Рет қаралды 255
Марказий банкда “Ўзбекистон - 2030” стратегияси ва 2024 йилги Давлат дастури ижроси устидан мониторинг ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг мақсад ва вазифалари мазмун-моҳиятини етказишга бағишланган тадбир ташкил этилди.
Унда Марказий банк марказий аппарати ва Zoom платформаси орқали ҳудудий бош бошқармалар ходимлари қатнашди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбеков мавзу юзасидан маъруза қилиб, тақдимотлар асосида Стратегия мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди.
Таъкидланганидек, “Ўзбекистон - 2030” стратегияси келгуси етти йилда Ўзбекистоннинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим ҳужжат саналади. Унга кўра, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш Стратегияда келтирилган мақсад ва вазифаларнинг асосий ғояларидир.
“Ўзбекистон - 2030” стратегияси мамлакатимиз ривожининг муҳим фундаментал асосларини ўзида қамраб олган ва барча соҳалар фаолиятининг устувор вазифаларини белгилаб беради.
#tadbir