АҚШга боришнинг барча усуллари 1. #GreenCard лотереяси. Бўладиган, аниқ ҳаммага мос иммиграция йўли бўлмасада - тўсатдан омадингиз келиб қоса ажабмас. Баъзи хабарларга кўра бу усул билан қарийб 50 000 ўзбекистонлик, АҚШга кўчиб келган! 2. АҚШда ўқиш. Таълим олишнинг ўзи #GreenCard бермайди, бироқ ўқиганингиздан сўнг амалиёт бошланади ва сиз иш/меҳнат фаолиятингиз ила мамлакатда қолишингиз мумкин. 3. Турвиза билан келиб, ноқонуний қолиш. Ҳеч ҳам тавсия қилмаймиз. Ҳаётини азоб-уқубат, қийинчилик, дард-дунёси қоронғиликга буркамокчилар учун. "Бетга айтганнинг заҳри йўқ", лекин! 4. Меҳнат иммиграцияси. Агар Америкада сизни ишга ёллашга манфаатдор иш берувчи бўлса, у малакангизга қараб, сизни олиб келиши мумкин: H1b, H2b, EB-2, EB-3, EB-4 ва ҳоказо тоифадаги визалар. 5. Сиёсий бошпана. Ўзбекистонда ҳаёти хавф остида бўлганлар учун. "Афсона" тўқийдиган, "қонхўр диктатор тузимидан жабр кўрганлар" даври тугади чоғи. Ҳозир, фақат ЛГБТ одамлар, сиёсий фаоллар, турли диний оқимлар вакилларига берилмоқда. Охирги эшитганимиз, қайси бир блогер аёл шу дастурда. Олдин оилавий зўравонликга дуч келган ёки бирон жиноят гувоҳларига ҳам бериларди. 6. Оилавий иммиграция. Агар бирон қариндошингиз АҚШ фуқароси бўлса - сизни чақириб олиши мумкин. Фарзанд, ота-оналар тезроқ келишади, бошқа хеш-ақраболар йиллаб кутишади. 7. О-1 визаси ва EB-1 дастури. Эҳтимол, АҚШга муҳожиротнинг энг дуруст усули: ўта қобилиятли ва ўз соҳасида устаси фаранг одамлар учун. 8. L-1 визаси икки ҳолатда мос келади: сизни АҚШга ишга юборишади ёки Америкада ўз бизнесингиз филиалини очасиз. Машаққатли, лекин бўладиган усул. 9. Е-2 инвестицион визаси. #GreenCard олиб бўлмайди, бироқ сармоя ҳам каттамас - $100 000 дан бошлаб. Қайси давлатларнинг фуқароси иштирок этаолишини Google дан "E-2 Visa Treaty Countries", деб излаш мумкин. Ўзбекистон рўйхатда йўқ. 10. ЕВ-5 инвестицион визаси. Икки хил йўналиш: биттасида $900 000, бошқасида $1.8 миллион сармоя киритишингиз даркор. Бунга жавобан АҚШ Давлат Департаменти сизга бажонидил #GreenCard ёзиб беради. 11. Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш. Ҳаёт итникидай бўлади. Омад чопса 20 йилдан сўнг, зулмат тўла/қайғули/маюс/нохуш китоб ёзишингиз мумкин.