб бериши учун уз уғлига ва давлат тулову хозирги 2024йил-даги тулови.Олдиндан рахмат.
@notariatuz8 ай бұрын
@@МанонХалилов-ф9ж Керакли ҳужжатлар: ота-онез ва сиззи паспортлариз, ота-онезлани никоҳ гувоҳномаси, сиззи туғилганлик гувоҳномез, уй ҳужжатлари, тўловлар ҳақида аввалги изоҳда маълумот бердим, яхшилаб ўқиб кўринг!
@RanoTemirova-s6l8 ай бұрын
Ассалом васиятнома хам хадия шартномаси хам тузмаса вафот этса унда мулк кандай таксимланади. Рахмат
@ХамзаХакимзода-ы7с8 ай бұрын
Она ва болалар га тенг таксимланади.
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Бу ҳолатда қонун бўйича мерос иши очилади ва марҳумнинг биринчи навбатдаги меросхўрлари, яъни марҳумнинг ота-онаси (агар тирик бўлса), турмуш ўртоғи ва барча фарзандлари нотариусга келиб барчалиги тенг ҳиссада ўз улушини қабул қилади, хоҳласа ўз улушидан бошқа меросхўр(лар) фойдасига воз кечади, вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган меросхўрлар бор бўлса, улар ўз улушидан воз кечишига йўл қўйилмайди ва улар улушларини мажбурий тартибда олишади, яъна бир аҳамият бериш керак бўлган жиҳат борки, агар мерос бўлиб қолаётган мулк никоҳ даврида сотиб олинган (ёки қурилган) бўлса, у ҳолда мерос мулки барча меросхўрлар ўртасида тенг тақсимланишидан аввал, унинг ярмига марҳумнинг турмуш ўртоғи эгалик ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олишга ҳақи бор, агар марҳумнинг турмуш ўртоғи ушбу гувоҳномани олса, уйнинг тенг ярим улуши марҳумнинг турмуш ўртоғига ўтади, қолган ярми эса кейин барча меросхўрлар ўртасида тенг тақсимланади, бунда марҳумнинг турмуш ўртоғи ҳам умумий тартибда ўзига тегишли улушини олади, агар марҳумнинг турмуш ўртоғи никоҳ даврида сотиб олган ёки қурилган мол-мулкнинг ярмига эгалик ҳуқуқини олишдан воз кечса, у бу ҳақида нотариусга ариза билан мурожаат қилиши керак ва шунда БУТУН мерос мулки барча меросхўрлар ўртасида тенг тақсимланади, агар мерос мулки марҳумга мерос гувоҳномаси, ҳадя шартномаси ёки бошқача тартибда текинга мулк қилиб олиш йўли билан ўтадиган ҳужжатга асосан тегишли бўлса, бундай ҳолатда марҳумнинг турмуш ўртоғида мерос мулкининг ярмига эгалик ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олиш ҳуқуқи бўлмайди ва мерос мулки дарров барча меросхўрлар ўртасида тенг тақсимланади, агар марҳумнинг номида бир нечта мулклар (уй, машина, фирмадаги улуш, акциялар, омонатлар ва ҳ.к.) қолган бўлса ва бу ҳолатда кимдир ўзининг меросдаги улушидан воз кечадиган бўлса, у мерос мулкларининг барчасидан воз кечган ҳисобланади, мерос мулкларидан қисман воз кечишга йўл қўйилмайди
@салом.салом-ъ7г8 ай бұрын
@@notariatuz. Рахмат ёзувларизни укиб узимга озгина тушунча олгандекман. Нотариусга борсак яна хам яхширок буларканда.
@УмсунойИсхакова8 ай бұрын
Агар мен узимга карашли уйимни углимга халя килсам хеч ким давогир булмайдими? Мени 4 та болам бор шу энг кичик углимга хадя килмокчиман жавоб ун рахмат
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Ҳа, ҳеч ким даъво қила олмайди!
@УмсунойИсхакова8 ай бұрын
@@notariatuz рахмат углим битта кайинсинглим пропискада еши 68 да хеч канака туловла туламайди ва мени уйимда яшамайди шу кайинсинглим давогир була оладими ? Рахмат болам мартабангиз баланд булсин Омин
@@notariatuz яна саволим бор углим уша хадяни мен оламдан утиб кетганимда углим сотаоладими кайинсинглим пропискада лекин яшамайди туловлани туламайди мендан кейин углимга муаммо булмайдими? Рахмат болам дуне тургинча туринг
@notariatuz8 ай бұрын
@@УмсунойИсхакова Бемалол сота олади, ҳадя қилсангиз, номига кадастр чиққандан кейин сиз ҳаётлигиздаям сотиши мумкин, фақат сотиш учун пропискадаги одамларни розилиги олинади, агар пропискада турувчилар розилик бермаса, сота олмайди!
@Rohat-v1p8 ай бұрын
Ассаломалекум. Агар хадя килинса. Уй. Номига олган. Одам. Налог. туларкан шу тугри ми. Канча Солик тулайди
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Агар томонлар оила аъзолари бўлмаса, унда, ҳа, уйни инвентаризация нархидан 12% миқдорда солиқ тўлашига тўғри келади, қайси ҳолатда солиқ тўланиши ва қайси ҳолатда солиқ тўланмаслиги ҳақида батафсил бошқа видеода айтиб ўтганмиз, ўша видеонинг ҳаволасини қолдираман kzbin.info/www/bejne/nambeptqitSKpLsfeature=shared
@ShaxloxonOripova-cc4fp7 ай бұрын
Яхшимисиз Ман турмушга чикганман отам менга уйимизни хадия килганлар уйда Бир акам яшайди лекин Ота онамга карамайди роса хурлайди хотини б.н мен мажбурман акамни чикаришга уйдан чикаришга Хаким борми ва кандай чикарсам булади судга беришим шартми илтимос маслахат Беринг
@notariatuz7 ай бұрын
Ассалому алайкум! Агар низоли ҳолат бўлса, унда фуқаролик судига мурожаат қиласиз!
