Ифторликда ӯқиладиган дуо | Устоз Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий Ҳафизаҳуллоҳ | Iftorlikda duo

  Рет қаралды 2,407

QOZON MEDIA

QOZON MEDIA

Күн бұрын

Пікірлер: 78
@qozonmedia
@qozonmedia 8 ай бұрын
Энг зарурий диний илмларни ӯрганиш учун, жонли мулоқотларни тӯғридан-тӯғри эшитиш учун, телеграм каналимизда обуна бӯлинг👇 t.me/ALIFBODaudHadji1984 Каналимизда кӯп кӯрилган видеолар👇 Гуноҳ ёзилмайдиган 3 киши👇 kzbin.info/www/bejne/ZqOlh4GGa5mCrbMfeature=shared Еттинчи осмондан келган дуо. Иброҳим Пайғамбар, Пайғамбаримизга ӯргаткан дуо. Бу дуони ӯқиб, Жаннатда кӯп дарахт экинг.👇 kzbin.info/www/bejne/d5PVenp4g95ogZofeature=shared Бу қисқа дуони ӯқинг, Росулуллоҳ қӯлингиздан ушлаб, Жаннатга киргизади👇 kzbin.info/www/bejne/jnzKp3WLp9qjrqsfeature=shared Бу енгил ишни қилинг, қиёматда аъзоларингиздан Нур чиқиб туради.👇 kzbin.info/www/bejne/p3elaoWabK-Ma6sfeature=shared Бу қисқа дуони ӯқинг, 1000 кун, 70 фаришта, сизга савоб ёзади.👇 kzbin.info/www/bejne/hqCUgqiCeKt9h7cfeature=shared Ҳар куни 300 марта истиғфор айтсангиз, кӯринг нималар берилади👇 kzbin.info/www/bejne/mWS0f6OVr5Vsmqcfeature=shared Аллоҳнинг энг улқғ исми👇 kzbin.info/www/bejne/bXrXcqmLfNKHjs0feature=shared 100 марта истиғфор айтинг, дузахдан халос бӯласиз.👇 kzbin.info/www/bejne/kIqkpZuBj7mCpJIfeature=shar
@Alifbotv1
@Alifbotv1 8 ай бұрын
Барча мусулмонларга Рамазон ойи муборак бӯлсин
@BakhtiyorBoynurov
@BakhtiyorBoynurov 8 ай бұрын
Аллоҳ таоло барчани тутган рӯзаларини қабул айласин
@Alifbotv1
@Alifbotv1 8 ай бұрын
Барокаллоҳу фийкум.
@BakhtiyorBoynurov
@BakhtiyorBoynurov 8 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин Устоз
@UmmatUygon-hm6vu
@UmmatUygon-hm6vu 8 ай бұрын
Барокаллоҳу фийкум
@UmmatUygon-hm6vu
@UmmatUygon-hm6vu 8 ай бұрын
Аллоҳ рлзи бӯлсин
@UmmatUygon-hm6vu
@UmmatUygon-hm6vu 8 ай бұрын
Жазакаллоҳу хойрон
@OfiyatTv
@OfiyatTv 8 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин
@UmmatUygon-hm6vu
@UmmatUygon-hm6vu 8 ай бұрын
Биринчи лайк, камент🎉
@MusofirKanali-pp5do
@MusofirKanali-pp5do 8 ай бұрын
Аллоҳ таоло куч қувват берсин. Гуноҳлардан покланиб чиқишни. Насиб қилсин
@OfiyatTv
@OfiyatTv 8 ай бұрын
Ма шааа Аллоҳ🎉
@OfiyatTv
@OfiyatTv 8 ай бұрын
Барокаллозу фийкум
@MusofirKanali-pp5do
@MusofirKanali-pp5do 8 ай бұрын
Рамазон ойи муборак бӯлсин.
@XolisIxlos
@XolisIxlos 8 ай бұрын
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисларида ниҳоятда қисқа иборалар билан бир олам маънони баён этганлар. Шунинг учун ҳам уламоларимиз бу ҳадиси шарифни алоҳида эътибор билан ўрганиб чиққанлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи: «Илмнинг учдан бири шу ҳадисда», деган эканлар. Чунки банданинг савоб касб қилиши уч нарса - дил, тил ва бадан орқали бўлади. Бу ҳадисда дил орқали бўладиган нарса тўла баён қилинган. Қолаверса, дин ички ва ташқи амаллардан иборат. Ният ички амал ҳисобланиб, қалб билан бўлади. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Илмнинг ярми шу ҳадисда», деган эканлар. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя: 1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир». 2. «Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди». 3. «Кишининг Исломи гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир». 4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир», ҳадисларидир», деган эканлар. Бу ҳадиси шариф муҳаддислар ва бошқа уламолар ичида «Умму Қайснинг муҳожири ҳадиси» номи билан машҳур.
@OfiyatTv
@OfiyatTv 8 ай бұрын
Кириб келган Муборак Рамазон ойи муборак бӯлсин.
@UmmatUygon-hm6vu
@UmmatUygon-hm6vu 8 ай бұрын
❤❤❤❤🎉🎉🎉❤🎉❤🎉
@AllohimKechir
@AllohimKechir 8 ай бұрын
Аллоҳ жалла жалолуҳу: «Бас, Аллоҳга Унинг динига ихлос этган ҳолда ибодат қилгин. Огоҳ бўлинг! Холис дин Аллоҳгадир!» деган (Зумар сураси, 2-3-оятлар). Шарҳ: Яъни амалингда Аллоҳдан бошқани зинҳор мулоҳаза қилмагин дегани. Ва яна: «Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка... буюрилган эдилар», деган (Баййина сураси, 5-оят). Ҳа, аҳли китоб бўлмиш яҳудий ва насоролар Таврот ва Инжилда фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилган эдилар. Аммо улар бу амрни бажо этмадилар. Улар Аллоҳдан бошқага - Узайрга, Ийсога, Марямга, ҳатто ўз аҳбор ва роҳибларига ҳам ибодат қилдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Тавба сурасида: «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг аҳбор ва роҳибларини ҳамда Масийҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Ваҳоланки, улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар», деган. Албатта, аҳбор ва роҳибларга ибодат қилиш уларга сажда этиш эмас, балки уларнинг ҳалол деганини ҳалол билиб, ҳаром деганини ҳаром билиш, Аллоҳнинг айтганини қўйиб, уларнинг айтганига юришдир. Улар: «Унинг динигагина ихлос қилишга...» буюрилган, холис шу дингагина амал қилишга амр этилган эдилар. Лекин улар бу амрни бажо келтирмадилар. Улар Аллоҳнинг динига турли-туман нарсаларни, жумладан, ўзлари тўқиб чиқарган бидъат-хурофотларни ҳам аралаштириб юбордилар. Аллоҳнинг динига ихлос қилиш фақат Аллоҳнинг Ўзини кўзлаб, Унинг розилигини ўйлаб ибодат қилиш билан бўлади. Ихлос ибодатнинг мағзидир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Мен ширкдан беҳожатларнинг беҳожатиман. Бас, ким бир амал қилса-ю, унда Мендан бошқани ширк келтирса, Мен уни ҳам, ширкини ҳам тарк қилурман», деган. Уламоларимиз амалларни учга тақсимлаганлар: 1. Амр қилинган амаллар. Буларни адо этишда Аллоҳнинг розилигини кўзлаш шарт. Агар ният сал бошқача бўлса, амал риёга айланади. 2. Наҳий қилинган - қайтарилган амаллар. Бундай амалларни ният қилмай тарк этса, уларнинг зараридан фориғ бўлинади, аммо савоб олинмайди. Аммо мазкур ишлар ният қилиб, Аллоҳнинг розилиги учун тарк этилса, ажр олинади. 3. Мубоҳ амаллар. Емоқ-ичмоқ, оила ҳаётига ўхшаш ишлар. Инсон бу амалларни ниятсиз қилса, ажр олмайди. Аммо Аллоҳнинг розилигини топиш ниятида қилса, ажр олади. Аллоҳнинг розилигини кўзлаб ният қилиш билан ҳар бир мубоҳ амал ибодатга айланади. Масалан, ибодатга қувват бўлсин, деган ниятда таом тановул қилиш ҳам ибодат бўлади. Шу билан бирга, улар: «бошқа динларга мойил бўлмасликка...» буюрилган эдилар. Ҳа, аҳли китоб саналмиш яҳудий ва насоролар Аллоҳнинг динида собит туришга, бошқа динларга мойил бўлмасликка амр қилинган эдилар. Улар бу амрни ҳам бажо келтирмадилар. Аллоҳнинг дини - Ислом қолиб, турли дин ва мазҳабларга эргашиб кетдилар. Ана ўша васфи юқорида зикр қилинган тўғри миллатнинг дини - Ислом миллатининг динидир. Модомики, ўша аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар Аллоҳнинг амрини адо этмаган эканлар, тўғри йўлдаги миллатнинг динига юрмаган ҳисобланадилар. Демак, Исломда ихлос ниҳоятда зарур! Ҳидоят йўлига тушган одам Аллоҳга фақат ихлос билан ибодат қилиши керак. Аллоҳни кўриб тургандек ҳис билан, сезги билан яшаб, ўша ҳолатда туриб амалларни адо этиши керак. Яратган Зотнинг талаби шу!
