Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтди

  Рет қаралды 16,098

UZBEK TV

UZBEK TV

6 ай бұрын

9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этди.
Кун тартибига мувофиқ, ИҲТ доирасида кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари ва уни янги босқичга олиб чиқиш муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Ўзбекистон Президенти саммитни очар экан, ушбу муҳим тадбирдаги иштироки учун олий мартабали меҳмонларга самимий миннатдорлик билдирди, бу ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган умумий интилишларнинг тасдиғи эканини таъкидлади.
Ташкилот аъзоларини муштарак тарих ва муқаддас ислом динимиз, бой маданият ва ўхшаш қадриятлар чамбарчас боғлаб туриши қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари айтганидек, ярим миллиард аҳоли яшайдиган ва дунё энергетика ресурсларининг учдан бир қисмига эга ИҲТ макони савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция ва инновациялар, транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга.
Кейинги йилларда ташкилот доирасидаги ҳамкорлик жадал ривожланаётгани, 2021 йилги Ашхобод саммитида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.
Жумладан, ташкилот фаолиятини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Яқинда транспорт вазирларининг Тошкент декларацияси қабул қилинди, минтақавий электр энергияси бозори ҳамда Боку шаҳрида Тоза энергия маркази ташкил этилмоқда. Экология соҳасида юқори даражадаги мулоқот платформаси тузилди, туроператорлар тармоғи яратилди ва Хавфсиз туризмни ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти аъзо давлатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун ҳали ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Масалан, ўтган йили мамлакатларимиз ўртасидаги савдо кўрсаткичи 85 миллиард долларни ташкил этди, бу уларнинг умумий ташқи савдосининг атиги 8 фоизидир.
Имтиёзли савдо битимини тузиш бўйича кўп йиллик уринишлар кутилган самарани бермаяпти. Тўсиқсиз савдони шакллантириш йўлида ҳали-ҳамон кўплаб чеклов ва муаммолар сақланиб қолмоқда.
ИҲТ доирасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлаш мақсадида Ўзбекистон Президенти “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари - 2035” концептуал ҳужжатини ишлаб чиқишни таклиф этди.
Ушбу муҳим ҳужжатда ўзаро савдони рағбатлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, саноат кооперациясини фаоллаштириш, энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинув соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш каби асосий йўналишларга эътибор қаратиш лозим.
Давлатимиз раҳбари товар ва хизматлар савдосини енгиллаштириш, техник ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, божхона, фитосанитария ва ветеринария тартиб-қоидаларини рақамлаштириш, электрон савдони ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни қабул қилишга чақирди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу чора-тадбирлар орқали 2035 йилга бориб ўзаро савдо ҳажмларини камида икки баробар кўпайтириш мумкин.
Аъзо давлатларнинг аксарияти денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга эмаслигини қайд этиб, Ўзбекистон Президенти трансқитъавий транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, “Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўли ва Трансафғон мультимодал йўли лойиҳаларини ишга тушириш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.
Тошкентда 2 ноябрда бўлиб ўтган транспорт вазирларининг йиғилишида “Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Туркия” транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатга бошқа аъзоларни ҳам қўшилишга, ўзаро тариф ва йиғимларни мақбуллаштиришга чақирди.
Юк ташиш тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш ва бундай замонавий тизимларни самарали мувофиқлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрида Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ташаббуси билдирилди.
Ўзбекистон раҳбари ўзаро инвестициялар оқимини кўпайтириш, уларни ҳимоя қилиш ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича Қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудлараро саноат кўргазмасини ташкил этиб, унинг дастлабки тадбирини 2024 йилда юртимизда ўтказиш муҳимлигини қайд этди.
Ўзбекистон ташкилотнинг Савдо ва тараққиёт банки билан шериклик алоқаларини кенгайтириш тарафдор экани ҳам таъкидланди.