@FeruzaAbdullayeva-ld6nd6 ай бұрын
Assalomu alaykum men kelin boʻlganimga 9yil boʻldi bitta qiz farzandim bor qaynotam barcha mol mulkini qaynopamni nomiga vasiyat qildirib qoʻydi turmuw oʻrtogʻimni yoki farzandimni oʻwa uyda xaqqi bormi
@notariatuz6 ай бұрын
Assalomu alaykum! Vasiyat qilingan taqdirda, qolgan merosxo‘rlar orasidan kimlar majburiy ulush olish huquqiga ega ekanini videoda aytib o‘tganman, farzandingiz 2-navbatdagi merosxo‘r, vasiyatnoma bo‘yicha meros ishi ochilganda 2-navbatdagi merosxo‘rlar tekshirilmaydi, faqatgina 1-navbatdagi merosxo‘rlar (ota-ona, er/xotin, farzandlar) tekshiriladi, kelajakda qaynotangiz vafot etgan kunda uning 1-navbatdagi merosxo‘rlari orasida kimlar tirik bo‘lsa, o‘shalarning orasida agar qaynotangizning voyaga yetmagan farzandlari bo‘lsa yoki ota-onasi, xotini, farzandlari orasidan kimdir mehnatga qobiliyatsizlar (pensiya yoshiga to‘lganlar va nogironlar) bo‘lsa, ular majburiy ulush olish huquqiga ega bo‘ladi, shunday ekan, agar qaynotangiz vafot etgan taqdirda, o‘sha kuni eringiz pensiya yoshiga (60 yosh) to‘lgan bo‘lsa yoki 1 yoki 2 guruh nogironi bo‘lib qolgan bo‘lsa, o‘shanaqa holatdagina eringiz majburiy ulush olish huquqiga ega bo‘ladi! Bunday holatlar bo‘lmasa, eringizni hech qanday ulush olishga haqi bo‘lmaydi
@barno58028 ай бұрын
Salom man uyimdi ayami nomlariga otqazib berganman akam ham borlar ayam vafat etse uy manga qoladimi hadiya qilib berishgan ayamlar manga yoki akami haqiyam boladimi uyda prapiskada ayam man turamiz oldindan rahmat javob bersayiz hursand bolardim uyni ozimi pulimga oganman 1 hanalik dom
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Gapingiz boshida uyingizni ayangiz nomiga o‘tkazib berganizzi aytib turib keyin yana hadya qilib berishgan ayamlar manga, dib yozdiz! Sal tushunarsiz, uy hozir kimni nomida? Agar uy sizning nomingizda turgan bo‘lsa, ayangiz, ya'ni onangiz vafot etsa hech narsa bo‘lmaydi, uy nomingizda turaveradi, agar uy onangiz nomida bo‘lsa, u holda onangiz vafot etsa, u holda onangizni farzandi sifatida merosxo‘r bo‘lib o‘z ulushini olishga haqi bo‘ladi! Savolingizga qaytsak, "hadiya qilib berishgan ayamlar manga" diganizda nimani nazarda tutdingiz? Uyni hadya shartnomasi orqali yana qaytib nomingizga o‘tkazib berganmilar? Yoki sizga vasiyatnoma qoldirganmilar? Agar vasiyatnoma qoldirgan bo‘lsalar, unda ular vafot etgan kunda akangiz pensiya yoshida bo‘lsa yoki 1- yoki 2-guruh nogironi bo‘lsa, unda majburiy ulush olish huquqi bo‘ladi, agar ayangiz vafot etgan kunda akangiz pensiya yoshiga yetmagan bo‘lsa va nogiron bo‘lmasa, unda ulush olishga haqi bo‘lmaydi! Agar biror narsani noto‘g‘ri tushuntirgan bo‘lsangiz, unda savolingizni qaytadan to‘g‘irlab yozing!
@barno58028 ай бұрын
@@notariatuz uyni man olganman faqat ayamlarni nomiga ayamlar manga hadiya qilib berishgan ayamlar borlar ayamlar vafat qilsalar uyni mani nomimga otqazib olsam boladimi ailada 2 farzanmiz akamlar bor akami haqqi bormi yoki yoqmi akam sağlom ishleydi 40 yoshdalar
@notariatuz8 ай бұрын
@@barno5802 Savolizga har xil holatda nima bo‘lishini yozib javob berdim, yaxshilab o‘qib chiqing! Uy sizga hadya qilingan bo‘lsa, ayangiz vafot etsa, yana qaysi uyni o‘zizga o‘tkazmoqchisiz? Uy sizga hadya qilindi degani uy sizni nomingizda degani! Nomingizda turgan uyni nomimga o‘tkazsam bo‘ladimi degandek gapirdiz!
Ассалому алайкум! Видеода аниқ қилиб айтганман, марҳум вафот этганда марҳумнинг биринчи навбатдаги меросхўрлари (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) орасида вояга етмаганлар ва меҳнатга қобилиятсизлар (пенсия ёшидагилар ва ногиронлиги борлар) бўлса, уларни меросда мажбурий улуши бўлади, агар сиз айтган ўғил мулк эгаси вафот этган кунда вояга етмаган бўлмаса ёки пенсия ёшида бўлмаса, яъни 18 ёшдан 60 ёшгача бўлса ва ногиронлиги бўлмаса, унда унинг мажбурий улуши бўлмайди
@МавлудаИсмоилова-к7эАй бұрын
Ассалому алекуйм манга кушним уйини васият килиб берган шу уйни сотаоламанми жавобиз учун рахмат
@notariatuzАй бұрын
@@МавлудаИсмоилова-к7э Ассалому алайкум! Васият қилиб берган бўлса, унда у вафот этгандан кейин ўша тумандаги нотариуслардан бирига васиятнома бўйича мерос ишини расмийлаштириш бўйича мурожаат қиласиз, агар ушбу видеода айтиб ўтилгандек мажбурий улуш олиш ҳуқуқи бор бўлган меросхўрлар бўлмаса, унда васиятнома бўйича мерос мулки сизга ўтади, шундан сўнг мерос гувоҳномасини Кадастрда рўйхатдан ўтказилгандан кейин уйни тўлиқ эгасига айланасиз, шундан кейин хоҳлаганизча сотсез ёки ҳадя қисез бўлади!
@МавлудаИсмоилова-к7эАй бұрын
@@notariatuz жавобиз учун котта рахмат илтимос яна бир саволим бориди менга кишлокдаги уйини васият килиб берганлар хозирда мен шахарга кучиб кетганман Шахардаги нотарисга мурожат килсам боладими йоки кишлокга боришим керакми жавобиз учун рахмат коттакон
@МавлудаИсмоилова-к7эАй бұрын
Васиятни расмийлаштириш учун уларни фарзандлариям к;ул куйиши керакми йоки фарзанларисиз васиятномани расмийлаштирилса боладими
@notariatuzАй бұрын
@@МавлудаИсмоилова-к7э Васият қилинган уй қишлоқдами ёки шаҳардами, унисига қараб эмас, балки васиятнома қолдирган одам вафотига қадар охирги марта қайси туман (шаҳар)даги манзилда доимий рўйхатда турган бўлса, ўша туман (шаҳар)даги нотариуслардан бирига мурожаат қилинади, мерос ишини бошқа ҳудуддаги нотариуслар расмийлаштирмайди!
