Рет қаралды 2,725,524
Ҳиндистон матбуотида ўзбекистонлик аёлларнинг фоҳишаликда гумонланиб қўлга олинаётгани акс этган хабарлар тез-тез чиқади. Би-би-си уларнинг сонини аниқлашга уринди, аммо полицияда бу борада статистик маълумотлар йўқ. Ҳинд матбуоти эса минглаб марказий осиёлик аёллар мамлакатда ихтиёрий ёки мажбурий тарзда ўз баданини сотаётгани ҳақида ёзади. Би-би-сининг Деҳлидаги мухбири Зарина Бухорий шундай аёлларнинг бири билан суҳбатлашиб, ҳикоясини ёзиб олди.