ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», - дедилар (Имом Насоий ривоятлари). Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди. Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича: اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”. Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ________________ Шаъбон ойининг 1-куни 2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда. 🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти). Муслим уз
@behruzbek764411 ай бұрын
Ассалому алайкум ва рахматуллоху барокатух шаъбони рузасини узиб тутиб буладими нечча кун давом килади
@EmberMatkarimova11 ай бұрын
Рахмат оллохимми Оззи роззи болсин❤жуда хам аник килиб айтилган❤❤
@maxmudbobojonov36511 ай бұрын
Казо рузангиз булса аввал казосини кейин нафл руза тутасиз
@JumagulOmoniva11 ай бұрын
@@maxmudbobojonov365❤
@СобироваДИЛАФРУЗ-и6и11 ай бұрын
Man bugun bilib qoldim bugundan ruza tutsa buladimi
@JahongirUsmonov-g7k11 ай бұрын
Шаьбон ойи хаммамиз оиламизга файз Барака олиб келсин Рамазон ойида хам барчамизни Оллохим йетказсин Амийн Фарзанд нематлари билан фарзандлармизни сийласин Кариялари из иймони йошларимиз инсофи берсин Амийн
@ШарофатДавлатова-п9ш11 ай бұрын
ШАБОН ОЙИ МУБОРАК БУЛСИН !!!АЗИЗ ДИНДОШЛАРИМ 🙏
@xurmatoyashiraliyva511311 ай бұрын
Етказган кунингга шукр,Алхамдулиллах.Буюк Аллохга,Пайгамбаримиз С А В га салот саломларимиз булсин..Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуфни аллох рахмат килсин
Assalomu alekum shabon oyi Mubarak bolsin xammamiz niyatlarimizga yetaylik ey Xudoyim manga munis qobil farzan bersinda yuzim yorug bolsinda..
@БахринисоСалимова11 ай бұрын
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокату. Аллохим Шаьбон ойини биз учун баракали ойлардан килгин, яхшиликлар ва ибодат ойи килгин. Барча бандаларингни Рамазон ойига сог саломат етказгин. Амин.
@MuslimaSoliha11 ай бұрын
Va alaykum assalom va rahmatullohi va barakatuh. Amiyn.
Ассалому Алейкум Ва Рахматуллахй Ва Баракатух ! Аллоhим Хар Бандани Рамозон Ойига Йэткарсин Ва Катта Рахмат Эслатма учун Ва Аллоhим Сизга Рахмат Килсин ♥️🇺🇿🇦🇿🤲🙏
@MuslimaSoliha11 ай бұрын
Va alaykum assalom. Amiyn. Tashakkur sizga!
@СахимБайрамов-ю6о11 ай бұрын
Катта Рахмат Аллоhим Сиз билан Рози булсин Ва Утганларимизни Аллоhинг Рахмати булсин Ва Барчамизни Борар Жаймиз Шу Тараф
@assalamu_ALAYKUM_11 ай бұрын
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БОРАКАТУХ АЛЛОХИМ РОЗИ БУЛСИН БАРЧАЛАРИНГДАН РАХМАТ.