@notariatuzАй бұрын
@@МавлудаИсмоилова-к7э Васиятномани расмийлаштиришгами ёки васиятнома бўйича мерос ишини расмийлаштиришни сўрадизми? Агар уй эгаси тирик бўлиб, васиятномани эндигина қолдирмоқчи бўлса, унда хоҳлаган ҳудуддаги нотариусга мурожаат қилса бўлади ва бунинг учун ҳеч кимнинг розилиги олинмайди! Агар васиятнома аллақачон қолдирилган ва уни қолдирган уй эгаси вафот этган бўлса, унда ўша одам вафот этган санада унинг қонуний меросхўрлари (ота-онаси, эр/хотин, фарзандлар) бор бўлса, уларнинг орасида агар пенсия ёшидагилари (55 ёшга тўлган аёл киши, 60 ёшга тўлган эркак киши) бўлса, 1 ёки 2 гуруҳ ногиронлари бўлса, вояга етмаганлари бўлса, фақатгина шу турдаги қонуний меросхўрларгина мажбурий улуш олишга ҳақи бор, бунда улушнинг ҳисобланиши видеода айтиб ўтилган, лекин билиб турибман ҳеч ким видеони охиригача кўрмасдан барибир комментда қайтадан сўрашвотти, шу қатори сизам сўрадиз, майли шунга сизга батафсил тушунтираман, агар уй эгасини ота-онаси, эри ёки хотини ва фарзандлари нечтани ташкил қилса, ушбу рақам қонуний улушнинг нечидан бири эканини кўрсатади, дейлик, отаси-1, онаси-2, турмуш ўртоғи-3, биринчи фарзанд-4, иккинчи фарзанд-5, хўш, 5та қонуний меросхўрлар, агар улар васиятнома бўлмаганида ҳар бири 1/5 улушдан олган бўлар эди, бироқ васиятнома бўлгани сабабли, агар улар орасида вояга етмаган фарзандлар бўлса ёки пенсия ёшидаги ёки ногиронлиги бор бўлганлар бўлса, улар қонун бўйича олиши керак бўлган 1/5 улушининг ярмини, яъни 1/10 улушни олишга ҳақи бўлади!
Ассалому алайкум! Иккала томон рози бўлса, ҳадя шартномасини расмийлаштирган нотариусга бориб, агар у нотариус ишламаётган бўлсагина бошқа хоҳлаган нотариусга бориб ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкин бунда ҳадя шартномасини бекор қилиш келишуви расмийлаштирилади ва келишувни иккала томон имзолайди, нотариус келишувни рўйхатга олгач, агар бекор қилинган ҳадя шартномаси ва унга бириктирилган ҳужжатлар ўз архивида сақланаётган бўлса, ўз ҳужжатлари орасидан аввалги эгасига тегишли эканини тасдиқловчи ҳужжат(лар)ни йиғмажилд орасидан олиб аввал мулкни ҳадя қилган шахсга қайтариб беради, агар ҳужжатлар бошқа нотариус архивида ёки Адлия бошқармаси ҳузуридаги идоравий нотариал архивда сақланаётган бўлса, ҳужжат сақланаётган жойга эски ҳужжатни олиб бериш учун аввал мулкни ҳадя қилган шахснинг қўлига талабнома беради ва аввал мулкни ҳадя қилган шахс ушбу талабнома билан ҳужжат сақланаётган жойга бориб эски мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар)ини олади ҳамда ўша эски ҳужжат(лар)и ва ҳадя шартномасини бекор қилиш келишувини бир ой ичида ўзи хоҳлаган Давлат хизматлари маркази орқали давлат рўйхатидан ўтказиши керак бўлади, ҳадя шартномасини ҳадя қилувчи томонидан бир томонлама бекор қилиниши қандай ҳолатда амалга оширилишини видеода айтиб ўтганман
@user-cp2gi2ei2ukashtan8 ай бұрын
Ассалому алайкум. 2002 йилда отам укамга 6 сотокли уйни ҳадя қилгандилар.Отам 2003 йилда вафот этганлар. Мен ҳали ҳам пропискадаман. Ҳозирда укам икки хонада турган уй жихозларим, яъни мебелларимни ҳовлига чиқариб қўйди. Қисқаси хаққинг йўқ деган фикрни берди. Шу уйда мени ҳам хаққим борми? Талаб қилсам бўладими?
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Яшаш ҳуқуқингиз бор, лекин уйдан улуш олишга даъво қила олмайсиз, доимий рўйхатдан эса ўзингиз бошқа манзилга доимий рўйхатга туриш орқали автоматик тарзда чиқиб кетишингиз мумкин, лекин сизнинг иштирокингизсиз уй эгаси сизни чиқариб юбора олмайди
@user-cp2gi2ei2ukashtan8 ай бұрын
@@notariatuz Раҳмат
@humayro30338 ай бұрын
Укез иплос экан
@user-cp2gi2ei2ukashtan8 ай бұрын
@@humayro3033 хотини қиляпти..
@shaxnozashovqiyeva31483 ай бұрын
Hadya qilingan uyda faqat yashash huquqingiz bor ololmaysiz chunki hadya qilinib bulgan
@sardorsharipov81728 ай бұрын
Агар онам менга васиятнома берсалар меросга кушимча томорка хам тегадими мерос булиб?Жавоб беринг илтимос!
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Васиятномада қандай мулк кўрсатсалар ўша мулк ўтади
@sardorsharipov81728 ай бұрын
@@notariatuz Васиятномада уз улушини берганлар!Шунда кушимча томоркада мани улушим буладими?Ёки кушимча томорка давлатга карайдими?Илтимос жавоб беринг!
@notariatuz8 ай бұрын
@@sardorsharipov8172 Сизга савол, томорқа ойизга мулк ҳуқуқи асосида тегишлими? Ёки ойизга тегишли уй жойлашган ер майдони ҳудудида жойлашганми?
@sardorsharipov81728 ай бұрын
@@notariatuz Янги мустакил булганда кишлокда яшайдиган ахолига 25сотих ер ажратилган эдию алохида,ушани сураяпман
@notariatuz8 ай бұрын
@@sardorsharipov8172 Telegram аккаунтим @anvar19970322 шу профилга кадастр ҳужжатини ташлаб берсез текшириб кўриб аниқ жавоб беришим мумкин
@Муъизза8 ай бұрын
Ассалому алайкум. Агар кўчмас мулк эгаси Ўзбекистон фуқороси бўлса ва мулкини Тожикистон фуқоросига ҳадя қилмоқчи бўлсачи, Фарғонада. Тожикистон фуқороси кўчмас мулк эгасини синглиси.
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Агар бошқа давлат фуқароси Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси олган бўлсагина унга кўчмас мулк ҳадя қилиш мумкин, агар яшаш гувоҳномаси бўлмаса, унда бошқа давлат фуқароси кўчмас мулкни ҳадя тариқасида олиши мумкин эмас, фақатгина белгиланган тартибда минимал тўловларни тўлаган ҳолда сотиб олиши мумкин! Агар кўчмас мулк Фарғонада жойлашган бўлса, эски уй бўлса 200.000 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги пулни банк орқали тўлаш орқали сотиб олиш мумкин, янги қурилган уйлар бўлса, қурилиш жараёнида сотиб олганда 70.000 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда, қурилиши тугалланган янги уй бўлса 85.000 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги пулни банк орқали тўлаб туриб сотиб олиши мумкин!
