Шаҳрисабз каштачилик санъати тарихи | Qadriyatlar beshigi

  Рет қаралды 896

UZBEK TV

UZBEK TV

20 күн бұрын

"Қадриятлар бешиги" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
“Инсонга сиҳат-саломатлик тилаш, унинг турмушида тўкин-сочинлик, кундалик ҳаётида омад келтириш ёки инсон ҳаётининг муҳим нуқталарини қайд этиш, нишонлаш мақсадида махсус ўтказиладиган, халқ орасида қатъий анъанага айланиб қолган хатти-ҳаракатлар маросим” - дейилади. Таниқли олим Баҳодир Саримсоқовнинг таърифидан маълум бўладики, маросим халқ орасида қатъий анъанага айланган тадбир ҳисобланар экан.
Инсон туғилганидан то ҳаётдан кўз юмгунига қадар ўнлаб маросимлар гувоҳига айланади. Гоҳида унинг марказий қаҳрамони, гоҳида иштирокчи, гоҳида оддий кузатувчи бўлади. Аммо маросимлар ҳаётнинг ажралмас қисми сифатида ҳамиша ҳамроҳликда содир бўлаверади.
Маросим араб тилидаги “марсум” ((ﻤﺮﺴﻭﻡ сўзидан олинган бўлиб, 1 - чизилган; 2 - расм қилинган; 3 - одат бўлган маъноларини англатади. Муайян қоидалар асосида чизилган, миллат томонидан расм қилинган ва одат тусига кирган тадбирларни эса шартли равишда уч турга бўлиш мақсадга мувофиқдир.
1. Оилавий маросимлар. Улар, одатда, бирор шахс ёки оила аъзоси ҳаётидаги муҳим воқеалар муносабати билан амалга оширилади. Оилавий маросимлар иштирокчилари қариндошлар, қуда-андалар, дўстлар, таниш-билишлар, қўшнилар ва маҳалладошлар иштирокида ўтади.
2. Табиатда рўй берган ўзгаришлар, муайян одат, расм-русум билан алоқадор ва маълум даражада зарурат оқибатида ташкил қилинадиган маросимлар. Бундай маросимлар баҳор, ёз, куз, қиш фаслларида уюштирилади. Уларда бирор қишлоқ, маҳалла, туман аҳолиси қатнашади. “Шох мойлар”, “Суст хотин”, “Чой момо”, “Дарвишона” кабиларни шулар жумласига киритиш мумкин.
3. Умумхалқ байрамлари муносабати билан тантанали равишда ўтказиладиган маросимлар. Бундай маросимларга Мустақиллик байрами, Наврўз байрами, Ийди Рамазон, Ийди Қурбон, Ҳосил байрамлари нисбат берилади. Умумхалқ байрамлари бутун мамлакат миқёсида нишонланади. Ҳар бир оила бундай маросимларга ўзининг ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади.
Оилавий маросимлар. Халқ тажрибасидан ўтиб, анъанавий тус олган оилавий маросимлар, асосан, уч турдан иборат бўлади. Уларни тўй, мотам, бирор оила аъзоси ҳаётидаги муҳим воқеа (касалдан тузалиш, илмий даража олиш, ҳаж сафарини бажо келтириш ва бошқалар)нинг рўй бериши муносабати билан ўтказиладиган йиғинлар ташкил этади.
Одатда, янги оиланинг пайдо бўлиши никоҳ тўйлари билан бошланади. Қизни турмушга бериш ҳаракатини оиласига совчи келиш белгилаган. Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғоти-т-турк” асарида “сав” сўзининг хабар бериш маъноси борлиги қайд этилган. Шу маълумотга асосланиб “совчи” миллий тилимиздаги энг қадимги сўзлардан эмасмикан, деган фикрга бориш мумкин. Чунки совчи бўлажак келин оиласига куёв ҳақида, унинг шу қизга уйланиш нияти борлиги ҳақида, куёвга эса келиннинг рози, рози эмаслиги ҳақида хабар берувчи элчи ҳисобланади. Тўй маросими ҳам тўй олиб келиш, индовчи юбориш, зиёфат бериш, ёр-ёр айтиш, тортишмачоқ, айрим вилоятларда кампир ўлди, қўл силатди каби қатор кичик саҳнали маросимлардан иборат бўлади. Аслини олганда, ҳар бир тўй келин ва куёв яшайдиган ҳудуд аҳолиси томонидан йиллар давомида ўйлаб топилган саҳна - сценарий асосида ўтказилади. Унинг иштирокчиси бошқа бўлади, холос. Яъни иқтисодий таъминланиш, эл-юртдаги ҳурмати, тўй харажатига муносабати тўйнинг уюштирилиш сифатини белгилайди. Тўй маросимларининг шартлари ҳаётнинг ўтиши билан ўзгариб туради. Масалан, узоқ қадимги замонлар куёв бўлмиш йигит уйланажак қизни жисмоний жиҳатдан енгиши лозим бўлган. Кейинчалик бу шарт қизга талаб чиқаётган йигитлар ўртасидаги курашга кўчган. Яна ҳам кейинроқ бу шартлар ҳам ўзгарган. Ҳар бир ҳаракатда сўз иштирокидаги удумлар бўлган. Ҳозир бу удумлар кўпроқ совчиларнинг сўзга усталиги билан келин тарафни кўндириш, куёв дўстларига сарполар бериш, қиз куёвникига келганида, янгаларнинг қизни куёв тарафга топшириш лавҳаларида сақланиб қолган. Айрим ҳудудларда ёр-ёр, келин салом одатларидан ташқари ўлан айтишади. Қизлар бир тараф, йигитлар бир тараф бўлиб, лирик мазмундаги тортишув ўтади. Масалан, Тошкент вилоятининг Ангрен туманида ўлан айтиш одатига алоҳида эътибор берилади. Республика ўлан айтиш танловининг доимий ўтказилиши эса бу жанр ривожига туртки бўлди, дейиш мумкин.