@Sabrohirijannat
@Sabrohirijannat 8 ай бұрын
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: «Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Насоролар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади», дедилар». Бошқа бир ривоятда: «Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда. У - жамоатдир» ибораси зиёда қилинган. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиснинг аввалида яҳудийлар ва насронийлар етмиш бир ёки етмиш иккитадан фирқага бўлинганлари айтилмоқда. Бу фирқалар маълум ва машҳурдирлар. Уларнинг залолатга кетишлари ҳам шундай. Ҳадиснинг давомида эса келажакда Ислом уммати етмиш уч фирқага бўлиниб кетиши ҳақида хабар берилмоқда. Минг афсуслар бўлсинким, бу гаплар юзага чиқди. Исломга эътиқод қилиб юрганлар ичида ҳам турли-туман фирқалар пайдо бўлди. Ушбу ҳадисда ва шу маънодаги бошқа ҳадисларда зикр қилинган фирқалардан мурод ақийдавий фирқалардир. Баъзи бир ҳаддидан ошганлар ўйлаганидек, фиқхий мазҳаблар эмас. Чунки фиқҳий мазҳаблар ўз номи билан мазҳаб, фирқа эмас. Фиқҳда ихтилоф, бир- бирини кофир қилиш йўқ. Фиқҳда сиртдан хилоф бўлиб кўринган нарса аслида бир нарсани адо этишнинг турли кўринишлари, холос. Эътикоддаги бўлиниш эса фирқачилик деб номланади. Бунда хар бир фирқа бошқасини кофирга чиқаради. Уларнинг келишмовчиликлари тавҳид асослари, қазои қадар, Пайғамбарлик шартлари каби масалаларда бўлади. Ақийда китобларида ана ўша фирқаларнинг асосини қуйидаги олти фирқа ташкил этиши айтилган: 1. Рофизалар - шиалар ва уларга тобеълар. 2. Жаҳмия - Жаҳм ибн Сафвон Самарқандининг бузуқ ақийдавий фирқасига эргашганлар. Улар асосан Аллоҳ таолонинг сифатларини манфий қилиш, амалдан қолдириш билан машҳур бўлганлар. 3. Ҳарурия - Хаворижлардан бўлиб, Куфа яқинидаги Ҳаруро деган жойда турганлар. Улар гуноҳкор мўмин дўзахда абадий қолади, гуноҳи кабира қилган мўмин эса кофирдир, дейдилар. 4. Муржиъалар - «Калимаи тавҳидни тил билан айтиб, дил билан тасдиқласа бўлди, амалнинг кераги йўқ», деганлар. 5. Қадария - қазои қадарни инкор қиладиганлар. 6. Жабриялар - «Инсон ҳамма ишларини мажбур ҳолда қилади, унинг ихтиёри йўқ», деганлар. Ушбу асосий олти фирқадан бошқа фирқалар ҳам тарқалган. Бу фирқалар ўзаро талашиб-тортишиб, жуда кўп зарарларга, бало-офатларга сабаб бўлганлар. Имом Абу Довуд қилган ривоятдаги зиёдада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам: «Менинг умматимдан бир қавмлар чиқадики, ҳавойи нафс уларга худди қутуриш касали каби, ҳеч бир томирни қўймай киргандек киради», деганлар. Ушбу зиёдада мазкур фирқаларнинг умумий сифатлари келтирилмоқда. Уларнинг барчаси ўз кибр-ҳавоси касалига учрайдилар. Худди қутурган ит тишлаб, қутуриб колган одам холига тушадилар. Тафриқачилик рухи уларнинг томиртомирларигача сингиб кетади. Мўмин-мусулмонларни кофир қилишдан бошка нарса кўзларига кўринмай қолади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буларнинг ҳукми қандай бўлишини ҳадиси шарифнинг охирида айтмоқдалар: «Етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда, у жамоатдир». Яъни, Ислом умматида пайдо бўлган етмиш учта эътиқодий фирқадан етмиш иккитаси дўзахга, биттаси жаннатга тушади. Уша жаннатга тушадиган фирқа жамоат фирқасидир. Яъни, мусулмонларнинг асосий оммасини жамлаб, Китоб ва Суннатга амал қилувчи тоифадир. Бу саодатли тоифа «Аҳли сунна ва жамоа» номини олган, яъни эътиқод бобида Суннатга мувофиқ иш кўрувчи ва мусулмонларнинг оммавий жамоасини бирлаштирувчи мазҳабдир. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг юртимиз мусулмонлари доимо шу мазҳабда бўлиб келганлар ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолиши учун ҳаракат қилмоқ лозим. Дўстлар билан улашишни унутманг!
@AzizlikXorlikAllohdan
@AzizlikXorlikAllohdan 8 ай бұрын
Alloh rozi bo'lsin
@Sabrohirijannat
@Sabrohirijannat 8 ай бұрын
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат олса ва таҳоратни мукаммал қилиб, сўнгра: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари Имом Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар. Маъноси: «Эй бор Худоё! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин»
@Islomnurdir1998
@Islomnurdir1998 8 ай бұрын
Таровеҳ тасбиҳи سُبْحَانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ، سُبْحَانَ ذِي الْعِزَّةِ وَالْعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ. Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар». Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз». «Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир. Малик - мутлақ подшоҳ. Мулк - подшоҳлик, ҳукмронлик. Малакут - мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» - шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» - ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам. «Суббуҳ» - Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида. «Қуддус» - айблардан пок, муборак Зот. «Руҳ» - Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган. Ҳасан ал-Муқрий
@IslohIsloh-su2xz
@IslohIsloh-su2xz 8 ай бұрын
"Намоз" сўзи нимани англатади? "Намоз" сўзи "Аллоҳу Акбар" деб бошланиб, "Ас Салааму Аълайкум" деб тугайдиган, сўз ва амаллар. Бу таъриф Имом Муҳаммад ибн Ал Ҳасан Аш Шайбоний деган олимни таърифи. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Устоз Довуд Ҳожи Ал Ҳанафий Ҳафизаҳуллоҳ.
