Ўзбекистон халқ артисти, актриса, хонанда Фароғат Раҳматовани соғиниб | Sog'indik

  Рет қаралды 8,496

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Соғиндик" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Фароғат Раҳматова 1926 йилнинг 25 Май санаси Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Актриса ва хонанда. 1942 йил Қашқадарё вилояти пахтачиларининг унумдор ҳосил йиғимидан сўнг, Ўзбекистон Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Усмон Юсуповнинг фармони билан, Қарши шаҳрида қишлоқ-хўжалиги ишлаб чиқарилиши илғор ишларинининг орасида Қурултой ўтказилиши борасида қарори қабул қилинади. Республиканинг хизмат кўрсатган ва машҳур артистлари орасида ўн олти яшарли қиз - маҳаллий ташаббускор жамоа аъзоси Фароғат Раҳматова ҳам бўлган. Кучли овоз соҳибаси, ёш ижрочи мақом усулубида эски ўзбек қўшиқларини куйлаб, Қурултой томошабинларининг завқига сазовор бўлган. Унга биринчи чиқишининг ўзида СССР халқ артисти Халима Носирова, Ўзбекистон халқ артисти Қори Ёқубовлар эътибор қаратишган. Усмон Юсуповнинг шахсан ўзи маҳаллий раҳбарларга ёш қўшиқчини республиканинг пойтахт театрларидан бирига юбориш ҳақида кўрсатма беради. Ёш истеъдодли актриса ўз фаолиятини Тошкент вилоятининг Янгийўл театрида бошлаган.
1944-45 йилларда Консерваториянинг тайёрлов курсини тугатган.
Ижодий фаолиятини Қашқадарё театрида "Ёрилтош" спектаклида Оймомо ролини ижроси билан бошлаган (1940). Кейинчалик Бухоро театрида (Ширин, "Фарҳод ва Ширин"; Муҳаббат, "Даврон ота"), Тошсовет номидаги Янгиёʻл театрида (Оксана, "Қоʻчқор Турдийев"; Гулойим, "Муқанна"; Зуҳра, "Тоҳир ва Зухра", Гулжон, "Насриддин Бухорода"; Офтобхон, "Офтобхон" ва бошқалар)ъ ишлаган. 1948 йил Тошсовет театри Муқимий театрига қоʻшилгандан буён, шу театр актрисаси. Театр саҳнасида ранг-баранг образлар яратиб елга танилди: Сарви (Уйғун; М. Левийев, "Олтин кўл",) Ойбарчин (С. Абдулла; Т. Жалилов, "Алпомиш"), Дарижон (Т. Собиров; М. Юсупов, "Уч баҳодир"), Санам (А. Бобожон; М. Юсупов, "Азиз ва Санам"), Обидахон (С. Абдулла; Т. Жалилов, Г. Мушел, "Мавлоно Муқимий"), Зулхумор (Комил Яшин; Т. Жалилов, "Равшан ва Зулхумор"), Кумуш (Д. Файзий, "Зарафшон қизи"), Рисолат пари (Ҳ. Ғулом; М. Левиев, "Тошболта ошиқ"), Ҳаётхон (М. Исмоилий; Д. Соатқулов, "Фаргʻона тонг отгунча"), Она (Х. Расул; М, Юсупов, "Муқаддас диёр"; Р. Маъдиев; Б. Лутфуллаев, "Такдир"), Зубайда (Р. Маъдийев; Ф. Олимов, "Девона") ва бошқа. Унинг қахрамонлари ҳиссиётларга бойлиги, ҳолатларининг аниклиги, таъсирчанлиги, нозик ўйноқи қочиримлари, ўзига хос талқини билан ажралиб туради. Р. хонанда сифатида ҳам эл орасида машҳур "Диёримсан", "Гўзал", "Тупроғим менинг", "Ёринг унутма", "Ёрдан салом келибдир", "Вафо қилса", "Онажон", "Унутма", "Гул мавсуми", "Дугоҳ" каби қўшиқ ва ашулаларнинг бетакрор ижрочиси. "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган (1992).
Профессор. Узоқ йиллар мобайнида Маннон Уйғур номидаги театр ва рассомчилик институтида мақом хонандачилигидан дарс берган.
Фароғат Раҳматованинг ижодий фаолияти республика раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланган. Ҳали 27 ёшга тўлмасданоқ, унга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилган (1953 й.), орадан 6 йил ўтгач, 1959 йил у Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида, 1996 йил у “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
Фароғат Раҳматова 2014 йилда вафот этган.

