Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматованинг дардлари, сирлари, орзулари...| Yulduzlar yurgan yo'l

  Рет қаралды 4,464

UZBEK TV

UZBEK TV

Күн бұрын

"Юлдузлар юрган йўл" кўрсатуви
"Ёшлар" телеканали
Санъаткорлар орасида шундай инсонлар борки, кўпчилик уларнинг исмини эслаб қолмаса-да, яратган образлари орқали унга меҳр қўйиб ҳурмат кўрсатишади, ардоқлашади. Улар халқ эътирофини қозонган чин маънодаги санъаткорлардир. Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматовани «ўзбекнинг чечаси» десак муболаға бўлмайди. «Чеча» дейилиши билан унинг «эсон-омон, соғмисан, болларинг жугуруб-жугуриб журубма, хотин қуда журубма, сингилларинг журубма, акаларинг журубма...», дея сўрашиши ҳамманинг кўз олдидан ўтиши тайин. Бу галги меҳмонимиз Азиза Бегматова, яъни «чеча» бўладилар.
Мени ҳамма «чеча» дейди
- Актёр учун ўйнаган бирор роли орқали танилиш ва ўша образ номи билан аталиш, бу - катта бахт, - дейди А.Бегматова. - Шундай экан, мени халқимиз «чеча» номи билан таниб, шундай атаганидан хурсандман. Ҳатто, кўча-кўйда юрсам ҳам менга «чеча» дея мурожаат қилишади. Баъзилар исмимни ҳам билишмайди. Аммо мен бундан хафа бўлмайман. Демак, томошабин юрагини забт этибман, дея фахрланаман. Аслида «Чеча» спектакли Мели Юсупов асари бўлиб, 1996 йилда режиссёр Салим Қорабоев ва бадиий раҳбаримиз Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган. Ушбу асарнинг бунчалик муваффақият қозониши хаёлимизга ҳам келмаган. Асарда миллийлик уфуриб туради. Либослардан тортиб декорацияларгача миллийлик киритилган. Қариндош-уруғчилик, чанқовуз, бешиккерти, етти пуштини билиш кераклиги ҳақидаги урф-одат ва қадриятларимиз мужассамлашган, ушбу спектаклда ёшларга «ўз авлодингни бил, етти пуштингни бил» деган мурожаат бор. Чанқовуз эса сценарийда йўқ эди. Спектаклда чалган чанқовузим онамдан ёдгорлик. Уни саҳналаштириш жараёнида режиссёрга олиб келиб кўрсатганман. Режиссёр: «Керакли жойда фойдаланамиз, ёнингизда турсин», деганди. Сўнг ижро жараёнида уни қўллаганмиз. Чанқовуз чалганимда бутун зал бир қалқиб кетгандай бўлди гўё. Биргина оҳанг миллатнинг тарихидан сўзлаётгандай таралади. Чеча образини мендан бошқа ҳеч ким ўйнамаган. Барча образларнинг дублёри, яъни иккинчи ўйнайдиган актёри бор. Аммо чеча образини 24 йилдан бери фақат ўзим ижро этиб келаман.
Илк бора ўғил бола тимсолида саҳнага чиққанман
53 йилдан бери битта театрда фаолият олиб бораман. Барча қувончу ташвишларим шу маскан билан боғлиқ. Зиддиятли ҳолатлар ҳам бўлган. Аммо ҳар бир нарсадан яхшилик қидираман. Саҳнада ва ҳаётда ўтган ҳар бир куним кино тасмасидек бир зумда кўз олдимда гавдаланади. Санъат институтини тугатгач, 1966 йили Ёш томошабинлар театрида иш бошлаганман. Илк марта «Тошкент - нон шаҳри» спектаклида Серёжа, яъни ўғил бола образида чиққанман. Ролимга шунчалик киришиб кетганимдан қиз бола эканлигимни томошабин билмаган. Ушбу спектаклда жуда таъсирчан монолог бор эди. Ҳар йили театр кунига бағишланган фестиваль бўлиб ўтарди. Ўша монологни фестивалда ўқиб, биринчи ўринни олганман. Кейинчалик ҳозирги Ўзбек давлат драма театрига ўтказишди. Жамоани шакллантириш, томошабинга манзур бўладиган спектакллар саҳналаштириш йўлида тиним билмай меҳнат қилдик.
Кинода ҳам, театрда ҳам яратган образларимнинг барчасини юракдан ўйнаганман. Юздан ортиқ образлар яратганман. Яна касб танлаш имконияти берилса, барибир актриса бўлардим. Менинг шу даражага етишишимда устозим - халқ артисти Тошхўжа Хўжаевнинг хизмати катта бўлган. Ўз бахтимни ҳам шу даргоҳдан топдим. Турмуш ўртоғим Тўлқин ака билан яқиндан танишиб, оила қурдик. У киши узоқ йиллар театрда декоратор бўлиб ишлади.
Томошабинни ҳайратлантириш қийин
Ҳозирги томошабинларни ҳайратлантириш бироз мушкул эканлигини тан олиш керак. Тараққиёт асрида инсонларнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжи кун сайин ортиб боряпти. Телевизор, радио, газета-журнал, интернет орқали олинаётган турли ахборотлар ҳам кишилардаги ҳайрат туйғуси сўнишига оз бўлса-да, сабаб бўлмоқда. Ўн-ўн беш йил аввалги томошабинлар спектакл жараёнида қаҳрамон йиғласа-йиғларди, кулса-куларди. Бугун ҳайратдан ёқа ушлайдиган мухлислар жуда кам. Қолаверса, олдин томошабин бугунгига ўхшаб уйига шошилмасди, жуда сабрли эди. Театр зали ҳар куни лиқ тўларди. Спектакль тугагач, томошабинлар билан жонли мулоқот қурардик. Актёрлар билан биргаликда томошабиннинг ҳам савияси ҳар спектаклдан кейин бир поғона ўсганини кўрардик. Ҳозир ҳам ҳақиқий томошабин йўқ эмас. Бироқ улар жуда кам. Ўйлайманки, яқин йиллар ичида асл мухлислар сафи янада кенгаяди. Бугунги кунда Чингиз Айтматовнинг «Жамила», Шароф Бошбековнинг «Ер барибир айланаверади» ва Абдулла Қодирийнинг «Жинлар базми» спектаклини томошабинлар қайта-қайта кўришга тайёрлиги мени қувонтиради.

