Рет қаралды 819,006
- MUSLIMA SOLIHA -
Бирор мусибат ёки қийинчилик етса сабрли бўлинг. Одамларга шикоят қилманг, ҳолингиздан нолиманг!
Ёлғиз Аллоҳга юзланиб: “Мен ғам ва ташвишларимдан ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қиламан...” (Юсуф сураси, 86-оят), деб айтинг.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (охиратда) нажот топсангиз!” (Оли Имрон сураси, 200-оят).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Махфий садақа бериш, бошига тушган қийинчиликлардан одамларга шикоят қилмаслик ва мусибатларини ҳеч ким кимга билдирмаслик жаннат хазиналаридандир”, дедилар.
Аллоҳ таолони янада кўпроқ зикр қилинг. Истиғфор ва ҳамд айтинг.
Мусибат етганида Аллоҳни эслаш, истиғфор сўраш ва Ўзидан умидвор бўлиш мусибатнинг ечимидир. Юнус алайҳиссалом ана шу йўл билан мусибатдан фориғ бўлдилар. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Зуннун (Юнус)нинг (ўз қавмидан) ғазабланган ҳолда (қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унга қарши чиқа олмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғи зулматлар ичра: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим”, деб нидо қилган (пайтини эсланг!) Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 87-88-оятлар).
Унутманг! Ҳар бир банда синовга дучор бўлувчидир.
Бу дунё - синов майдони. Ундаги синовлар бири ортидан тўхтамай иккинчиси, учинчиси..... етиб келади. Ҳаёт аслида ана шундай битмас-туганмас имтиҳонлар занжиридир. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай огоҳлантиради: “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)!” (Бақара сураси, 155-оят).
Синов тоқатга қараб бўлади.
Чунки “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди” (Бақара сураси, 286-оят).
Пайғамбарлар ҳаммадан кўра кўпроқ азият, озор чекишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар ичида мусибати энг оғири пайғамбарлардир. Сўнгра уларга эргашган солиҳлар, ундан сўнг ўшаларга эргашган солиҳларга бўлади”, деганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло ризқ миқдорига қараб ёрдамчиларни туширади. Бало даражасига қараб сабрни туширади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Ҳар бир синов Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан бўлади.
Ҳар бир яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ таолонинг ҳузуридандир. Унга қалб ила таслим ва рози бўлиш лозим. Ҳар қандай синовларни розилик билан қабул қилиш мусибатларни енгишнинг гўзал муолажасидир. Аксинча, синовларга ношукрлик қилиш, жазавага тушиш мусибат устига мусибатдир.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир” (Ҳадид сураси, 22-оят).
Абу Дардо розияллоҳу анҳу: “Имоннинг юксак даражаси Аллоҳнинг ҳукмига сабр қилиш ва тақдирга рози бўлишдир”.
Мусибатларга сабр қилиш улкан ажру мукофотларга ноил этади, гуноҳларни кетказади.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни, албатта, жаннатда остидан анҳорлар оқиб турадиган кўшкларга жойлаштирурмиз. Улар у ерда мангу қолурлар. (Яхши) амал қилувчиларнинг (қиёмат куни оладиган) мукофоти нақадар яхшидир! Улар сабр қилган ва ёлғиз Парвардигорларигагина таваккул қиладиган зотлардир” (Анкабут сураси, 58-59 - оятлар).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонга қай бир мусибат: чарчашми, беморликми, ташвишми, хафачиликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикан киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Ёдда тутинг! Ҳар бир қийинчиликдан сўнг албатта енгиллик келади.
Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасига бирор синов юбормайдики, унинг ортидан яхшиликлар, муваффақиятлар келмаса. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси, 5-6 - оятлар).
Аудио маъруза Ўзбекистон Мусулмонлари идораси сайтидан олинди.
Манба: Muslim.uz
Zikr Tasbeh Salavot Azon Ro'za
Зикр Тасбеҳ Салавот АЗОН Рўза
- МУСЛИМА СОЛИҲА -
______________________
Мазкур каналдаги видеоларни кўчиришга руҳсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари!
Видеоларни like тугмасини босиб, Инстаграм, Телеграм каби
Ижтимоий тармоқлардан
дўстларингизга жўнатишингиз мумкин.
________________________