“Ихлос” сурасининг фазли Бу суранинг “Ихлос” деб номланганлигининг сабаби - Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилиш, фақат ўзигагина юзланишг, ихлос қилишга ундаганидандур. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларида: “Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади” (Имом Муслим ривояти), деганлари бежиз эмас. Чунки Қуръони Каримнинг асосий мақсади учга бўлинади: Аллоҳнинг тавҳиди, ягоналиги исботи ва ақидани тузатиш; Ибрат, ислоҳ ва ўрнак олиш учун келтирилган қиссалар; Шариат ҳукмлари. Ихлос сураси ушбу нарсаларни биринчи қисмини ўз ичига олган. Баъзи уламоларимиз Ихлос сураси ҳақида қуйидаги умумий мулоҳазани қилганлар: “Ушбу сураи карима тўрт оятдан иборатдур. У жуда ҳам мўъжаз ва мўъжиза бўлиб келган. У Аллоҳ таолонинг жамоли ва каломини очиқлаб келган. У Аллоҳ таолони барча ожизлик ва нуқсон сифатлардан поклаб келгандур. Унинг биринчи ояти ваҳдониятни исбот қилиб, кўп одатликни рад қилгандур”. “Айт! У Аллоҳ ягонадур” Унинг иккинчи ояти Аллоҳнинг камолини исбот қилиб, ожизлик ва нуқсонини рад қилгандур. “Аллоҳ сомаддур” Унинг учинчи ояти Аллоҳнинг азаллиги ва боқийлигини исбот қилиб, зурриёти ва наслининг борлигини рад қилгандур. “У туғмаган ва туғилмаган” Унинг тўртинчи ояти Аллоҳнинг азаматини ва улуғворлигини исбот қилиб, тенги ва зидди борлигини рад қилгандур. “Унга ҳеч ким тенг бўлмаган” Бу сура жамол ва камол сифатларининг исботидур. У Аллоҳни нуқсонлардан поклашнинг энг олий суратидур. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар куни “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ни икки юз марта қироат қилса, эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади, магар қарзи бўлса мустасно”, дедилар (Имом Термизий ривояти).Яна ўша кишидан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатдан бир уй қуради”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Ихлос сурасидаги тўрт оятнинг фазли не чоғлик улуғ эканлигини юқорида келтирилган ҳадислардан билиб олдик. Албатта, биз мўмин-мусулмонлар ҳар куни ушбу сурани ўқиб, Аллоҳнинг ягоналиги ва нуқсонлардан пок Зот эканлигини зикр қилиб юришимиз лозим. “Облиқ” жоме масжиди имом-хатиби Шарофхўжаев Х.
@nuria61313 жыл бұрын
Рахмат домла шундай оятларни чиройли килиб тушинтирганигиз Учун умрингиз Зиёда булсин омин биз хам билмаганимизни билиб олдик
Assalomu alaykum. Omin etganiz kesin ilohim. Faqat sizdan iltimos Payg‘ambarimiz Muhammad Mustafo sollallohu alayhi vasallamni ismlarini qisqartirmasdan yozsangiz. Aks holda behurmatlik bo‘ladi Alloh gunohlarimizni kechirsin
@ДилдорахонСултанова3 жыл бұрын
Пайгамбаримиз Мухаммад соллалоху алайхи вассаламни исмларини нукта билан ёзилмайди Аллохни суюкли хабиби суюкли пайгамбаридирлар Сиз яхши инсонсиз
Ollohim Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarini joylarini jannatdan qilsin Ollohim Shayhimizga o'xshagan insonlarni ko'paytirsin Ollohim shu maruzani bizga yetkazib bergan insonlardan rozi bo'lsin inshaOlloh
@dilnozadolimova47693 жыл бұрын
OLLOHIM SHAYXIMIZNING OXIRATLARI OBOD BO'LSIN 🤲🤲🤲🤲
@xonzodashamsiyeva3453 жыл бұрын
Alloh rozi bo'lsin☝️
@irodaqodirova25273 жыл бұрын
Aytganiz kelsin
@rohilasiddiqova77862 жыл бұрын
Бор-йўғи 15 минут вақт ичида 200 марта ўқиш мумкин экан. МашаОЛЛОХ!!!!
@MamuraxonSotvoldiyeva-p5p4 ай бұрын
Raxmat sizga oʻqib koʻraman inshalloh
@МаратАбдухакимов3 жыл бұрын
Бундайин пок имонли виждонли имомлар 100йилда бир тугулса керак жойингиз Жаннатда булсин илохим
@ЗайнабМатякубова3 жыл бұрын
Оллох берган умримда оллохга кул булиб утишни ният киламан оятларни укиб ед олишни шу оятларга исломга амал килиб яшашни хохлайман
Men ham kordim menga xuddi sendek insonga gapim yuq deganday turgan ekan xayronman keyin you tube kirib bu insonni videolarini korib boshladim avallari faqat qisqa videolarini korib qolardim umuman bu Joylari jannatdan bolsin Domlani xayolimgayam kemagan
@saxobatxonhakimova23463 жыл бұрын
Зуррийотларимиздан Шайх зотлари каби олимлар чиксин иншаоллох,Шайх зотларини жойлари фирдавси олийда булсин.
@ДилоромАхмедова-п9ф3 жыл бұрын
ОЛЛОХ БУЮКДИР.ОЛЛОХГА ХАМДУ САНОЛАР БУЛСИН.
@Мусульманка-ц6ю2 жыл бұрын
Мана шу домлани маърузаларини тинглаб мазза килса булади,аник ва тушунарли килиб айтардилар,аллох охиратларини обод,жаннат карсларида булишсин иллохим 🤲🤲🤲
@zulkhumorgaybarova46382 жыл бұрын
Inshoallah nasib aylasn kuniga 200marta aytishni
@timur.aka_40732 жыл бұрын
"Ла илаха иллаоллоху вахдаху ла шарийка лах,лахул мулку ва лахул хамду ва хува ала кулли шай'ин к,одийр"
@Юулдуз-щ4и3 жыл бұрын
Оллохим Рози булсин сиздан.шунчалик хам яхши курардим,домиламизди. Халиям кузларимда еш ,
Ассалому алекум ва рахматуллох баракатуху Шайхмизни йотган жойлари нурга тольсин Оллох рози больсин Мен бир кунда 100 марта айтгандим тушимда стадион курилган экан бизни кишлогимиздан катта эди оппок
@Оиша-ч7к3 жыл бұрын
Ассалому алайкум варахматулоху вабарокатух мен бу сурани хаетимда синаб курдим ва уйли булдим. Мен ижарада ногирон фарзандим билан жуда кийналиб яшардим Роббимга шукур.
@Soliham772 жыл бұрын
Ассалому алайкум .кай тарзда укидиз сурани илтимос ёзворинг
@omadzor23832 жыл бұрын
Ассалому алайкум.Бизда хам худди шундай булди.Ижарада яшардик.Бир кунда хам фарзандли хам уйли булганмиз.Ишларимиз юришиб кетган ушанда
@Алиягафарова-в2ь3 жыл бұрын
Домлажон жойиз жанатда булсин
@nurangizsaidova86612 жыл бұрын
Oxiratingiz obod boʻlsin Olloh rozi boʻlsin Shayxim
@oysuluvochilova31972 жыл бұрын
Allox rozi bo'lsin xozir xomoladorman ozgina allox bergan kasal bilan kurashyapman oxiri xayrli bulishini ollox solix bir farzand bilan siylashini allox bergan shiringina solixa 3 qizlarim baxti kamolini dadasi bilan birga ko'rishlikni nasib qilsin amin