@QuronvaSunnat-zg4wh
@QuronvaSunnat-zg4wh 8 ай бұрын
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайхи васаллам: «Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу» деса-ю, қалбида арпа дони вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илааҳа иллаллоху» деса-ю, қалбида буғдой донаси вазнича иймони бўлса, дўзахдан чиқади. Ким «Лаа илааха иллаллоху» деса-ю, қалбида зарра вазнича иймон бўлса, дўзахдан чиқади», дедилар. Абу Саъид: «Ким шак қилса, «Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас» оятини тиловат қилсин», деди». Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам бу ҳадиси шарифда иймоннинг аҳамиятини, унинг катта-кичик бўлишини, охир-оқибат ўз эгасининг дўзахдан халос бўлишига сабаб бўлишини баён қилмоқдалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васалламнинг: «Ким «Лаа илааха иллаллоху» деса, деганларидан «Муҳаммадур Расулуллоҳ»ни айтмаса ҳам бўлаверар экан, деган маъно чиқмайди. Одатда, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бор жойда албатта, «Муҳаммадур Расулуллоҳ» ҳам борлиги маълум ва машҳур бўлганидан, гапнинг қисқаси айтиб қўйилган, холос. «Абу Саъид: «Ким шак қилса, «Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас» оятини тиловат қилсин», деди». Яъни, ким бу ҳадисда айтилган маънога шубҳа қилса, Нисо сурасидаги мазкур оятни тиловат қилсин. Аллоҳ таоло мазкур оятда айтади: «Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас. Агар яхшилик бўлса, бир неча бор кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан буюк ажр берур» (Нисо сураси, 40-оят). Яъни, инсоннинг бу дунёда қилган ишлари ҳисоб-китобсиз қолмайди. Аллоҳ мутлақ адолат ила ҳукм қилади. Ҳаммага қилган амалига, ишига яраша беради. Ҳеч кимга заррача зулм этмайди. «Албатта, Аллоҳ заррача ҳам зулм қилмас». Аммо банданинг амалида: «Агар яхшилик бўлса, бир неча бор кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан буюк ажр берур». Аллоҳ таоло зарра мисқолидаги нарсанинг ҳам жазо ёки мукофотини беришни эълон қилиб турганда ундан каттароқ нарсаларнинг оқибати нима бўлишини ақли бор банда ўзи билиб олаверади. Ушбу хадиси шариф шаҳодат калимасининг фазли ва аҳамияти нақадар улуғ эканини билдириш билан бирга, «Шаҳодат калимасини айтса бўлди, бошқаси ортиқча», дейдиган жоҳилларга қарши кучли ҳужжат хамдир. Чунки «Лаа илааха иллаллоҳу»ни айтган киши дўзахдан чиқади, деганларидан ўша одамнинг дўзахга тушиши маълум бўлади. Демак, ким шаҳодат калимасини айтиб, иймонга кирса- ю, кейин баъзи бир гуноҳларни қилса, дўзахга кирар экан. Мусулмонлар жумҳурининг иттифоқ қилишича, осий мўмин дўзахга тушади ва қилган гуноҳига яраша азобини тортади. Сўнгра дўзахдан чиқади. Дўзахга тушиш у ёқда турсин, жаннатга кириш учун бир оз кутиш ҳам катта хижолатга сабаб бўлади. Шундан кейин хам баъзи одамларнинг «Барибир дўзахдан чиқилар экан-ку» деб, баъзи гуноҳ ишларни қилишларини тушуниш қийин.
@Gaflatdaqolmang
@Gaflatdaqolmang 8 ай бұрын
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир одамнинг кечаси ўқийдиган намози бўлсаю, уйқу унга ғолиб келса, албатта, унга намозининг ажри ёзилади. Уйқуси эса унга садақа бўлади», дедилар». Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ҳам инсонга яхши ниятига яраша ажру савоб берилиши ҳақида сўз кетмоқда. Бир одам кечаси нафл намоз ўқишни одат қилган бўлсаю, бирор кун чарчаш туфайли уйқу ғолиб келиб, нафл намозини ўқий олмай, ухлаб қолса, барибир унга намоз ўқиганлик савоби ёзилаверар экан. Чунки унинг ҳар кеча нафл намоз ўқиш нияти бор эди ва бунга амал ҳам қилиб юрган эди. Исломда бундай ният юқори қадрланади. Шунинг учун ҳам у одам узр туфайли нафл намозини ўқий олмаса ҳам ажру савоб ёзилаверади. Уйқуси эса унга Аллоҳ таоло томонидан қилинган садақа бўлади. Бу ҳам Исломда яхши ният қанчалар улуғланишини кўрсатади. Чунки яхши иш яхши ниятдан бошланади. Агар шундай ният бўлмаса, яхши амал ҳам бўлмаслиги аниқ. Шунинг учун доимо ниятни ўнглашимиз ва ўша ниятимизга яраша иш қилишга уринишимиз лозим.
@Tavbaqilaylik
@Tavbaqilaylik 8 ай бұрын
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига таваккул қиладиганларгина мўминлардир» (Анфол сураси, 2-оят). Шарх: Оятда мўминларнинг бир нeча сифати зикр қилинган. “Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи”лар… мўминлардир. Дeмак, мўминни ажратиш учун Аллоҳни зикр қилиш кeрак экан. Аллоҳ зикр қилинганда, қалбини титроқ босиб, ундан қўрқиб турган одам мўмин бўлади, яъни масалан, бирон ишни Аллоҳ буюрган, қилиш кeрак, дeйилса, Аллоҳдан қўрқиб, ўша ишни бажаришга киришган одам мўмин бўлади. Мисол учун, Аллоҳ намоз ўқишни фарз қилган, Унинг амрини бажариш ҳар бир мусулмонга фарздир, дeйилса, қалбини титроқ босиб, дарҳол намоз ўқишни бошлаган одам мўминдир. “…ва Роббларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир”. Яъни фақат Аллоҳ таологагина қайтадиган, Унигина кўзлайдиган, Ундангина паноҳ тилайдиган, Ундангина ҳожатларини раво қилишни сўрайдиган, Унгагина рағбат қиладиган, У хоҳласа, бўлади, хоҳламаса, бўлмайди, дeб эътиқод қиладиган кишиларгина мўминлардир. Бу дeгани, дунёдаги ишларга аралашмай, сабабини ахтармай туравeриш кeрак, дeгани эмас. Мўмин ҳар бир ишни рeжага солиб, пухта ўйлаб, турли сабабларни топиб, кeйин қилади. Лeкин ўша тадбирларнинг ўзигагина суяниб қолмайди. Фикр, рeжа ва тадбирлар натижа бeрди, ҳам дeмайди. Балки, Аллоҳга суянади. Натижани Аллоҳдан дeб билади. Мўмин одам ана шундай тушунчага эга бўлади.
@Gaflatdaqolmang
@Gaflatdaqolmang 8 ай бұрын
Қалб ислоҳи Ислом дини поклик устига қурилган. Ибодатлар ҳам поклик ила адо этилади. Покланиш икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Албатта, Аллоҳ таоло суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалла- рингизга назар қилади", дедилар» Имом Муслим ривояти. Демак, Раббимизнинг ҳузурида қалбимизнинг салоҳияти эътиборлидир. Имом Ғаззолий: "Ким Аллоҳ таоло ҳузурига соғлом қалб билан борар экан, нажот топади. Қалб Аллоҳ томонидан бандасига берилган омонатдир", деганлар. Буюк бобокалонимиз Ҳаким Термизий "Манозилул ибод" номли китобида қалб хасталигининг давоси ҳақида шундай деган: "Билгинки, қалб қаттиқлиги Аллоҳ таолони зикр қилиш билан кетади. Зикр қалбни хотиржамлаштиради ва юмшатади. Қалб бундан тўхтаса, нафс ҳарорати ва шаҳват оташи аланга олади. Натижада қалб қотади, қурийди, аъзолар ҳам қалбга итоат этмай қўяди". Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай марҳамат қилган: "Эй одам боласи, Менинг ибодатим билан машғул бўл, қалбингни қаноат билан тўлдираман ва муҳтожлигингни кетказаман. Агар ундай қилмасанг, қалбингни ташвишларга тўлдираман ва камбағаллик сенга ҳамроҳ бўлади" Имом Табароний ривояти. Қалб ҳам бир мамлакат, агар унга Аллоҳ таоло назар солса, у обод бўлади. Унга нафс ва шайтон васвасаси асло зиён етказа олмайди. Акс ҳолда, зиён кўрувчилардан бўлиб қолаверади. Танимизга эътибор берганчалик қалбимизга ҳам диққат қаратмоғимизни Яратганнинг ўзи насиб айласин. Қалб қаттиқлигидан асрасин. Собиржон РУСТАМОВ, Тошкент шаҳридаги "Хожа Аҳрор Валий" жоме масжиди имом-хатиби
@Sabrohirijannat
@Sabrohirijannat 8 ай бұрын
Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади: "Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир." Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло исломий жамият ҳаётидаги муҳим бир асосни баён қилмоқда. У ҳам бўлса, нопок қалблар ўзларига ўхшаган нопоклар билан топишиши, ўз навбатида, пок қалблар ўзидек покиза қалблар билан топишиб бирлашишидир. Асли нопок инсондан доимо нопоклик содир бўлади. У ўзига ўхшаган нопокларни ёқтиради, улар билан топишади, доим бирга бўлади. Лекин пок кишиларга қўшила олмайди. Шунингдек, пок одам ҳам доимо поклик билан яшайди. Пок кишиларни қидиради, топади, бирга бўлади. Эр-хотин бўлишда ҳам шу. Пок хотинга пок эр, нопок хотинга нопок. Агар нопок билан пок бирлашиб қолса, бу ҳамдамлик узоққа бормайди. Чунки пок билан нопокнинг бирга бўлишлари амри маҳол.
