Рет қаралды 23,629
#islomuz #zikr #subhanalloh
/ subhanmuslim_official
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
«Субҳаналлоҳ» жумласи Аллоҳ таоло бандалари айтишини яхши кўрадиган зикрлардан ҳисобланади. Биз ҳар куни беш маҳал намоз ўқиганимизда ўттиз уч мартадан «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ» ва «Аллоҳу акбар» зикрларини айтамиз. Унинг қанчалик савобли иш эканидан хабардормиз. Аммо биз қуйида «Субҳаналлоҳ»нинг фазилати эмас, балки мазкур жумланинг ўзбек тилига таржима қилиниши ҳақида тўхталиб ўтамиз. Зеро, айтаётган зикрларимиз мукаммал бўлиши ва ибодатимизда ихлос ҳосил қила олишимиз учун зикрларнинг маъносини билиш талаб этилади.
«Субҳаналлоҳ» жумласи аслида арабча سَبْحًا - يَسْبَحُ - سَبَحَ сўзидан ясалган бўлиб, у луғатда «дарёда сузмоқ», «юлдузларнинг осмонда сузиб юриши» каби маъноларни ифодалайди. سُبْحَانَ сўзи эса, мазкур феълдан ясалган масдар (ҳаракат номи) ҳисобланади. سُبْحَانَ اللهِ жумласи қисқартирилган шакл бўлиб, у аслида أُسَبِّحُ اللهَ سُبْحَانًا أو تَسْبِيحًا шаклига эга.
Зиёвуддин Раҳим
Toliq maqola: islom.uz/maqol...