@JavoxirSharipov-ts1gn11 ай бұрын
Alloh rozi boʻlsin Barçamizga shabon oyi muborak boʻlsin 🎉🎉🎉❤❤❤
@BoburjonIleshov11 ай бұрын
Оллохим барча инсонларга шу жумладан оиламиздагиларга хам шаьбон ойи муборак булсин баракотли ва хайрли ой булсин
@SamsungJ-fn2kt11 ай бұрын
Ассалому алейкум хали мумин диндошларим оллохим хаммамизга Шаббон ойни рузази муборак булсин сизларга зур соглик оилангизга тинчлик тилайман келаетган рузаларимизни тулиги б н тутишимизга аллохим куч куват берсин
Assalomu alaykum raxmatulloxu va barakatu mexribon olloxim xammamizni ròzalarimizni ibodatlarimizni dargoxiga tòg'ri qilib qobil qilsin va beraridan qismasin.u.dunyo yu bu dunyo yuzimizni yorug' qilsin 🤲🤲🤲🤲
Assalomu alaykum va Rahmatullohu va Barakutuhu. Rahmat Olloh rozi bolsin
@MalohatXotamova-wv7im11 ай бұрын
Ollohim Shaʼbon oyini bizlarga sogʻlil,omonlik barakotlik,roʻza namoz,oyi qilib yuborgan boʻlsin oʻqigan namoz tutgan roʻza aytgan istigʻforlarimizni Ollohim dargohida qabul qilsin Ramazon oyiga sogʻ salomat etib olaylik Omin
Assalomu alaykum aziz vatandoshlar meni shu yaxshi oylarda duo qilingizar tavsiri hilol va Qurʼoni karim kitoblarni 2 oydan buyon niyat qilib yuribman lekin olmayapman inshaalloh ushalarni olib iymonimni mustahkam qalbimdagi kibr va xasad tuygʻularini chiqarib tashlashga ollohim yul bersin
RAHMAT OYI RAMAZONGA BIR OY QOLIBDI😊. ALHAMDULILLAH 🌺🌺🌺🌺🌺🌺
@MuhabbatBozorova-q8y11 ай бұрын
Ertadan roza tushish kk mi
@Axmadjon-v7k11 ай бұрын
Bizlarga ham jannat nasib qilsin amin❤❤
@VccdsHhdsa11 ай бұрын
АЛЛОХга хамду санолар булсин Шаьбон ойига сог омон етказгани учун
@XOJIAKBAR-7777710 ай бұрын
أُحِبُّ اللّٰهَ أُحِبُّ النَّبِيَّ S.A.V
@boxodirraximov86111 ай бұрын
Allhamdurloh
@faridaismadiyorova957311 ай бұрын
🤲ОМИН.ОМИН.🙏
@ЗамираАйтанова-у6ч11 ай бұрын
Ассалаума аликкум Казакстанда мусапирликте журмиз оразамызды кабыл еткеи алла тагалам сизге коп рахмет устаз
@MuslimaSoliha11 ай бұрын
Va alaykum assalom. Salomat bo'ling!
@raximxolturayev962411 ай бұрын
HGcurgc yana oʻsha holat deb yozibdi ham olib tashlashlashingizni ini ada lagi shu qancha yillar ham r shu ham sabab boʻlishi mumkin ammo oila chiqmaydi deganlari ham zurmi yyuuu
@nigora_656611 ай бұрын
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh...Alloh Shaʼbon oyini Qutlugʻ va Muborak qilsin...Shaʼbon fazilatli oylardan biridir. Chiroyli maʼruzani baham koʻrganingiz uchun Rahmat... Hamisha Allohni panohida boʻling Aamiin 🤲
@MuslimaSoliha11 ай бұрын
Va alaykum assalom va rahmatullohi va barakatuh. E'tiboringiz uchun rahmat.
Assalomu alaykum xamma musilmonlarni shaʼbon oyi bn muborakbod etaman
@МавжудаТохирова-н6э11 ай бұрын
❤❤❤❤❤❤❤
@ДинараЮсупова-ч8ь11 ай бұрын
🤲🤲
@roseonrab761911 ай бұрын
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
@dilbaryuldasheva846811 ай бұрын
❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤❤
@билал-ь5ж11 ай бұрын
рахмат
@SarvarIzzatov-z1r11 ай бұрын
Алхамдулиллох.
@Давлатой-п5я11 ай бұрын
❤
@fazilatxudayqulova149711 ай бұрын
shabon oyiga etkazganiga shukir Allohim hammamizga bu oyni kut barakali oy kisin
@ParvizShokirov-v5p11 ай бұрын
😢
@gulnaraadamuva141811 ай бұрын
Assalomu alaykum aziz dindoshlar shaabon oyi muborak boʻlsin
@MuslimaSoliha11 ай бұрын
Va alaykum assalom. Sizga ham muborak bo'lsin!
@odilovaosiyo547611 ай бұрын
Olloh rozi bosn men bugundan ro'za tutyabmz olloh dargohida qabul qisn
@MuslimaSoliha11 ай бұрын
Amiyn.
@TamaraIsmoilova-x4m11 ай бұрын
Шаблон ойига етказганига шукур
@mirzakarimovamaxfuzaxon195811 ай бұрын
Шаблон эмас шаббон
@Robiya.13011 ай бұрын
Assalomu alaykum aziz dindoshlar im hammalarizga sha'bon oyi muborak bo‘lsin.Men 15 sanadan beri farzandli bo‘lganim yo‘q shu kuni menga ham duo qilizlar 😊duo qilgan hammalarizga oldindan raxmat😊