@AzizlikXorlikAllohdan
@AzizlikXorlikAllohdan 8 ай бұрын
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таборака ва таоло: «Мен шерикка энг беҳожат зотман. Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман», деди», дедилар». Муслим ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси қудсийда риёкорликнинг аввалги икки ҳадисда зикр қилинганидан бошқача тури ҳақида сўз кетмоқда. Аввалги ҳадисларда Аллоҳни унутиб, одамлар эшитишлари ёки кўришлари учун амал қилиш ҳақида айтилган бўлса, бу ҳадисда ўз амали билан Аллоҳни ҳам, Аллоҳдан бошқани ҳам рози қилишга уриниш риёкорлик экани билдирилмоқда. Аллоҳ таоло: «Мен шерикка энг беҳожат зотман», демоқда. Яъни Аллоҳ таоло учун адо этиладиган ишга ҳеч бир кимса ёки нарсани шерик қилиб бўлмайди. Нима амал бўлса ҳам, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи учун қилиниши керак. Бу ҳадиси қудсийдан ҳар бир амал холис Аллоҳ таоло учун бўлиши лозимлиги келиб чиқади. «Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман». Бу ерда амалга риёкорлик аралашиши ширкка тенглаштирилмоқда. Шунинг ўзидан риёкорлик қанчалар ёмон нарса эканини билиб олсак бўлади. Ҳадисни ҳаётий воқелигимизга солиштирсак, афсус-надоматга тўламиз. Ҳаётимизда Аллоҳ таоло учун холис қилаётган ишимиз борми ўзи, деб ўйланиб қоламиз. Нима учундир ҳар бир иш олдидан Аллоҳнинг ҳукми эмас, «Одамлар нима дер экан?» деган савол хаёлдан ўтаверади. Қилаётган амалларимизда Аллоҳдан бошқани рози қилишга уриниш одат тусига кириб қолганлиги жуда-жуда ачинарлидир. Ушбу ҳадиси шарифга ҳаётимизда ниҳоятда муҳтожмиз! Амалларимиз Аллоҳ томонидан тарк этилмаслиги учун ҳам бу ҳадисга амал қилишимиз даркор. Биз томонимиздан махфий ширк содир бўлиб қолмаслиги учун ҳам ушбу ҳадиси шарифга бўйсуниб яшамоғимиз лозим. Ўшандагина амалларимиз Аллоҳ таоло томонидан тўлиқ қабул бўлади. Ана ўшандагина махфий ширк келтирмаган бўламиз, амалларимиз самарасидан у дунёю бу дунёда баҳра оламиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизни риёкорликдан асрасин!
@HidoyatUz-jx8ix
@HidoyatUz-jx8ix 8 ай бұрын
РИЁДАН ОГОҲЛАНТИРИШ ҲАҚИДА «Риё» сўзи кўриш маъносини англатади. Шариатда эса Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш «риё» дейилади. Аллоҳ жалла шаънуҳу: «Ким Роббига рўбарў бўлишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», деган (Каҳф сураси, 110 оят). Шарҳ: Ушбу ояти карима риёкорликни ман қилиш маъносини ўзида мужассам этгади. Қиёматдан умиди бор, ўша кунда Аллоҳ таолога хурсанд ҳолда рўбарў бўлишни орзу қилган одам холис Аллоҳ учун, Унга ҳеч кимни шерик келтирмай ибодат қилсин, деганда «риё қилмасин» деган маъно ётади.
@IstigforAytaylik
@IstigforAytaylik 8 ай бұрын
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар». Муслим ва Ибн Можа ривоят қилганлар. Шарҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган ушбу ҳадиси шарифда инсонларнинг қадр қиммати Аллоҳ томонидан қандай ўлчаниши ҳақида гап кетмоқда. Аллоҳ таолонинг раҳмат назарига муяссар бўлиш учун нималарга эътибор бериш керагу ва аксинча, нималарга эътибор беришнинг кераги йўқлиги кўрсатилмоқда.
@SabrNafsim
@SabrNafsim 8 ай бұрын
Касб одоблари. 1. Мусулмон киши ўзи яхши билган ва гўзал тарзда адо эта оладиган ишга киради. 2. Мусулмон ўзига муносиб ишга кирганидан кейин ишни яхши ният билан бошлаши ва унда бардавом бўлиши керак. 3. Иш бажарувчи тараф унга иш берувчи тараф топширган иш омонат эканини зинҳор унутмаслиги зарур. 4. Мусулмон кишидан ўзига ишониб топширилган ишни яхшилаб ва пухта қилиши талаб этилади. 5. Ишда алдамчилик қилмаслик мусулмон инсоннинг энг зарур масъулиятларидан биридир. 6. Ишни келишилган ва ваъда қилинган вақтда бажариш ҳам мусулмон шахснинг гўзал одоби ва масъулиятидир. 7. Мусулмон инсон қиладиган иш шариат ҳалол қилган амал бўлиши лозим. 8. Мусулмон инсон бажарадиган иши ҳақида диннинг ҳукмини ўрганиб олиши лозим. 9. Мусулмон инсон ўз ишига жиддий қарайди, ғайрат билан ишлайди. 10. Мусулмон инсон ўз ризқига сабаб бўлаётган касбига меҳр қўяди ва унга вафодор бўлади. 11. Мусулмон киши ўзининг ишдаги, хизматдаги ва ҳунардаги шериги билан доимо яхши муносабатда бўлади, уларни эҳтиром қилади, ўзига яхши кўрган нарсаларни уларга ҳам яхши кўради. 12. Мусулмон инсон ўзи адо қилиб турган вазифа ва ишдан шахсий манфаати йўлида фойдаланмайди. 13. Мусулмон инсон ўзининг иш, хизмат ва ҳунардаги устозларини доимо эҳтиром қилади. «Ижтимоий одоблар» китобидан ---------------------------------------
@AlllohUchunyashash
@AlllohUchunyashash 8 ай бұрын
#Ифторлик (Оғиз очиш)дуоси «Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту». #Маноси: “Эй Оллоҳим, ушбу рўзамни фақат сен учун тутдим ва сенга иймон келтирдим ва сенга таваккул қилдим ва сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим, эй гуноҳларни авф қилувчи Оллоҳ, менинг аввалги гуноҳларимни ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин”.
@AllohimKechir
@AllohimKechir 8 ай бұрын
ЯХШИЛИК ЕРДА ҚОЛМАС Касалхонада ётган бемор ёнида ўтирган ёш шифокорга деди: - Аллоҳ сендан рози бўлсин, болам! Узоқ хориждан мени даволаш учун келибсан, илоё умрингдан барака топ. Аслида дард чекаётган бу киши ана шу касалхонанинг бош шифокори эди. 3-4 ой аввал касаллиги аниқланди. Барча шифокор дўстлари хорижда операция қилинсагина тузалиб кетиши мумкинлигини айтишди. Бир ой олдин эса касаллик тўсатдан ривожланишга тушди. Мутахассислар унинг сафарга дош беролмаслигига кўзлари етиб, омон қолиш эҳтимоли кам бўлса ҳам шу ернинг ўзида операция қилишга қарор беришди... Бу соҳада саноқли мутахассислардан бири бўлган чет эллик ёш шифокор унинг ҳаётини сақлаб қолди. Кекса бош шифокор ўзига қилинган бу яхшиликни қандай қайтаришини билмас, миннатдорчилигини изҳор этиш мақсадида ёш шифокорнинг елкасини силарди. Ҳаётга қайтганига ишона олмас, севинчидан тинмай гапирар, қалбидаги самимий туйғуларини у билан ўртоқлашгиси келарди: - Менга наркоз берганингда ёшлик йилларимга қайтдим, - дея гап бошлади у. - Ўшанда хорижда ишлардим, оддий тажрибасиз ассистентман... Бир куни бир аёлнинг кўзи ёриди. Боласининг оёқлари ногирон эди; танаси ҳам нимжон. Бундай ҳолларда гўдакнинг яшашидан кўра, нобуд бўлиши кўпроқ учрайди. Бироқ мен унинг юрак уришини эшитганимдан сўнг, ўз ҳолига ташлаб қўя олмадим. Унинг яшашини истадим, бунинг учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилдим. Бола омон қолди. Операциядан олдин негадир ўша воқеа ёдимга тушди... Ёш шифокор кекса ҳамкасбининг қўлларидан меҳр билан тутиб, кафтлари орасига олди. Кейин эса бир оз стулини орқага суриб тиззасидан пасти протез бўлган оёқларини кўтарди ва деди: - Аллоҳ ҳеч бир яхшиликни жавобсиз қолдирмайди, сиз қутқарган ўша гўдак менман!
