"Зиёрат" билан Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat

  Рет қаралды 906

UZBEK TV

UZBEK TV

10 ай бұрын

"Зиёрат" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Буюк алломалар юрти деб эътироф этилган Ўзбекистондан кўплаб илм-маърифат тамаддунига катта ҳисса қўшган алломалар етишиб чиққан. Уларнинг бой илмий меросини ўрганиш, улар устида тадқиқотлар олиб бориш борасида юртимизда муҳим ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш, ҳаётга кенг тадбиқ этиш, ислом динининг асл моҳиятини ҳамда ҳадис илми тарихи ва унинг эзгу ғояларини тарғиб этиш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Марказнинг фаолият тури халқаро миқёсда бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир зотлар меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишдан иборат бўлиб, бу борада салмоқли илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг маънавий меросини ўрганиш ва улар устида кенг тадқиқотлар олиб бориш хусусида Президентимиз Ш.Мирзиёев: “Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир” деб таъкидлаганлар. Тарихда Термиз шаҳри ва термизий алломаларнинг муносиб ўрни бор. Термиз шаҳридан етишиб чиққан улуғ муфассир, муҳаддис, мутакаллим, мутасаввуф ва фақиҳларнинг буюк хизматлари натижаси ўлароқ, бу шаҳар ҳақида тарихий манбаларда юксак эътирофлар битилган. Тўққизинчи асрда яшаб ўтган муаррих Абул Аббос Яъқубий “Термиз - шаҳарларнинг оналаридан бўлган шонли шаҳардир”,- деб таъкидлаганлиги ёки “Термиз - мадинату-р-рижол” (Термиз - мардлар (олимлар) шаҳридир), - деб эътироф этилиши бу заминдан қанча-қанча улуғ алломалар етишиб чиққанлигига далолат қилувчи ҳақли эътироф. Бугунги даврнинг етук ҳанафий олимларидан, Покистонлик муҳаддис Шайх Тақий Усмоний ўзининг суҳбатида: “Саҳиҳи Бухорий” ва “Жомий Термизий” асарларини ўқимай олим бўлиш мумкин эмас. Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан бир қанча ислом намояндалари бор. Бу диёр уламоларининг сўзлари ҳаммага ҳужжат бўлиб келган ва ҳанузгача уларнинг асарлари энг мўътабар манбалар қаторидан жой олган. Буларнинг барчаси сизлар учун фахрдир. Буларнинг меросини ўрганиш ва ўргатиш, бутун дунёга тарқатишга сиз ҳақлисиз ва сизлар масъулсизлар”, - деб юртимизга қилган ташрифлари чоғида таъкидлаган эдилар.

Пікірлер: 5
@nodirbeknazarov7290
@nodirbeknazarov7290 7 ай бұрын
Рахмат курсатув тайорлаганларга ва бошловчи йигитга илохим боболаримиз рухи шод булсин
@kuvondikrakhimov-tx2mq
@kuvondikrakhimov-tx2mq 10 ай бұрын
Рахмад сларга
@user-jv7xg8qf6r
@user-jv7xg8qf6r 10 ай бұрын
табриклашга арзигули ролик. Бироқ, "Ман Нӯҳ наям" деб ӯқилиши керак! Чунки домулло нуям деб ӯқигани маъно бермайди Паҳлавон Маҳмудни кӯпчилик, ҳаттоки туркий тазкиранавислар ҳам форс-тожик адабиётига мансублиги айтилади Чунки бу зот фақат форс-тожик тилида ижод этган. Икки адабиётни намояндаси ҳам атасак бӯлади ...
@nodirbeknazarov7290
@nodirbeknazarov7290 7 ай бұрын
Пахлавон Махмуд бобомизни рухлари шод булсин Хоразм Азиз авлиелар юрти шу буюк юрт фарзанди эканлигимиздан фахрланамиз Хивада зиератгохлар жуда куп мен хам она тарафдан Хазрати Баховуддин Бони авлодларимиз бундан фахр ва ифтихор туяман илохим Ота боболаримиз рухи шод булсин
@nodirbeknazarov7290
@nodirbeknazarov7290 7 ай бұрын
Кечирасизлар Баховиддин бобо демокчи адим
✨Мың сұрақ✨
2:08
Raiymbekm5
Рет қаралды 14
Samarqand shahriga uyushtirilgan sayohat qiziqarli taassurotlarga boy bo'ldi
0:59
Guliston tuman hokimligi kanali
Рет қаралды 18
Can You Draw The PERFECT Circle?
00:57
Stokes Twins
Рет қаралды 90 МЛН
Trágico final :(
01:00
Juan De Dios Pantoja
Рет қаралды 33 МЛН
Ну Лилит))) прода в онк: завидные котики
00:51
Ona tilim, kechir meni, ona tilim! Muhammad Yusuf...
1:20
Bonushax
Рет қаралды 21 М.
Abu Rayhon Beruniy
1:39
Yangiobod AKM
Рет қаралды 4,9 М.
оллох омонати
3:17
ядгарбек газиев
Рет қаралды 68 М.
IKKINCHI XOTINLAR HAQIDA
2:43
shaxobiddinda
Рет қаралды 10 М.
AZIM BUHORO • Avliyolar yurtiga sayohat
13:00
UDAYEV
Рет қаралды 112
14-may, 2024
15:26
Namangan Tuman AKM
Рет қаралды 71
Can You Draw The PERFECT Circle?
00:57
Stokes Twins
Рет қаралды 90 МЛН