Пікірлер: 13
@fatimasattarova4787
@fatimasattarova4787 Жыл бұрын
Жойлари жанннатда булсин… энг севимли хонанда музикали актриса эдилар….
@saidahon9451
@saidahon9451 2 жыл бұрын
Охиратлари обод булсин илохим омин 🤲 жуда яхши курсатув булипти телевизорда курдим 13 ноябрда кечка эфирга берилган экан ташриф буюурганлардан аллох рози булсин
@fatimasattarova4787
@fatimasattarova4787 Жыл бұрын
Мукимий театрида куп марта музикали драмалар томоша килганмиз! Доим бош ролларда чикарди!! Ажойиб куйларди! Жойлари жанннатда булсин…
@muborakhaitova3256
@muborakhaitova3256 2 жыл бұрын
Аллохим рахматига олган булсин. Охиратлари обод булсин амин
@amirbekkomilovich2850
@amirbekkomilovich2850 2 жыл бұрын
Кандай чиройли дамлар эди, одамларга сохталик йук эди.
@abdulatipovsalimjon145
@abdulatipovsalimjon145 Жыл бұрын
Охиратлари обод булсин,кушиклари доимо калбимизда
@user-bh2ix6oh3k
@user-bh2ix6oh3k 7 ай бұрын
Хаммангиз факат Узингиз хакида гапирибсизларда. Ха опани санаьти , саньаткорлик кобилияти, узбек халкига, Узбекистон юртига саньатда курсатган хизматларини, кушикларини гапираололмайсизларми? Аллома санаьткор-кушикчилардан бири эдилар.Оллох Рахмат этган булсин.
@RK-bq4qg
@RK-bq4qg 6 ай бұрын
Фарогат опани 1958 йилда ,Ватан ишки' м-драмасида курганман хавас килиб кизимнинг исмини Фарогат куйгандим Аллохга шукур рухлари куллаб кизим хам кам булмади Гарвардни битирган мутахасис Оллох охиратларини обод килсин
@user-in6sn3bd1s
@user-in6sn3bd1s Жыл бұрын
Аяжоним бувижоним жойлариз жаннатда болсин
@user-gq4lh7yo4q
@user-gq4lh7yo4q Ай бұрын
Жоилари жаннатда булсин охирратлари обод булсин Ашулаларини эшитсам онажоним куз олдимда намаен булади Онажоним Фарогат аянинг ашулаларини жуда севиб эшитарди. Мен хам аянинг ашулаларини яхши кураман
@sharif.yoqubov5292
@sharif.yoqubov5292 2 жыл бұрын
Farog‘at.onani.joylari.jannat.bulsin
@fatimasattarova4787
@fatimasattarova4787 Жыл бұрын
Ким билади, нега турмуш уртоги тугрисида гапирилмади?? Ким булган, эрлари?? Ким билади??
@fatimasattarova4787
@fatimasattarova4787 Жыл бұрын
Турмуш уртоги ким булган! Хеч нима гапирилмади??
Как быстро замутить ЭлектроСамокат
00:59
ЖЕЛЕЗНЫЙ КОРОЛЬ
Рет қаралды 9 МЛН
Sahna musiqasi: Farog'at Rahmatova. Саҳна мусиқаси: Фароғат Раҳматова.
24:33
Radio xazinasi Радио хазинаси
Рет қаралды 3 М.
Ҳурматли Шавкат Мирзиёев, ё ҳозир, ё ҳеч қачон!!!
12:50
Lutfixonim aya Sarimsoqovaning hayot yo‘liga nazar | 1-qism #mtrk #kino
42:01
O‘zbekiston tarixi telekanali rasmiy
Рет қаралды 86 М.
QO`SHIQLAR  UCHADI
19:00
Tarjumon UZ
Рет қаралды 144 М.
BU VIDEONI KÓRGANMISIZ? NAZIRA YUSUPOVADAN FERUZ 1.
6:26
Yusufboy Divanov
Рет қаралды 75 М.
Hayot notasi: Farog'at Rahmatova
51:18
Teatr va Kino
Рет қаралды 1,7 М.