@XolisIxlos
@XolisIxlos 8 ай бұрын
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Робблари таборака ва таолодан ривоят қилиб айтадилар: «Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у(ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
@muslimmuslima4940
@muslimmuslima4940 8 ай бұрын
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй болам, агар эртаю-кеч бировга нисбатан қалбингда ғиллу ғаш бўлмаслигига қодир бўлсанг, шуни қил», дедилар. Сўнгра яна: «Эй болам, шу менинг Суннатимдир. Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ, менга муҳаббат қилган бўлади. Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар». Шарҳ: Бу ҳадис ҳазрати Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Маълумки, ҳазрати Анаснинг оналари у кишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ёшлигиданоқ хизматга берганлар. У киши ўн йил давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васалламнинг хизматларида бўлганлар. Шунинг учун ҳам кўпгина ҳадисларда у зот соллаллоҳу алайхи васалламнинг ҳазрати Анас розияллоҳу анҳуга «Эй Ғулом!», «Эй бола!», «Эй болам!» деб мурожаат қилганларини учратамиз. Ушбу ҳадиси шарифда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам у кишига: «Эй болам!» деб мурожаат қилмоқдалар ва: «Агар эртаю кеч бировга нисбатан қалбингда ғиллу ғаш бўлмаслигига қодир бўлсанг, шуни қил», дедилар». «Ғиллу ғаш» бировнинг жони, моли ва обрўсига астойдил футур етишини тилаш ва унга берилган неъматнинг завол бўлишини қалбдан хоҳлашдир. Демак, ҳар бир мусулмон бировга нисбатан ёмонликни соғинмаслиги лозим. Ҳеч кимга нисбатан қалбида ғиллу ғаш сақламаслиги керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам ўз насиҳатлари давомида: «Эй болам, шу менинг Суннатимдир», дедилар. Яъни, қалбда бировга нисбатан ғиллу ғаш бўлмаслиги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларидир. «Ким менинг Суннатимни тирилтирса, батаҳқиқ, менга муҳаббат қилган бўлади». Пайғамбар алайҳиссаломнинг Суннатларини тирилтириш амали тўхтаб қолган Суннатга қайта амал қилишни бошлаш билан бўлади. Демак, Суннатга амал қилиш, амалдан қолган Суннатни қайта тирилтириш у зот алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг аломатидир. «Ким менга муҳаббат қилган бўлса, мен билан бирга жаннатда бўлади», дедилар». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилиш, бу Суннатни маҳкам ушлаш инсонни ана шундай олий мақомга эриштиради. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Ўзининг кичик ёшдаги ходимига, шогирдига «Эй болам» деб мурожаат қилиш жоизлиги. 2. Иложи борича бировга нисбатан қалбда ғиллу ғаш сақламаслик лозимлиги. 3. Қалбда бировга нисбатан ғиллу ғаш сақламаслик Набий алайхиссаломнинг Суннатларидир. 4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васалламнинг Суннатларини тирилтириш у зотга бўлган муҳаббатдир. 5. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларини тирилтирган ва у зотга муҳаббат килган одам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга жаннатда бўлади. Мазкур ҳадисга амал қилишга қанчалик муҳтожлигимизни гапириб ўтирмасак ҳам бўлади.
@IstigforAytaylik
@IstigforAytaylik 8 ай бұрын
АЛЛОҲНИ РОЗИ ҚИЛУВЧИ УЧ АМАЛ Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Албатта, Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни биргаликда маҳкам ушласангиз ва фирқаланиб кетмасангиз рози бўлади. Деди-деди, деб беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз, сиздан норози бўлади", дедилар» (Имом Муслим ривояти).
@Sabrohirijannat
@Sabrohirijannat 8 ай бұрын
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам мақбарага кирдилар-да: «Ассалому алайкум, эй мўмин қавмлар диёри! Албатта, биз хам сизга қўшилувчимиз. Биродарларимизни кўрмоқни хуш кўрдим», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, биз биродарларингиз эмасмизми?» дейишди. «Сизлар саҳобаларимсиз. Биродарларимиз ҳали-ҳануз келганларича йўқ», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ўз умматингиздан ҳали-ҳануз келмаганларини қандай танийсиз?» дейишди. «Айтинг-чи, бир одамнинг қоп-қора отлар ичида юзи ва оёқ-қўллари оппоқ порлаган отлари бўлса, у отларини таний оладими?» дедилар. «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. «Албатта, улар таҳоратнинг асаридан юзлари ва оёқ-қўллари порлаган ҳолда келурлар. Мен уларни ҳовуз устида кутиб олувчиман. Огоҳ бўлингким, албатта, бир гуруҳ одамлар менинг ҳовузимдан худди қочган туя қайтарилгандек қайтарилурлар. Мен: «Ҳой, бу ёққа келинглар!» деб уларга нидо қилурман. Шунда: «Батаҳқиқ, улар сендан кейин ўзгартириб юбордилар», дейилади. Мен: «Ундай бўлса, ҳалок бўлсинлар, ҳалок бўлсинлар», дейман», дедилар». Муслим ва Насаий, баъзисини Бухорий ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда машҳур ҳодиса ва унда бўлиб ўтган гапларнинг баъзи тарафлари зикр қилинмоқда. Аслида воқеа қуйидагича бўлган эди. Бир куни саҳобалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотиб қўядилар.
@Alijon9605
@Alijon9605 8 ай бұрын
МанаАллах
@HidoyatUz-jx8ix
@HidoyatUz-jx8ix 8 ай бұрын
Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳумма, инни аъуузу бика минал-касали вал-мағроми ва аъуузу бика мин фитнатил-масийхид-дажжаал! Ва аъуузу бика мин ъазаабин-наар», деб дуо қилаётганларини эшитдим». Бухорий ривоят қилган. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан дангасаликдан, қарздорликдан паноҳ сўрайман. Сендан Масийҳи дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман. Сендан дўзахнинг азобидан паноҳ сўрайман». Бу ҳадиси шарифда келган дуони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздаи кейин ўқир эдилар. Энди у зот алайҳиссалом Аллоҳ таолодан паноҳ сўраган нарсалар ила танишиб олайлик: 1. Дангасалик. 2. Қарздорлик. 3. Масийҳи дажжол фитнаси. 4. Дўзах азоби. Дангасалик ҳам дўзахдан ёки қарздан қўрққандек қўрқиладиган нарса экан. Ўзи одатда қарздорликка ҳам асосан дангасалик сабаб бўлади. Демак, ундан паноҳ сўраб юриш, унга мутлақо яқин йўламаслик керак экан. Қарз ҳам шундай. Аллоҳ таоло ҳеч кимни бунга мубтало қилмасин. Дажжолнинг фитнаси ва дўзахнинг азобидан ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан паноҳ сўраб юриш лозим экан. Ҳозирги кўпгина қарздорларга ўхшаб ҳойи ҳавас учун, керагидан кўп мол топиш учун ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар учун қарздор бўлиб қолишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим. Борига сабр ва шукр қилиш, ўзидан кетмаслик мусулмон кишига хос фазилатлардан ҳисобланади.
