Рет қаралды 17,342
Ўзбекистон ва Афғонистон пойтахтлари ўртасида яқин тарихда илк бор тўғридан тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилмоқда. Кобулдан парвоз қилган Афғонистоннинг Kam Air ширкати учоғи Тошкентга қўнган. Аксарият афғонистонликлар бу янгиликдан бошлари кўкка етгани, аммо мамлакатлар орасида виза масаласида ҳам енгилликлар бўлишига умид билдиришган.