@Almagul-c9s2 ай бұрын
Assalom alekum. Ota onam uyni menga haday qilmoqchi akam vafot qilgan lekin uy hujjatida akamni farzandi ham bor. Ota onam uyni menga hadaya qilishsa keyinchalik akamni farzandi uyga davogarlik qila oladimi. Uy hujjatini asl nusxasi yoqotilgan yaqinda qayta duplikat korinishida ishlatib oldik shu hujjat bn ham uyni nomimga o'tkazib olishim mumkinmi.
@notariatuz2 ай бұрын
@@Almagul-c9s Assalomu alaykum! Agar uyni egasi - ota-onangiz va rahmatli akangizni farzandi bo‘lsa, ota-onangiz faqat o‘ziga tegishli ulushlarini sizga hadya qilishi mumkin! Akangizni farzandiga keladigan bo‘lsak, u 18 yoshdan oshganmi?
@Almagul-c9s2 ай бұрын
Yoq hali 5 yoshda. Menga haday qilip o'trmoqchi hammasini. 18 yoshga to'lgach uydan ulish olishi mumkunmi unda
@Almagul-c9s2 ай бұрын
Keyin yana bir masala bor edi akamni ayoli uy hujjatini o'g'irlab ketip uy hujayidan o'zini va akamni o'chrtrip tashalbdi. Faqat farzandi bor. Ota onam bundan behabar. Kelini ustidan shikoyat qilsa boladimi
@notariatuz2 ай бұрын
@@Almagul-c9s Voyaga yetmagan bolani nomidagi mulkni yoki mulkdagi ulushini hadya qilib bo‘miydi, faqat sotib olishiz mumkin, buning uchun tuman hokimligi huzuridagi vasiylik va homiylik bo‘limi (hozirgi kunda "Inson" tashkiloti)dan rozilik olish kerak, rozilik olish uchun esa uyni o‘sha bolaga tegishli ulushining summasini bankda bolaning nomiga hisob raqami ochtirib pul qo‘yish kerak yoki bolani nomiga boshqa uy olib berish kerak bo‘ladi, bunda bolani onasi va vasiylik va homiylik bo‘limi vakili qatnashib bolani o‘rniga hujjatlarni imzolashadi
@notariatuz2 ай бұрын
@@Almagul-c9s Doimiy ro‘yxatda turuvchilar haqidagi uy daftarini nazarda tutgan bo‘sez, akez vafot etganku, vafot etgan odamni majburiy tartibda doimiy ro‘yxatdan o‘chirtiriladi, kelinni o‘zi esa boshqa uyga doimiy ro‘yxatga turgan bo‘lsa, bu uydan avtomatik tarzda doimiy ro‘yxatdan chiqib ketgan bo‘ladi
@sher_07778 ай бұрын
Сиз билан қанақа қилиб боғланса бўлади? Номер қолдиринг илтимос!
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Telegram yoki Instagramda @anvar19970322 deb yozsangiz profilim chiqib keladi!
@NodiraYuldasheva-kt4fv8 ай бұрын
Ассалому алейкум Биз оилада 4 фарзандмиз 2 та акамга отам уй жой б.н таминладилар. Отам менга ва укамга хозирги яшаб турган уй жойимизни тенг баравар б.б хадя килиб бердила. Хозир отам хаётла. Агар мен шу у́зимга тегишли уйни сотмокчи болсам ака укаларимни розилиги керак боладими ёки уларни иштирокисиз сота оламанми? Жавоб учун олдиндан рахмат
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Уй сиз ва укангизни номида бўлса, унда фақат доимий рўйхатда (пропискада) турувчилар бўлсагина улардан (фақат 18 ёшдан ошганларидан) розилик олиб туриб, агар ҳеч ким бўлмаса, ҳеч кимнинг розилигисиз сиз ва укангиз биргаликда сотишингиз мумкин
Хадя шартномаси килиш яхши васиятнома килинса у одам улгандан кейин талабгор купаяди хадя шартномаси еса бир кишига килинади унга хеч ким талабгор булолмайди
@notariatuz8 ай бұрын
To‘ppa-to‘g‘ri!
@Нигора-у3г4 ай бұрын
Assalomu alaykum meni savolim shuki bizning uyimiz kadastri boʻlmagan lekin uy solingan joyimiz erimga dadasi xadya qilib bergan solingan uyimiz kadastri boʻlmagan lekin agar ajrashsam bolarimga uydan mol mulk ajratiladmi
@notariatuz4 ай бұрын
Assalomu alaykum! Agar uy hadya bo‘lib o‘tgan bo‘lsa, ajrashgan taqdirda yarmiga da'vo qila olmaysiz! Biroq, agar uy joylashgan yer maydoniga nikoh davrida qo‘shimcha imoratlar qurilgan bo‘lsa, uni foydalanishga qabul qilish to‘g‘risida ruxsatnoma olish va ruxsatnomani bir oy ichida davlat ro‘yxatidan o‘tkazish shart, bu holatda esa qo‘shimcha qurilgan imoratlarning yarmiga nisbatan sizda da'vo qilish huquqingiz vujudga keladi!
@Нигора-у3г4 ай бұрын
@@notariatuz javob uchun raxmad yana savolim bor xozir vaqtda erimni dadasi 2023 yilning noyabrda olamdan oʻtdi uy joy erimning onasini nomiga oʻtadmi va kadastri qilish majburiy boʻladimi qachondir
@notariatuz4 ай бұрын
@@Нигора-у3г Hadya qilingan bo‘lsa nega onasini nomiga o‘tadi? Tirikligida erizga hadya qilingan bo‘lsa, uy erizni nomida deganiku!
@Нигора-у3г4 ай бұрын
@@notariatuz tushunmadim javobizga yer xadya qilingan erimga lekin uyimiz kadastri boʻlmagan shunda xam erimni dadasi olamdan oʻtgandan soʻng uyimiz yermiz erimni nomidagi shundaymi
@notariatuz4 ай бұрын
@@Нигора-у3г Hadya qilingan degani nomiga o‘tgan degani
@ПолончиПистончи-ь9з8 ай бұрын
Мен уйлайманки васият килувчи уз мол мулкини нега уз якинларига эмас бошкаларга колдиради Бунга сабаб якинлари унга карамаслиги ёки хурмат килмаслигидан ранжиган булиши мумкин ва шунга кура якинларидан аламини олиш учун килади.Бу нарсани хаётда курганим учун айтяпман.махалламизда шундай вокеа булган.
