Рет қаралды 537,850
"КИМ ВОҚЕА СУРАСИНИ ҲАР КЕЧА ЎҚИСА, УНГА АСЛО МУҲТОЖЛИК ЕТМАЙДИ." Имом Байҳақий Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўради.
Ибн Маъсуд: «Гуноҳларимдан», деди.
Усмон ибн Аффон: «Нимани хоҳлайсан?» деб сўради.
Ибн Маъсуд: «Роббимнинг раҳматини», деди.
Усмон ибн Аффон: «Сенга табиб буюрайми?» деди.
Ибн Маъсуд: «Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилди.
Усмон ибн Аффон: «У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми?» деб сўради. «Унга ҳожатим йўқ», деди Ибн Маъсуд.
Усмон ибн Аффон: «Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади», деди.
Ибн Масъуд бунга жавобан: «Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. ЧУНКИ РАСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ)НИНГ: «КИМКИ ҲАР КЕЧАДА ВОҚЕА СУРАСИНИ ЎҚИСА, ЗИНҲОР ҚАШШОҚЛИККА УЧРАМАЙДИ», ДЕГАНЛАРИНИ ЭШИТГАНМАН», деб жавоб берди».