@SabrNafsim
@SabrNafsim 8 ай бұрын
Имрон ибн Хусойн розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат аҳли ва дўзах ахли маълумми?» дейилди. «Ҳа», дедилар. «Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар?» дейилди. «Ҳамма ўзи учун халқ қилинган нарсага муяссардир», дедилар». Тўртовлари ривоят килганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадисда саҳобаи киромлар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан қадар тўғрисида дастлабки маълумотларни эшитган одамда пайдо бўладиган саволларни сўрамоқдалар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қадар тўғрисидаги гапларни илк бор эшитганларидан сўнг уларда ҳам бу савол туғилган бўлиши мумкин. Саҳобаи киромлар томонидан: «Эй Аллохнинг Расули, жаннат аҳли ва дўзах аҳли маълумми?» дейилди. Яъни ким жаннат аҳли, ким дўзах аҳли бўлиши олдиндан маълумми, деб сўрашди. Билувчи маълум ва машҳур бўлганидан «Маълумми» лафзи қазои қадар Аллоҳнинг илмидан эканига яна бир далилдир. «Белгиланганми», «тайин қилинганми», «ҳукм қилинганми» каби сўзлар ишлатилмаган, балки «маълумми» сўзи ишлатилган. Бу саволга Расули акрам соллаллоҳу алайхи васаллам: «Ҳа», дедилар. Яъни «Ҳа, жаннат аҳли ва дўзах аҳли маълумдир», деганлар. «Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар?» дейилди». Яъни жаннат аҳлининг кимлиги ҳам, дўзах аҳлининг кимлиги ҳам маълум бўлса, унда овора бўлиб, амал қилишнинг нима кераги бор? Ана шу маънодаги саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳамма ўзи учун халқ қилинган нарсага муяссардир», деб жавоб бердилар. Бу жумлага уламоларимиз «Ҳар бир инсон ўзи учун халқ қилинган амалга муяссар бўлади: саодатманд инсон саодат аҳлининг амалига, бадбахт инсон эса шақоват аҳлининг амалига муяссар бўлади. Шунинг учун Аллоҳ амр қилган амалларни қилиш ҳар бир инсондан матлубдир», деган маънони берганлар. Ҳа, Аллоҳ таоло барча бандаларини амал қилишга амр этган. Шариатнинг ҳаммаси ҳам, Қуръони Карим ҳам, Суннат ҳам Аллохнинг бандаларига қилган амрларидан иборатдир. Ушбу амрларга амал қилиш бандадан талаб қилинган. Ўша амрларга амал қилган бандага саодат ваъда қилинган. Шунингдек, бандаларга қазои қадарга иймон келтириш амр қилинган. Қазои қадарга иймон келтирган бандага саодат, иймон келтирмаган бандага бадбахтлик ваъда қилинган. Аммо бандаларга қазои қадар тўғрисида тортишиш, чуқур кетиш буюрилмаган. Аллоҳнинг бу ҳақдаги илмини билиш ҳам, қазои қадарни баҳона қилиб, амални тарк этиш ҳам амр қилинмаган. Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон инсоннинг келгуси ишларда қазои қадарни қандай тушуниши лозимлиги баён этилган. Мусулмон инсон бўлажак ишларда «Ҳамма ўзи учун халқ қилинган нарсага муяссардир» жумласини шиор қилиб олиб, ўзини амалга уриши керак. Ўзи учун яхши амаллар муяссар эканини исботлашга ҳаракат қилиши лозим. Бундай яхши ишларга муяссар бўлганда эса хурсанд бўлиши даркор. Баъзи кўнгилсиз ишлар бўлиб қолганда, уларни хато, ожизлик ҳисоблаб, дарҳол тавба қилиши, ёмон амаллар ўзи учун муяссар эмаслигини исбот қилишга уриниши керак. Бўлажак ишлар қаршисида мусулмон инсон ўзини қазои қадарга нисбатан қандай тутиши лозимлиги тўғрисидаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баёнлари ана шундан иборат. __________
@IstigforAytaylik
@IstigforAytaylik 8 ай бұрын
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким?» деган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, сенинг ҳадисга ўта қизиқишингдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим. Қиёмат куни менинг шафоатимдан энг саодатманд бўладиган кимса «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни чин қалбдан (ёки нафсидан) ихлос билан айтган одамдир», дедилар». Бухорий ривоят қилган. Шарҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу саволларидан бирида: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўлдиган ким?» яъни, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг кўп насибага ҳиссадор бўладиган ким, деб сўраган эканлар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, сенинг ҳадисга ўта қизиқишингдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим», дебдилар. Бу эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу учун буюк шаҳодатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фалон саволни Абу Ҳурайрадан бошқа одам бермаса керак, деб юришларига сазовор бўлиш катта гап. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз гапларининг давомида: «Қиёмат куни менинг шафоатимдан энг саодатманд бўладиган кимса «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни чин қалбдан (ёки нафсидан) ихлос билан айтган одамдир», дедилар. Бу ерда ҳам ихлосга алоҳида эътибор берилмоқда. Ихлос Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш эди. Демак, калимаи тавҳидни Аллоҳни кўриб тургандек ҳис билан, чин қалбдан айтиш қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан энг кўп баҳраманд бўлишга олиб келар экан. Аввало, чин қалбдан ихлос билан айтиш шартлигию ихлос билан айтиш амалсиз бўлмаслигини унутмаслигимиз лозим. Иккинчидан, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дейишдан мақсад, фақат шу иборани айтишдангина иборат эмас. Чунки ҳатто муржиаларнинг ўзлари ҳам «Лаа илааҳа иллаллоҳ»га «Муҳаммадур Расулуллоҳ»ни қўшиб айтмаса бўлмаслигини, бошқа иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга иймон келтирмаса бўлмаслигини яхши биладилар. Демак, «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтишдан мурод, Аҳли сунна ва жамоа қабул қилганидек, калимаи тавҳидни айтиб, унинг тақозоси бўйича иш тутишдир. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қиёмат, шафоат каби нарсалар ҳақида савол бериш мумкинлиги. 2. Қиёматда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари умматларининг ихлос ва қилган амалларига қараб бўлиши. 3. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли улуғлиги. 4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг аҳли фазл эгаларидан эканликлари. 5. Бировнинг фазли ҳақида ўзига хабар бериш мумкинлиги. 6. Ҳадисга ҳарис бўлиш - ниҳоятда қизиқишнинг яхшилиги. 7. Ихлос билан иш тутиш зарурлиги. Ушбу ҳадиси шарифда зикр этилганидек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини, ҳадисларини иложи борича кўп ва яхши ўрганишга ҳаракат қилмоқдамизми? Ваҳоланки, кўпларимиз ҳадис нима эканини яхши билмаймиз. Ҳадисни ўрганиш, унга амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг муқаддас бурчи эканини англаганимизда эди, ҳадис Қуръони Каримни тушуниш ва уни татбиқ қилишда биз учун энг ишончли масдар эканини билар эдик. Ваҳоланки, ҳадис биз ўрнак олишимиз лозим бўлган зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари, амаллари, тақрирлари, сифатларининг тўпламидир. У мусулмон учун ҳаётнинг ҳар бир соҳасида, ҳар бир ишида исломий кўрсатмалар манбаидир. Ҳадисга ҳарис бўлмай туриб, уни яхши ўрганмай туриб, Исломни билдим, унга амал қилдим, дейиш қийин. Бу ишда бизга саҳобаи киромлар, хусусан, ушбу ҳадиснинг ровийси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўрнакдирлар. Ихлосли бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ихлос бўлмаса, яхши натижага эришишимиз қийин. Ихлосли бўлсак, оз амалимиз ҳам кўп савоб келтиргай. Шундай экан, ихлосли бўлишга ҳаракат қилайлик.
@AllohimKechir
@AllohimKechir 8 ай бұрын
Чироқни ўчириб ётинг! Замонавий илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, ухлаган пайтда чироқни ёниқ қолдириш инсон миясининг муҳим жойларига таъсир қилиб, турли изтироб ва руҳий тушкунликларга ҳамда семириб кетишга сабаб бўлади. Шунинг учун олимлар тана ва мия дам олиши учун тунда чироқларни ўчириб ётишни тавсия қилишади. Бу ҳақда ўн тўрт аср муқаддам Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ухлаганда чироқларни ўчиринглар", деганлар. (Имом Абу Довуд ривояти).