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Кўпинча шунақа бўлади, фарзандлар узоққа кўчиб кетади ва уйи борлар қўшниси ёки бошқа бир танишига у вафот этгунгача унга ғамхўрлик қилиб туриш шарти билан васиятнома қолдириб кетади, аслида бундай ҳолатда "Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси"ни амалга ошириш керак, шунда уй эгаси вафот этгандан кейин унинг бошқа мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга меросхўрлари бор ёки йўқлиги текшириб ўтирилмайди, балки уй эгаси вафот этган кундан бошлаб шартнома қонуний кучга кирган ҳисобланади ва марҳумга у вафот этгунгача ғамхўрлик кўрсатиб уни моддий таъминлаб турган шахс дарров тўлақонли уй эгасига айланади, ҳамда бу ҳужжат шартнома бўлгани сабабли икки томонлама битим ҳисобланади ва унга уй эгаси ҳам, умрбод таъминловчи ҳам имзо қўяди, бекор қилиш керак бўлса ҳам иккала томон розилиги билан бекор қилинади, васиятнома эса бир томонлама битим ҳисобланади ва у васиятнома қолдирган шахснинг аризасига кўра хоҳлаган пайтда бекор қилиниши мумкин, бунда ғамхўрлик кўрсатиб келаётган шахс унга ваъда қилинган уй-жойсиз қолиб кетиш хавфи бор!
@ПолончиПистончи-ь9з8 ай бұрын
@@notariatuz ассалому алайкум .Сиз билан боглансам буладими бир саволим бор эди.уй жой мерос масаласида.жуда мухим
@notariatuz8 ай бұрын
@@ПолончиПистончи-ь9з Telegram va Instagram profilim @anvar19970322
@ПолончиПистончи-ь9з8 ай бұрын
@@notariatuz эьтибор учун катта рахмат.Аллох рози булсин телеграммдан чикаман.Ёки телефон килсам майлими.
@ПолончиПистончи-ь9з8 ай бұрын
@@notariatuz эьтибор учун катта рахмат.Аллох рози булсин телеграммдан чикаман.Ёки телефон килсам майлими.
@ShaxloxonOripova-cc4fp7 ай бұрын
Кечирасиз Яна безота килдим судлашгим келмаяпти булмаса Ота онамга ховлини булиб берсам буладими бунинг учун нима к.ш к.к жавоб учун олдиндан рахмат
@notariatuz7 ай бұрын
Уй-жой қисми ҳадя шартномаси қилиб ўтказиб беришингиз мумкин!
@ShaxloxonOripova-cc4fp7 ай бұрын
Натариусда ва кадаксирда хам авал девор олинг дийишди кейин хадия киласиз деди акам девор олгизмай жанжал киляпти кимга мурожат килишни хам билмаяпман Ота онам уртада сарсон булишяпти
@@ShaxloxonOripova-cc4fp Низоли ҳолат бўлса нотариус ҳеч нима қилиб бера олмайди
@YusufboyKomolov2 ай бұрын
Бобоси неварасига мол мулкни васият килиб колдиради вактлар утиб невараси оилали булади айрим сабаблар билан оила ажрашади мол мулкда аелининг улуши буладими
@notariatuz2 ай бұрын
@@YusufboyKomolov Ассалому алайкум! Йўқ, агар мулк васиятнома бўйича ёки қонун бўйича мерос расмийлаштириш орқали олинган бўлса, ҳадя тариқасида олинган бўлса ёки никоҳ ФҲДЁ органида қайд этилгунига қадар сотиб олинган бўлса, бундай мулк унинг эгасининг шахсий мулки ҳисобланади, яъни эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланмайди ва никоҳ бекор қилинган тақдирда бундай мулклар бўлинмайди, яъни никоҳ давомида сотиб олинган мулкларни ярмига даъво қилгандек хотин(эр) ушбу шахсий мулкларни ярмига даъво қила олмайди!
@mastermasterpro35859 ай бұрын
Бир неча мисоллар келтирилса яхши булар эди. Меросхорлар кимлар конун буйича. Шартномада меросхурларни хаклари кандай. Шартнома улгандан кейин бекор килиниши туликрок тушинтириб берите илтимос.
@notariatuz9 ай бұрын
Assalomu alaykum! Telegram yoki Instagramda profilim @anvar19970322 shu profilimga shaxsiy xabar orqali savolingizni yuboring, to‘liqroq javob beraman!
@otabekxoshimov76769 ай бұрын
Ассалому алайкум сиз бн кандай боглансак болади
@notariatuz9 ай бұрын
Assalomu alaykum! Telegram yoki Instagramda @anvar19970322 deb yozsangiz profilim chiqib keladi!
@umit9819 ай бұрын
Салом мени кийнаётнан Бир Момо бор тушунча берсангиз хадияни муддати борми
@notariatuz9 ай бұрын
@@umit981 Assalomu alaykum! Hadya muddatli shartnoma hisoblanmaydi
@ZZZ-gx1vk9 ай бұрын
Ассалому алейкум бизани уч углимиз бор уимиз эримнинг номида шу уйни катта углимга бермохчимиз эрим юролмайди натариусни уйга чакирсак боладими
@notariatuz9 ай бұрын
Ассалому алайкум! Ҳа, бўлади, фақат эрингиз яшаётган уй, яъни нотариус бориши керак бўлган уй қайси туманда жойлашган бўлса, ўша тумандаги нотариуслардан бирига мурожаат қилиш керак бўлади! Чунки нотариус ўзи фаолият юритаётган нотариал округдан ташқарига чиққан ҳолда нотариал ҳаракат амалга ошириши тақиқланади! Шунингдек, маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозимки, хоҳлаган турдаги нотариал ҳаракатни нотариал идора биносидан ташқарида амалга ошириш учун ўша нотариал ҳаракат учун белгиланган давлат божи 2 баравар кўпроқ бўлади ва нотариуснинг пуллик хизматига базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ - ҳозирги кунда 340.000 сўм)нинг ярми миқдорда қўшимча тўлов қилиш, шунингдек, нотариуснинг йўлкира ва қўшимча харажатларини қоплаш керак бўлади!
@ZZZ-gx1vk9 ай бұрын
Рахмат сог болинг
@humayro30338 ай бұрын
Кичик угиллар у дунёда даъво килади.
@КамчаткаКамчатский8 ай бұрын
Ассалому алейкум васият килинган лекин мен васият номани курмадим менга курсатмади биз 6 фарзандмиз уйда энг кичиги мен ман менга курсатмади и укитмади хам мулкни узиники килиб сотиб юборди нима килиш кк менга адрес беринг
Агар васиятнома бошқа шахсга қолдирилган бўлса, мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар бўлган тақдирдагина улар чақиртирилади, қолган 18 ёшдан катта, меҳнатга қобилиятли фарзандларга кўрсатилмайди ва уларнинг иштироки талаб қилинмайди!