Пікірлер: 28
@user-ib8uo5bd6y
@user-ib8uo5bd6y 6 ай бұрын
Биз тожикистонликлар бу инсонни хурмат киламиз Узбекистонликларга салом
@seeker3794
@seeker3794 6 ай бұрын
Да будет вечное братсво между Таджикистаном🇹🇯❤ и Узбекистаном❤🇺🇿... Узбеки наши братья✊.
@hourullotojiyev8956
@hourullotojiyev8956 6 ай бұрын
Olga Òzbekiston 👍
@olimjonhusanov2548
@olimjonhusanov2548 6 ай бұрын
Tashkilotga a'zo davlat rahbarlarining yurtimizga tashrifi davlatimizning obro'sini ko'taradi
@user-ov1cb6mj9s
@user-ov1cb6mj9s 6 ай бұрын
хайрли ва манфаатли бўлсин
@soccer-sho
@soccer-sho 6 ай бұрын
ИНША АЛЛАХ АЗИЯ, СТАНЕТ КАК ЕВРОПА!!! ВМЕСТЕ СИЛА, НЕТ НАЦИОНАЛЗМА!!! НЕТ ВРАЖДЫ!!! СТРАШИМ УВАЖЕНИЯ УВАЖЕНИЯ ДРУГ ДРУГА. ДОБЬЁМСЯ МНОГО ЧЕГО
@user-ov1cb6mj9s
@user-ov1cb6mj9s 6 ай бұрын
ташкилотлар жуда кўп. лекин менинг фикримча бу ташкилот энг муҳимларидан бири. чунки биринчи иқтисод кейин сиёсат
@user-jf6rf2hv5x
@user-jf6rf2hv5x 6 ай бұрын
иш жойлари купайсин халкимиз уз юртимизда ишлаб ойиласини бокса бу яхши учрашув
@user-ov1cb6mj9s
@user-ov1cb6mj9s 6 ай бұрын
яхши натижалар кутиб қоламиз
@Talabalik-gi3oq
@Talabalik-gi3oq 6 ай бұрын
A'zo davlatlar hamkorligi mustahkamlanayotganligi quvonarli
@BoltaBoltaev-qo8gi
@BoltaBoltaev-qo8gi 6 ай бұрын
Факат олга куллаб кувватлаймиз
@user-ei5cr3wj2f
@user-ei5cr3wj2f 6 ай бұрын
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни Марказий осиё давлатлари билан манфаатли муносабатларини тикламоқда
@olimjonhusanov2548
@olimjonhusanov2548 6 ай бұрын
O'zbekiston yanada ravnaq topishiga ishonchim komil
@DoniyorAlimov0
@DoniyorAlimov0 6 ай бұрын
Ташкилотнинг мақоми ҳозирги кунданда юқори даражага чиқишига ишонамиз
@komilqosimov4320
@komilqosimov4320 6 ай бұрын
Yurtimizda o'tkazilgan sammit biz uchun katta imkoniyat va imtiyozla berishiga umid qilaman
@user-ib8uo5bd6y
@user-ib8uo5bd6y 6 ай бұрын
Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан факатгина алокаларни эмас Тожикистонлик узбекларни хам яхши👍🙏 яшашига жуда катта хиссасини кушган олий жоноб инсондир
@udachnik6551
@udachnik6551 6 ай бұрын
Юртимиз бошлиги Шавкат Миромонович Мирзиёев Аклли Удабурон инсонлигидан фахрланаман прездентимиз бизни фахримиздир!❤
@SheDhsj
@SheDhsj 6 ай бұрын
❤❤
@user-ei5cr3wj2f
@user-ei5cr3wj2f 6 ай бұрын
Қардошларимиз дўстона манфаатли алоқада бўлишимиз икки мамлакатга ҳам фойда келтиради
@akmalqurbonov9552
@akmalqurbonov9552 6 ай бұрын
Ущбеклигимдан фахрланаман
@noyob2147
@noyob2147 6 ай бұрын
Hozir falastenga birinchi orinda yordam berish kerak
@Devbola-jz3wp
@Devbola-jz3wp 6 ай бұрын
Prezidentimiz muhim tashabbuslarni ilgari suribdi
@user-ei5cr3wj2f
@user-ei5cr3wj2f 6 ай бұрын
Президентимиз оқилона ташқи сиёсат юритмоқда
@GulomZufarov-uv7fj
@GulomZufarov-uv7fj 6 ай бұрын
Tashkilot nufuzi yil sayin ortib borayapdi
@ruslan-el8wz
@ruslan-el8wz 6 ай бұрын
TARJIMANI TUG‘RI QIL
@Akbar-Ali-
@Akbar-Ali- 6 ай бұрын
Nechuk ruscha gapirmadi bular😂😂😂 Birinchi o'rinda yo'l va temir yo'l qurish kerak
@fazo533
@fazo533 6 ай бұрын
Nima uchun ruscha gapirishi kerak?
@user-tl1sz6iu3r
@user-tl1sz6iu3r 6 ай бұрын
Что толк просто встреча не более. Ни какой толка
HAM “XO‘RDANI", HAM “BURDA”NI.
13:25
Qalampir UZ
Рет қаралды 149 М.
Super sport🤯
00:15
Lexa_Merin
Рет қаралды 19 МЛН
Dunyo yetakchilari Toshkentga nega keldi?
16:24
Daryo
Рет қаралды 59 М.
Super sport🤯
00:15
Lexa_Merin
Рет қаралды 19 МЛН