Пікірлер: 3
@user-vz8fm9so8b
@user-vz8fm9so8b 17 күн бұрын
Шахрипариждан салом 🎉
@user-sfhjes
@user-sfhjes 17 күн бұрын
Гул кулингиз асло чарчамасин сингилчони, Саодатчон! 👍😊
@user-vz8fm9so8b
@user-vz8fm9so8b 17 күн бұрын
Канийди мактабларимизда шундай каштачилик,тикувчилик тугараклари жорий килинса, кизларимиз кучада сочини ейиб юриши камаярмиди,😢
O‘zbekiston oltin sotishda dunyoda yana yetakchi
11:48
Ozodlik Radiosi
Рет қаралды 161 М.
😱СНЯЛ СУПЕР КОТА НА КАМЕРУ⁉
00:37
OMG DEN
Рет қаралды 1,8 МЛН
格斗裁判暴力执法!#fighting #shorts
00:15
武林之巅
Рет қаралды 24 МЛН
О, сосисочки! (Или корейская уличная еда?)
00:32
Кушать Хочу
Рет қаралды 3,9 МЛН
Dushman oila 57-qism
36:48
Milliy TV
Рет қаралды 143 М.
Қўқон Хонлигининг тарихи | Javohir
26:39
"Маккор аёл" | Otalar so'zi-aqlning ko'zi
51:32
UZBEK TV
Рет қаралды 2,9 М.
Turfa odamlar taqdiri | @AbdukarimMirzayev2002
33:16
YO`LDAGI ODAM
Рет қаралды 500 М.
To`ydan keyin ochilgan sir (O`zbek kino) Tўйдан кейин очилган сир
53:58
Жалойир уруғи тарихи | O'zbek urug'lari
22:21
😱СНЯЛ СУПЕР КОТА НА КАМЕРУ⁉
00:37
OMG DEN
Рет қаралды 1,8 МЛН