@@MoxiraM Assalomu alaykum! Meros ishini rasmiylashtirib, merosga bo‘lgan huquq to‘g‘risida guvohnoma olib, uni davlat ro‘yxatidan o‘tkazib, o‘z nomingizga kadastr chiqartirgan bo‘lsangiz, u holda xohlaganingizcha o‘zgartirishingiz mumkin, agar uy haliyam otangiz nomida turgan bo‘lsa, unda uyni buzib, qayerinidir to‘g‘irlashga haqingiz yo‘q, chunki, keyin meros ishini rasmiylashtirishda hujjat bilan kadastrdagi maydonlar o‘zaro mos kelmasdan meros guvohnoma ololmay qolasiz! Buzib boshqattan qurgan taqdirizdayam, yangi qurilgan bino-inshootlar uchun mulk huquqini olish kerak bo‘ladi, agar otangiz vafot etgan bo‘lsa, mulk huquqini ololmay qolasiz, keyin uni faqat sud orqali olishingizga to‘g‘ri keladi, shunday ekan, agar uy sizni nomizda bo‘lmasa, ishni chigallashtirmang! Agar uy sizni nomizga o‘tib bo‘lgan bo‘lsa, unda omadizzi bersin!
@gulzorigulzorova78258 ай бұрын
Ассалам алейкум, скажите пожалуйста, если квартира приватизированная на имя бабушки дети все умерли как можно переоформить квартиру на одного внука? Так же и родители умерли квартира то же приватизирована на имя папы как быть
@notariatuz8 ай бұрын
Здравствуйте! Владелец квартиры жив? Если жив, тогда сначала надо проверить наличие участников приватизации, если есть участники приватизации, тогда от них надо будет взять согласие и можно будет оформить договор дарения на внука, если участников приватизации вообще не имеется, то без никаких согласий можно сразу оформить договор, если участники приватизации имеются и если кто то из них умер, тогда сначала через суд по гражданским делам надо будет выделить его долю, потом как выйдет судебное решение о выделении приватизационной доли, его надо в течении одного месяца зарегистрировать в кадастре через любой центр государственных услуг, после того как выйдет новая выписка из государственного реестра (кадастровый документ), потом можно будет оформить договор
@gulzorigulzorova78258 ай бұрын
@@notariatuz спасибо большое.
@БАХТИЁРНаманганЧуст8 ай бұрын
Ҳорманг
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум!
@MirabbosDoniev8 ай бұрын
Ассалом
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум!
@ПЛОТНИК.598 ай бұрын
Вояга етмаган 13...14 ёшли неваралримга уй жойимни хадя қилишим мумкинми.Давлат нотарисига канча тӯлови бор.
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Мумкин, бунда фақат неварангизни ота-онаси ҳам қатнашиши керак, 14 ёшга тўлмагани нотариусга келмайди, 14 ёшдан ошгани нотариусга келади ва шартномага имзо қўяди! Агар кўчмас мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказлари ҳисобланган шаҳарларда жойлашган бўлса, ҳадя шартномаси яқин қариндошлар ўртасида (мулк эгасининг ота-онаси, эр/хотини, фарзандлари, ака-укаси, опа-синглиси, қайнота-қайнона, куёви, келини) расмийлаштирилса 391.000 сўм, агар юқорида санаб ўтилган шаҳарлардан ташқари Республиканинг қолган шаҳар ва туманларида жойлашган кўчмас мулк ҳадя шартномаси расмийлаштиришда эса яқин қариндошлар ўртасида 306.000 сўм, кўчмас мулк сотиб олинган ёки қурилган бўлса, турмуш ўртоқ розилик аризаси ёки мулк эгасининг даъво қилувчи эр/хотини йўқлиги ҳақида аризаси учун қўшимча 51.000 сўм
Натариусдан қарз шартномаси қилса. Келишган пайтида бермаса нима қилиш керак
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Қарз шартномаси ва уни муддати ўтганда қарзни қайтариш тартиби ҳақида каналимизда алоҳида видео бор, видеода батафсил ҳаммаси айтиб ўтилган, видеони каналимиздан топишингиз ёки ушбу ҳаволага ўтиб кўришингиз мумкин: kzbin.info/www/bejne/gKCwfGh7g52hqbsfeature=shared
@Din-z3u2 ай бұрын
Телеграм йуқми
@notariatuz29 күн бұрын
Ассалому алайкум! Telegram @anvar19970322
@Эргаш-э6б8 ай бұрын
Хадя олган одам вофот этса унда мулк эгаси кимлар булади
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Унда мерос иши очилади ва агар васиятнома қолдирмаган бўлса, ота-онаси (агар тирик бўлса), турмуш ўртоғи ва фарзандлари меросхўрлар ҳисобланади!
@IlhomjonEshquvvatov-wh8cy5 ай бұрын
Жуда тугри хулоса
@НигорахонНазирова-ч4г3 ай бұрын
Асалому алайкум мени саволим шкндайки 2012 йил росия да хужайиним билан ишлар эдик биз утирган уйда кайнотам мени хужайиним номига утказиши керак эди хужайиним огир касал болиб колди уйни кайнотам кизига утказиб куйибди касал хужайинимдан фойдаланиб розичилик олиб мен росияда ишда эдим 5 ой утгач хужайиним вафот этди мени 2 та фарзандим билан уйсиз колдиук хали хам ижарада утирибмиз хужайиним билан бирга уй курган эдик доимий руйхатдан хам чикариб юборибди менга билдирмай мен мусофир болиб ишлаб фарзандларимни ката килдим бокувчимни йукотиб хозр пропискам хам йук уй жойимн кайнотамни кизи эгалик килиб утирибди кириб яшашга куймаяпди мени шу уйда хаким борми йоки йукми у эшика уй солиб кириб яшолмайман ижарада яшаяпман нима дейсиз жавоб берсангиз хурсанд болар эдим
@notariatuz3 ай бұрын
@@НигорахонНазирова-ч4г Ассалому алайкум! Авваламбор, мушкулингиз осон бўлсин! Масалангизга келсак, уй қайнотангиз номида бўлган бўлса, кимнинг номига ўтказиш бу унинг хоҳиши, унинг устига ота ўз фарзандига уйни ўтказган бўлса, у ҳолда ҳадя шартномаси орқали ўтказган бўлади, ҳадя шартномасини расмийлаштириш учун эса доимий рўйхатда турганларнинг розилиги талаб этилмайди, фақатгина агар уй никоҳ даврида сотиб олинган ёки қурилган бўлса, у ҳолда қайнонангизнинг розилиги олинган бўлиши керак, агар қайнонангиз вафот этган бўлса, у ҳолда агар уй никоҳ даврида олинган бўлса барча фарзандлардан қайнонангизнинг 1/2 улушини суд орқали олишга даъво қилмаслиги ҳақида ариза олинган, ёки бўлмаса агар уй қайнотангиз номига никоҳда турмаган пайтда сотиб олинган ёки қурилган бўлса ёки мерос гувоҳномаси ёҳуд ҳадя шартномасига асосан тегишли бўлган бўлса, у ҳолда ҳеч кимнинг розилиги олинмаган бўлади, нима бўлган тақдирда ҳам, бу ерда ноқонуний иш ўтказилмаган, шунчаки уйни ота ўз қизини номига ўтказиб берган, қиз уйнинг янги эгасига айлангач эса доимий рўйхатда турувчилар орасида ўзининг оила аъзолари ҳисобланмаганларни доимий рўйхатдан чиқариб юборишга ҳақи бор, чунки сиз унга яқин қариндош эмассиз, ҳаттоки фарзандларингиз ҳам, шундай экан, агар уйни қурилишида меҳнатингиз синган бўлса, у ҳолда фақат ўша уй жойлашган туманга қаровчи туман (туманлараро) фуқаролик судига уйга киритиш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин!
