Рет қаралды 39,509
Оқибатсиз дунё
.
Ҳофиз Ибн Ҳажар р.а. айтадилар:
- “Соғлиги ва бўш вақтидан Аллоҳ таоло тоатида фойдаланган киши нақадар бахтлидир. Аммо, соғлиги ва бўш вақтини Аллоҳ таоло маъсиятига сарфлаган одам нақадар зиёнкордир”.
Оқибатсиз дунё
Абу Сулаймон Дороний р.а. бундай деганлар:
- “Оқил умрининг қолган қисмига эмас, балки тоатсиз ўтган ҳаёти учун йиғласа эди, бу унинг ўлимига қадар давом этган бўларди. Ажабо, агар инсон умрининг жоҳиллик билан кечирган қисмига назар солса, қолгани¬ни қандай кутаркан - а?”.
Оқибатсиз дунё
Орифлардан бири дейди:
- “Агар ўлим фариштаси бандага кўриниб:
- “Бир соатлик умринг қолди, уни бир дақиқага ҳам узайтиролмайсан”, деса, банда шундай афсус ва надомат чекадики, ўша қолган бир соатни тавбаларга тўла, хатолари ўнг¬ланган бошқа бир соатга алмаштириш учун борини, агар бутун дунё уники бўлса, уни бутунлай сарфлаган бўлар эди”.