Рет қаралды 402
Дурсунда янги боғча очилди
Чироқчи туманининг Дурсун маҳалласида 22-сонли Мактабгача таълим ташкилотининг замонавий қурилган биноси фойдаланишга топширилди.
Янги боғча биносининг очилиш маросимида нуронийлар билан суҳбатлашган туман ҳокими Файзулла Юсупов кейинги йилларда мамлакатимизда келажагимиз эгалари бўлган болажонларни ҳар тарафлама баркамол қилиб тарбиялаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланганлигини алоҳида таъкидлади.
150 ўринга мўлжалланган мазкур боғча 5 млрд. 400 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига бунёд этилди. Замонавий, шинам бу масканнинг очилиши нафақат болажонларнинг, балки ота-оналарнинг ҳам қувончига сабабчи бўлди. Маълумот ўрнида, шу вақтгача маҳаллада мактабгача таълим ташкилоти йўқ эди.
Очилиш маросимидан сўнг, тадбир иштирокчилари муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Тадбирда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Каналга уланиш👇👇👇
t.me/chiroqchi_press