Пікірлер: 5
@ilyozmikhliboev7439
@ilyozmikhliboev7439 2 жыл бұрын
Ассалому алайкум хакикатдан жудаям талантливый артист уйнаган роллари самимий ,камтаргина хокисор актриса ,умриз узок халкимиз назаридан колмай юринг
@abdixalimisakulov3156
@abdixalimisakulov3156 2 жыл бұрын
Асалому-алайкум Азиза опа, Илохим Аллох таола Уз панохида асрасин, ишингизга ривож, касби-корингизга файз-барака берсин. Омин
@СоняАмировна-ф6ъ
@СоняАмировна-ф6ъ 2 жыл бұрын
Сурхонимн барчной онаси куз тегмасин илохим 100 йошларга кириг чеча омин 🤲🤲🤲🤲🇺🇿💞🇺🇿💞🇺🇿💐💐💐
@erkinpayanov6539
@erkinpayanov6539 2 жыл бұрын
Ассаловму алайкум, Хаммага Чеча булсангиз хам биз нинг ОПА миз буласиз, СИЗ билан фахрланамиз ХАММ А ХАММА га АЯ булиб КОЛИНГ, Сиз бунга ЛОЙИК СИЗ...
@xayodxonziyaeva140
@xayodxonziyaeva140 2 жыл бұрын
Аллохим понохида булинг.😊😊😊
Erkakning rizqi ko`chada (O`zbek kino) Эркакнинг ризқи кўчада
49:16
PANORAMA FOX KINOKOMPANIYA
Рет қаралды 32 М.
O'zbekKino HOTINIMDA SHUBHAM BOR
42:00
Buni hayot deydilar
Рет қаралды 15 М.
规则,在门里生存,出来~死亡
00:33
落魄的王子
Рет қаралды 28 МЛН
Крутой фокус + секрет! #shorts
00:10
Роман Magic
Рет қаралды 30 МЛН
Synyptas 4 | Жігіттер сынып қалды| 3 Bolim
19:27
SHAPALAQ 6 серия / 3 часть #aminkavitaminka #aminak #aminokka #расулшоу
00:59
Аминка Витаминка
Рет қаралды 2,6 МЛН
Onamning orzusi... Iqror, 842 - son
37:48
Milliy TV
Рет қаралды 99 М.
Nega xorazmliklar Amir Temurni yomon koʻrishadi? @QURULTOY
1:01:53
Avaz Oxun - Yangisidan bor
14:29
Avaz Oxun
Рет қаралды 1 МЛН
Surayyo Mansurova va Xayrulla Hamidov Hayot va Xayol yo'llarida
42:19
Surayyo Mansurova
Рет қаралды 123 М.
Shumqadam opa (O`zbek kino) Шумқадам опа
46:34
PANORAMA FOX KINOKOMPANIYA
Рет қаралды 239 М.
规则,在门里生存,出来~死亡
00:33
落魄的王子
Рет қаралды 28 МЛН