@Vaqtqadri-mv9tx
@Vaqtqadri-mv9tx 8 ай бұрын
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзалп «Лаа илааҳа иллаллох» демоқ ва энг кичиги йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шуъбасидир», дедилар». Иймоннинг 77 та шуъбаси Ҳадиснинг тўлиқ шарҳида (қуйидаги файл) келтирилган.
@QuronvaSunnat-zg4wh
@QuronvaSunnat-zg4wh 8 ай бұрын
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмон кишининг мункар, Ислом дини томонидан инкор қилинган ишларга нисбатан муносабатига қараб, иймоннинг кучли ёки заиф бўлишини баён қилмоқдалар. «Мункар иш» деганда дин, шариат томонидан инкор қилинган ёмон иш тушунилади. Чин мўмин инсон ўз жамиятида бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб туриб, бефарқ қола олмайди. Мўмин киши мункар ишни кўрганида уч ҳолатдан бирида бўлиши мумкин, холос: 1. «Мункар ишни қўли билан қайтариш». Бу «куч ишлатиб» деган маънони билдиради. Яъни бўлаётган ёмон ишни тўхтатиш, уни қайтариш учун куч сарфласин. Бу кўпроқ қўлида ҳукми бор, имкони бор мўминларга тегишли бўлади. Яна мункарни қайтаришдан олдин ҳолатга қаралади. Ҳар қандай шахс аралашса бўладиган, кучи етадиган иш бўлса, албатта, ўша одамга бу мункарни куч билан қайтариш вожиб бўлади. 2. Мункар ишни тили билан қайтариш. Бу қўли билан қайтаришга қодир бўлмаганларнинг иши. Бу иш иккинчи навбатда, биринчисига қодир бўлмаган тақдирдагина жорий бўлади. У вақтда мўмин- мусулмон одам тили билан гапириб, мункар ишнинг ёмонлигини баён этади, уни қилмасликка чақиради. Бу иш ҳар бир имкони бор мўминга вожибдир. Иймони тақозо қилган бурчдир. Лекин гоҳи вақтларда зулм, тазийқ ҳаддан ошиб, оғиз билан гапирган мўминга зарар етиши, унинг жонига, шахсига ва бошқа томонларига таҳдид солиниши мумкин. Бундай ноилож ҳолда қолган одам сўнгги, учинчи даражага тушишга мажбур бўлади. 3. Мункар ишни дили билан қайтариш. Чин дилдан «шу иш бўлмаслиги керак эди, аммо минг афсуски, бўлди. Бу ишни қўлим билан ўзгартиришим керак эди, аммо қила олмадим. Бу ишни ҳеч бўлмаса тилим билан ўзгартиришим керак эди. Аммо буни ҳам қила олмадим. Энди дилим билан инкор қилишдан бошқа чорам қолмади», дейилади. Бу эса энг заиф иймон бўлади. Бундан ҳам заиф иймон бўлиши мумкин эмас. Буни ҳам қилмаса, ўша заиф иймон ҳам қолмайди. Иймони кучли мўминлар эса ҳеч нарсадан қўрқмай, мункар ишни ўз вақтида инкор қиладилар. Ёмонликни инкор қилиш иймонга тааллуқли иш эканини яхшилаб тушуниб олишимиз лозим. Киши ёмонликни қанчалик кўп инкор қилса, қайтарса, шунчалик иймони зиёда ва бақувват бўлишини тушуниб олишимиз керак. Аксинча, ёмонликни инкор қилиши қанчалик оз ва кучсиз бўлса, иймони ҳам шунчалик заифлашиб боришини билмоғимиз лозим. Ана ўшанда нима учун иймонсиз жамиятда, иймон билан иши йўқ, иймон қадрланмайдиган жамиятда ёмонлик кўпайиб кетишини англаб етамиз. Ана шундагина Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини - Исломда мункар ишни ўзгартиришга, инкор қилишга бунчалар катта аҳамият берилганини тушуниб етамиз. Ана шундагина нима учун мусулмонлар ушбу ҳадиси шарифга тўлиқ амал қилган даврларида дунёдаги пешқадам миллат бўлганларини англаб етамиз. Ана ўшандагина нима учун мусулмонлар бу ҳадисга амал қилмай қўйганларида тушкунлик томон юз тутганларини тўғри фаҳмлаймиз. Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Мункар ишларга нисбатан муросасиз бўлиш. 2. Имкони бўлса, мункар ишни қўл билан қайтариш, ўзгартириш. 3. Қўл билан қайтаришнинг имкони бўлмаганда мункар ишни тил билан қайтариш. 4. Қўл билан ҳам, тил билан ҳам қайтаришнинг имкони бўлмаганда дил билан қайтариш. 5. Мункар ишни дил билан қайтариш энг заиф иймон эканини англаш. Бу ҳадиснинг ҳикматлари ва инсониятнинг мазкур ҳикматларга эҳтиёжи ҳақида қанча гапирсак, шунча оз. Чунки ёмонни ёмонлик қилишдан қайтармаслик ҳар қандай жамиятни, бора-бора бутун инсониятни ҳалокатга олиб бориши турган гап.
@SabrNafsim
@SabrNafsim 8 ай бұрын
Фарзандингиз хато қилса, ортиқча тергаманг. Чунки сиз ҳам бола бўлгансиз, кўп хато-камчиликка йўл қўйгансиз. Ота-онангиз қариганда кўнгли нозик бўлиб қолиб, қайсарлик қилишса-да, уларга мулойим муомалада бўлинг. Чунки, куни келиб сиз ҳам қарийсиз, Аллоҳ насиб этса... **************
@DAd-wj6yg
@DAd-wj6yg 8 ай бұрын
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
@IstigforAytaylik
@IstigforAytaylik 8 ай бұрын
Маън ибн Язийд розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда у киши айтадиларки: «Отам Язийд садақа қилиб, динорларни чиқарган экан. Уларни масжидга олиб келиб, бир кишининг ҳузурига қўйибди. Мен келиб, уларни олибман. Уларни олиб, (отамнинг) олдига борсам: «Аллоҳга қасамки, мен сени ирода қилмаган эдим», деди. Унинг устидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Язийд, сенга ният қилган нарсанг. Эй Маън, сенга олган нарсанг», дедилар». Бухорий «Закот»да ривоят қилган. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда киши агар амали ўз иродасига хилоф чиқса ҳам, ниятига яраша савоб олавериши ҳақида гап кетмоқда. Ҳадиснинг ровийлари Маън ибн Язийд розияллоҳу анҳунинг оталари Язийд розияллоҳу анҳу садақа учун маълум бир динор чиқарибдилар. Садақани ўзлари топширмасдан, биров орқали масжидга юбориб, хоҳлаган одамингга садақа қилиб бер, деган изнни берибдилар. У кишининг олдига садақа қилувчининг ўғли Маън келибди. Изн олган одам ушбу садақага Маън ҳақли, деб ўйлаб, динорларни унга берибди. Маън динорларни олиб, отаси ҳузурига борибди. Гап-сўздан кейин сир очилиб, ота ўғлига, мен садақамни сенга бўлишини ирода қилмаган эдим, дебди. Орада тортишув чиқибди. Ўғил бориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилибди. Расули Акрам икковини ҳам рози қиладиган гап айтибдилар. Отага «Ниятингга яраша савоб оласан», болага «Олган садақанг ўзингда қолди», дебдилар. Қолган гаплар эса, бир оз мулоҳазаларга сабаб бўлиши мумкин. Мисол учун, нимага Язийд розияллоҳу анҳу ўғли садақага муҳтож бўла туриб, садақасини масжидга олиб бориб берди? Садақа ўғлининг қўлига текканини билгандан сўнг нимага норози бўлди ва ҳоказолар. Аслида нафақа вожиб бўлган кишига закот ёки садақа эмас, нафақа тўғри келади. Агар Маън розияллоҳу анҳу муҳтож бўлса, унга отасининг нафақаси вожиб бўлар эди. Бу ерда бир неча эҳтимоллар бўлиши мумкин. Аввало, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ота-бола ўртасида зиддият қолмаслиги учун икковлари ҳам рози бўладиган гапни айтган бўлишлари мумкин. Язийд розияллоҳу анҳу эҳтиёж бўла туриб ҳам, садақа қилмоқни ирода қилган бўлишлари мумкин. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Садақани тарқатишга бошқа кишини вакил қилиш мумкинлиги. 2. Ҳар бир кишига ниятига қараб савоб берилиши
