Рет қаралды 64,712
Ушбу видео оркали аричиларнинг асосий муаммоси булган асалари канасига карши нос ёрдамида курашиш усулини курсатиб, тушунтириб берамиз. Ушбу усул эски усуллардан бири булиб, хозирги карантин вактида кучадан хар хил перепарат топиш кийин, топилса хам киммат булган бир пайтда хам самарали хам иктисодий тежамкор усулдир. Носнинг авзаллиги - ари оиласига хеч кандай ножуя касалликлар олиб келмаслиги, она арини заифламаслиги, асосида табий усимликдан тайёрланганлиги, тайёрланишида хар хил химикатлардан фойдаланилмаганлиги, ариларга ва ари ромкаси, асалга сепилмаслиги, энг асосийси яхши натижа бериб, хеч бир препарат ва бошка аналоглардан колишмаган холда канани 80-90% га йук кила олишидадир.
Биламизки, хеч бир канака карши ишлатиладиган препарат ёки бошка аналог ари канасини 100 % ли натижа билан йук кила олмайди. Яна шу нарса маълумки, айрим воситаларни ари оиласига салбий таъсирлари хам бор. Носда эса салбий окибатлар кузатилмаган.
Нос бериш тартиби куйдагича:
1) Нос хар 6-7 кунда бир марта яъни хар хафтада бир мартадан жами 3 хафта кулланилади. Биринчи нос беришнинг узидаёк оиладаги куриниб турган каналар йуколади. Кейингги куллаш вазиятга караб, атрофдаги шароитдан, кана келишидан келиб чикиб 2-3 ойдан кейин куллаш мумкин;
2) Хар 6-7 кунда бир марта хар оилага уругли 2 та ром тагига яъни ари кутиси тагига солинади (масалан 8 ромкада тухум булса 1 ва 2 ромкалар, 3-4 ромкалар, 5-6 ва 7 билан 8 ромкалар орасига бир кошикдан нос солинади);
3) Носни хаво салкин бахор ва куз ойларида куннинг хохлаган вактида бериш мумкин аммо ёз ойларида куннинг иссик вактида оилага нос бериш тавсия килинмайди, чунки нос хиди иссикда арига жуда кучли таъсир килиб ари рой холатига келиб, ари уясини оила ташаб бошка жойга кочиб кетиш холати кузатилиши мумкин. Ёз ойларида носни эрталаб сахар билан ёки кун ботарда салкин тушганда берилса яхши самара беради.
4) Носни хаддан зиёд куп бериш ари оиласини бехузур булишига ва уяни ташаб бошка жойга кочиши (рой холати) га олиб келиши мумкин. Биламизки хеч бир бошка препарат керакидан ортикча ишлатилса улар хам ножуя таъсири кузатилади;
5) Носни ари оиласининг пол кисмига солинганда 1-2 саотдан кейин артиб ташаш лозим булади, аммо айрим холатларда бу ишни кейинга колдириб турса хам булади. айрим кучли оилалар носни узлари уядан чикариб ташлашади ёки кути полини бир четига олиб бориб, йигиб куйишади.
Ушбу оркали Сизларга кулимиздан келганча энг оддий, содда, самарали ва иктисодий тежамкор усулни курсатиб, таништириб бердик. Сизлардан каналимизнинг келажаги ва бошка аричиларга амалий ёрдам булишини хохласангиз каналимизга обуна булиб, лайк босинг ва фикр мулохазаларингизни коментарийда колдиринг.
Этиборингиз учун рахмат!