@НигорахонНазирова-ч4г3 ай бұрын
Демак кириб яшаш хукуким бор экан доимий руйхатга куйиш га мажбур буладими уй эгаси йоки уни хохши буладими
@notariatuz3 ай бұрын
@@НигорахонНазирова-ч4г Уни вазиятни ўрганиб чиқиб суд ҳал қилади
@@Машови Assalomu alaykum! Savolingizni aniqroq bering, birinchidan nimani hadya qilmoqchisiz?Ikkinchidan, nimani nima qilib bilaman didiz?
@Машови3 ай бұрын
@@notariatuz ассалом алейкум мен уз номимдаги уйимни эримга хадия килмокчиман эрим узгариб колса мен Нима кла оламан
@notariatuz3 ай бұрын
@@Машови Erizni nomiga uyni hadya qilib o‘tkazsangiz, bo‘ldi, uy uning shaxsiy mulki hisoblanadi va siz hech qanday da'vo qila olmaysiz, hadya shartnomasini bekor qilish uchun esa ikkala tomon o‘zaro kelishgan holda notarius orqali shartnomani bekor qilish kelishuvi tuzishligi kerak, agar hadya olgan odam bekor qilishga rozi bo‘lmasa unda bekor qilib bo‘lmaydi, hadya shartnomasini hadya beruvchining arizasiga ko‘ra sud orqali qaysi hollarda bir tomonlama bekor qilish mumkinligini esa videoda batafsil tushuntirganman, videoni chala ko‘rgan bo‘lsangiz uni to‘liq ko‘rib chiqing! Shunda o‘zingizga kerakli ma'lumotlarga ega bo‘lasiz!
@Машови3 ай бұрын
@@notariatuz катта Рахмат сизга Аллох Рози булсин сиздан
@OybekPirmatov-f2x8 ай бұрын
Отам манга вафот этмаган пайтларида васияткилгандилар натарус манга отангиз вафот этгандан кейин келасиз номингизга автоматик равишда утади деган Эди лекин булади манлекин 20йилдан буен комунал туловлар молмулк соликларни тулаб турибман бунга кандай жавоб чикади
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Васиятнома қилди дегани автоматик тарзда номизга ўтади деганимас, шунчаки мерос иши васиятнома бўйича очилади ва агар мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга меросхўрлар бўлмаса, нотариус сизга васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради, 20 йил ўтиб кетган бўлса ҳам нотариусга мурожаат қилсангиз бўлади, бунда энг аввало марҳум отангиз вафотига қадар қайси манзилда яшаб ўтгани ҳақида у яшаган тумандаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (паспортный стол)дан маълумотнома оласиз ва отангиз вафотига қадар қайси туманда яшаган бўлса ўша тумандаги нотариуслардан бирига мурожаат қилиш керак бўлади!
@ТухтаАдизов-р9л8 ай бұрын
Васиятда хам хадяда хам натариус катнашадими
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Албатта! Васиятнома ҳам, ҳадя шартномаси ҳам нотариал тасдиқланиши лозим, агар ушбу битимлар нотариал тасдиқланмаса ҳақиқий ҳисобланмайди!
@Надя-ш5щ8 ай бұрын
Хадияни кайтиб олиш мнкунми бунинг учун нима килиш керак
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Ҳадя шартномасини иккала томон келишувига кўра бекор қилиш мумкин, бунинг учун иккала тараф ҳадя шартномасини расмийлаштирган нотариал идорага, агар, у нотариал идора ёпилган ёки вақтинча ишламаётган бўлса, бошқа хоҳлаган нотариал идорага бориб шартномани бекор қилиш келишувини амалга ошириш лозим, ҳадя берган шахс шунчаки "мен ўз фикримдан қайтиб қолдим" деб бир ўзи бекор қила олмайди, суд тартибида бир тарафлама қандай ҳолатларда шартнома бекор қилиниши тўғрисида видеода айтиб ўтганман
@Малика-ъ6м4у8 ай бұрын
Мен турмуш уртогим Билан 3 та фарзандим Билан ажрашиб кетганман 89 чи йилда хеч уй жой алимент Талаб килмаганман Энди 2019 йилгача 1чи хужайиним 2003 да кайнотам 2005 йода кайнонам вафот этиб кетишди Энди уйда колган кайним узига оиласи Билан хужжат-тираман деб натариусга борса хеч кимга хадя васият йук экан сунг натариус уйни 50/50 Тенг килиб мени болаларимга ва кайнимга болиб куйибди Энди у судга бериб бу етимлани хаки йук деб судма суд юрибди суд конунга зид болохонани берди сунг Яна тош шах суди битта хона берди Энди 2001 дан бери суд вкатила утиб кетган деб жавоб бермийопти биза Хар Кун ой сов да судга беганимизани курса сак хам чузиб юрибди кадастр уй плани хаммаси бор Нима Килиш керак судга берсак 4ойдахам жавоб йук илтимос Нима Килиш керак
@Малика-ъ6м4у8 ай бұрын
2021йилдан бери эди
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Ҳуқуқиз бузилган пайтдан ёки судга биринчи марта мурожаат қилган пайтиздан бошлаб 3 йил ўтган бўлса, бошқа сиззи ишиззи қайта кўришмийди, чунки, ЎзР Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра Умумий даъво муддати - уч йил!