@Vaqtqadri-mv9tx
@Vaqtqadri-mv9tx 8 ай бұрын
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Бир кишн Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради. «Таом бермоғинг хамда таниган ва танимаганга салом бермоғинг», дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Бир киши Пайғамбаримиздан Исломнинг энг яхши фазилатлари ҳакида сўради. Ислом ўзи яхши нарса, лекин сўровчи ўша яхши нарсанинг ҳам энг афзали ҳакида сўраган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Исломнинг энг яхши фазилатларидан иккитасини айтиб берганлар. Нима учун айнан шу икки нарсани зикр килганлари ҳакида гапирадиган бўлсак, уламоларимизнинг айтишларича, бировга яхшилик килиш асосан икки хил бўлади: Биринчиси моддий яхшилик бўлиб, унинг энг боши бошкаларни таомлантиришдир. Иккинчиси баданий яхшилик бўлиб, унинг боши салом беришдир. Ислом динининг ушбу икки фазилати ҳакида канча кўп гапирилса, шунча оз. Чунки бу икки нарса инсониятга кўплаб хайр-барака келтиради. Оч кишиларга таом беришни диннинг энг афзал амалларидан қилган яна бошка қайси дин ёки мафкура бор?! Фақат Ислом дини иймон комиллигини очларга таом беришга боғлаган. Очарчилик пайти. Мадинаи Мунавварага ҳазрати Усмонга тегишли озик-овкат карвони етиб келди. Бозор чаққонлигидан хабардор савдогарлар эрталабдан карвонни ўраб олдилар. Кимошди савдоси бошланди. Бир савдогар бир нархни айтди. Молнинг эгаси - ҳазрати Усмон «Менга бу нархдан юқори нарх ваъда қилинган», дедилар. Савдогарлар бирин-кетин ўз имконлари етадиган нархларни айтиб чиқдилар. Ҳаммасига ҳам ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу: «Менга бу нархдан юқори нарх ваъда қилинган», дедилар. Охири савдогарлар: «Мадинада биздан бошқа савдогар қолмади, сенга бундай юқори нархни ким ваъда қилди ахир?» деб сўрашди. Ҳазрати Усмон: «Аллоҳ таоло «Ким очларга таом берса, ўн баробар қилиб савоб бераман», деган. Ҳамма молим Мадина фуқаро ва мискинларига садақа бўлсин», дедилар. Қани, ҳазрати Усмондан бошқа ким ҳам бу ишни қила олади? «Ассалому алайкум» исломий сўрашиш, исломий табрикдир. Турли халқ, миллат ва элатлар турлича сўрашадилар. Бир-бири билан кўришган одамлар «Хайрли тонг», «яхшимисиз», «саодатли бўлинг» каби иборалар орқали ўзаро истак билдирадилар. Лекин ҳеч ким, ҳеч бир тузум, ҳеч бир жамият ёки фалсафа «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу», яъни «Сизга тинчлик, саломатлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин», деб сўрашишни ўзининг энг афзал ишларидан қилмаган, ибодат даражасига кўтармаган. Таниса-танимаса, кўрган одамига салом берсин, демаган. Салом бериш-суннат, алик олиш-вожиб, демаган. Оддийгина кўринган бу нарса оламшумул аҳамият кашф этишини мусулмонларгина биладилар. Ислом дини ушбу ҳадисда кўтарган икки масаланинг ҳикмати канчалик катта экани бугунги кунимизда яккол намоён бўлмокда. Дунёда ҳар дакикада бир канча гўдаклар, кекса кишилар, эркак ва аёллар очликдан ўлмоқда. Ҳа, айнан таом етишмаганидан ўлмокдалар. Аслида эса улар таом танқислигидан эмас, Ислом етишмаганидан ўлмоқдалар. Чунки Исломдан бехабар одамлар, Исломга амал қилмайдиган одамлар шунча одам очдан ўлаётган бир пайтда, уларга ўхшаганлардан бир неча марта кўп одамга етиб-ортадиган таомни исроф қилиб, ташлаб юбормоқдалар. Савдогарлар нарх тушмасин деб, ортиб қолган таомларини камбағалларга бермай, бошқа йўл билан йўқ қилмоқдалар. Очларга таом бериш ҳакидаги хабарларнинг кўпчилиги риё учун қилинаётган сохта ташвиқот, холос. Исломсиз бу муаммони ҳал қилиш қийинлиги кундан- кунга ойдинлашиб бормоқда. Салом бериш ва ундан кўзланган мақсадлар ҳам бугунги кунимизнинг жуда муҳим масаласидир. Кишилар бир-бирлари билан яхши муносабатда бўлишлари зарур. Бир-бирлари билан ҳар кўрганда саломлашиб, бир-бирларига тинчлик- омонлик, саломатлик, Аллохнинг раҳмати ва баракасини сўраб турмоқлари, тинч- тотув, дўст-биродар бўлиб яшамоқлари лозим.
@gulsanamtursinqulova5581
@gulsanamtursinqulova5581 8 ай бұрын
Assalomu alaykum azizlar emizikli ayol roʻza tutsa buladimi iltimos biladigonla bulsa yozingla men ruza tutmoqchi man bolam 1yoshu 8oylik hali emizikli ruza tutsam maqbul buladimi
@Sabrohirijannat
@Sabrohirijannat 8 ай бұрын
Ha, ro'za tutsangiz bo'ladi.
@muslimmuslima4940
@muslimmuslima4940 8 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин
@AllohimKechir
@AllohimKechir 8 ай бұрын
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳадисларида ниҳоятда қисқа иборалар билан бир олам маънони баён этганлар. Шунинг учун ҳам уламоларимиз бу ҳадиси шарифни алоҳида эътибор билан ўрганиб чиққанлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи: «Илмнинг учдан бири шу ҳадисда», деган эканлар. Чунки банданинг савоб касб қилиши уч нарса - дил, тил ва бадан орқали бўлади. Бу ҳадисда дил орқали бўладиган нарса тўла баён қилинган. Қолаверса, дин ички ва ташқи амаллардан иборат. Ният ички амал ҳисобланиб, қалб билан бўлади. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Илмнинг ярми шу ҳадисда», деган эканлар. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя: 1. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир». 2. «Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди». 3. «Кишининг Исломи гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир». 4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир», ҳадисларидир», деган эканлар. Бу ҳадиси шариф муҳаддислар ва бошқа уламолар ичида «Умму Қайснинг муҳожири ҳадиси» номи билан машҳур.
@muslimmuslima4940
@muslimmuslima4940 8 ай бұрын
Барокаллоҳу фийкум
@Gaflatdaqolmang
@Gaflatdaqolmang 8 ай бұрын
Alloh rozi bo'lsin.
@XolisIxlos
@XolisIxlos 8 ай бұрын
АЛЛОҲНИ РОЗИ ҚИЛУВЧИ УЧ АМАЛ Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Албатта, Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни биргаликда маҳкам ушласангиз ва фирқаланиб кетмасангиз рози бўлади. Деди-деди, деб беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз, сиздан норози бўлади", дедилар» (Имом Муслим ривояти).
@DAd-wj6yg
@DAd-wj6yg 8 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин
@Islomnurdir1998
@Islomnurdir1998 8 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин
@Alifbotv1
@Alifbotv1 8 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин.
@Tavbaqilaylik
@Tavbaqilaylik 8 ай бұрын
Аллоҳ рози бӯлсин
Who's spending her birthday with Harley Quinn on halloween?#Harley Quinn #joker
01:00
Harley Quinn with the Joker
Рет қаралды 27 МЛН
🙏🙏🙏🙏🙏
14:37
Hnin Hnin Wai
Рет қаралды 6 М.
Ясин #ясин #zikr #дуба #
14:46
ZIKRYKG
Рет қаралды 6 М.