@zulyaaxmedova70638 ай бұрын
Sizga savol mumkinmi. Biz 2 dona qizmiz. Ota onamni 2.5 yo 3 sotix (aniq bilmayman) uyimiz bor edi. Ota onam o'tib ketishgan. Onam o'z haqqini Singlimni o'gliga vasiyat qilibdi. Menga xam bir qismi meros qolibdi yani otamni haqqi. Lekin 10yil oldin singlim bir ayolni olib kirib yadhab turavering. Pulini sekin qiberasiz degan ekan. U Singlimga pulini berdi menga umuman bermad. U berganiga men rozi bolmadim. Yani 2500$ bergandi unamadim. Men haqqimdan umuman foydalanolmayapman. Nima qilsam boladi. Haqqimni bolib olsam magazin qimoqchi edim. Lekin yer baholashdagilar kichik joy ekan bolib bolmaydi deyishyapdi. Nahotki haqqim da begona ayol otiraversayu men foydalana olmasam
@notariatuz8 ай бұрын
Assalomu alaykum! Savolingizga to‘g‘ri javob berishim uchun avval ba'zi holatlarga aniqlik kiritib olishim kerak! Birinchidan, onam o‘z haqqini singlimni o‘g‘liga vasiyat qilibdi, menga otamni haqqi meros qolibdi, deb yozibsiz, uy ikkita odamni nomidamidi? Ikkinchidan, onangiz vasiyatnoma qoldirgan bo‘lsa, ular vafot etgan kunda necha yoshda edingiz? Shu savollarga javob bering, keyin vaziyatingizdan kelib chiqib javob beraman, agar tushuntirish kerak bo‘lgan gaplar ko‘proq bo‘lsa, unda Telegramda @anvar19970322 deb yozib qidirsangiz profilim chiqadi, Telegram orqali yozsangiz bemalolroq yozib qiynalib o‘tirmasdan, ovozli xabar yuborish orqali gaplashgan bo‘lardik!
@НажимХушваков9 ай бұрын
Ассалому алайкум мени иккинчи турмушум мен эрим бн россияга 8йил ишлаб уй курдик уй мени номимга агар хужайиним бирор нарса булса эримни угиллари мендан олиб куями .эримни у хотини бн яшаган уйи кенжа углига эримни номига илтимос жаваб беринг
@notariatuz9 ай бұрын
Ассалому алайкум! Агар уйни никоҳ даврида сотиб олган ёки қурган бўлсангиз, у ҳолда эрингиз ушбу мулкнинг ярмига даъво қилишга ҳақи бор ва агарда эрингиз вафот этадиган бўлса, у ҳолда унинг барча биринчи навбатдага меросхўрлари унинг мулкдаги ярмини ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин!
@ИмсИмс-н8щ8 ай бұрын
Мажбурий улуш васият номадан кейин Рима дегани?
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Васиятнома қолдирилганидан қатъий назар, агар марҳумнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари пенсия ёшида бўлса, 1- ёки 2-гуруҳ ногирони бўлса, ёки фарзандлари орасида вояга етмаганлари бор бўлса, улар васиятнома қолдирилмаган тақдирда олиши керак бўлган улушининг ярми ўша меросхўр(лар)га ажратилади, юқорида санаб ўтилган тоифадаги инсонларнинг бошпанасиз ёки мерос мулкисиз қолиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида қонунчилигимиз томонидан шундай қоида белгиланган
@МинураАхматова9 ай бұрын
Ассалому алейкум хожайинимнинг номида ер участка бор девор котарилмаган , бетон куйилган . Хожайиним вафот этган шунда , кимга колади участка. Жавобингизни кутаман, олдиндан рахмат
@notariatuz9 ай бұрын
Assalomu alaykum! Yer uchastkasiga marhum eringiz egalik qilishini isbotlovchi mulk huquqini tasdiqlovchi hujjat bormi? Ya'ni yer ajratish to‘g‘risida hokim qarori, yerni xususiylashtirilganligi to‘g‘risida davlat orderi, oldi-sotdi/hadya/ayirboshlash shartnomasi, meros guvohnomasi, shunday hujjatlar yoki ulardan biri bormi? Agar bor bo‘lsa eringizning birinchi navbatdagi merosxo‘rlari, ya'ni uning ota-onasi, turmush o‘rtog‘i (ya'ni siz), farzandlari meros rasmiylashtirish uchun marhum eringiz oxirgi marta doimiy ro‘yxatda turgan manzil qaysi tuman (shahar)da joylashgan bo‘lsa, o‘sha tuman (shahar)dagi xohlagan notariusga murojaat qilishingiz mumkin! Bunda meros ishi marhum vafot etgan sanadan boshlab 6 oy o‘tgach rasmiylashtirishi mumkin bo‘ladi! Yuqorida sanab o‘tilgan merosxo‘rlarning barchasi merosdagi ulushini qabul qilishi yoki boshqa merosxo‘r foydasiga voz kechishi mumkin, merosxo‘rlar orasida voyaga yetmaganlar bor bo‘lsa ular o‘z meros ulushidan voz kecha olmaydi va ular majburiy tartibda meros ulushlarini oladilar!
@@Din-z3u Адангизга уй қанақа ҳужжат асосида тегишли ва уй никоҳ даврида сотиб олинган ёки қурилганми ёки бўйдоқлик пайтидами?
@HasanIshqurbanov8 ай бұрын
Менга мархум отам уй жойларини хадя килган эдилар . Лекин фиб суд уни бекор килди
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Бекор қилдими ёки ҳақиқий эмас деб топдими?
@НигораМатякубова-п4л8 ай бұрын
Ассалому алейкум. Бизни хозирги яшаб турган уй аввал бобомни номида булган. Бобомиз вафот килганидан кейин мени укам бу уйни узини номига расмийлаштириб менга Бир кичик кисмини хадя килиб берди. Иккимиз хам оилалимиз. Икковимизда хам 3 та фарзанд бор. Буни васиятномасиз хам амалга ошириш мумкинми, каттарок кисмини узини номига расмийлаштирди.Лекин хали дадамиз хаёт,дадамни Бир синглиси бор улар энди оилали. Бизлар 6 та фарзандмиз. 6 хам оилалимиз Онамиз вафот этган. Дадамиз угай онамиз Билан алохида уйда яшашади. Шу тугрисида маълумот берсангиз илтимос.Мен унчалик тушунолмай колдим.Сизларга соглик ишларингизга омад тилайман.
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Аввало мақсадингиз нима эканлигини аниқлаштириб олсак, чунки вазиятингизни тушунтиргангиз билан охирида асосий саволни бермадингиз, уй кимгадир ўтиши керакми, ёки кимдир даъвогар бўладими демоқчимисиз, сиз қанақа саволга жавоб олмоқчисиз?
Хужайиним ховли сотиб олиб оналарини номига утказдилар У киши углимга яъни набирага васият килдилар Хозир кайнонамни вафотидан сунг 9 та ака укалар рози булиб углимга утказишлари керак экан Углим 50 фоизга эгалик киларкан шу учун энг яхши вариант хадя
@notariatuz8 ай бұрын
Ассалому алайкум! Буви ўз неварасига васиятнома қолдирган бўлса, ҳамма фарзандлари уйни ярмига эгалик қилади дегани эмас, 9та ўғил бўлса, ҳаммаси ҳам мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга ҳолатда эмасдир, фақатгина уй эгаси вафот этган пайтда қонуний меросхўрлар орасида вояга етмаганлар ёки ногиронлиги бор, муомалага лаёқатсизлар бўлса уларда мажбурий улуш олиш ҳуқуқи бўлади ва улар бу улушдан воз кеса олмайди, пенсия ёшидагиларда ҳам мажбурий улуш олиш ҳуқуқи бўлади, лекин улар бу ҳуқуқдан воз кечиши мумкин бўлади