Рет қаралды 2,966,349
Битта сериалнинг битта қисмини куришга кетадиган вақтингизни Ихлос сурасини ўқишга сарфласангиз 100 маротаба ўқишга улгурасиз... Биродар қуйидаги хадисларни ўқиб чиқинг.↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓↓
33 та Қуръони Карим савоби ва Жаннатдан 10 қасрни олинг!
---------------------------------------------------------------------------
Абу Саид Худрий ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биронтангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” - деб сўрадилар.
- Бунга қандай қилиб кучимиз етади? - дейишди.
- “Аллоҳу аҳад, Аллоҳу самад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, дедилар” (Муттафақун алайҳ)
Анас (р.а.) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (с.а.в) айтдилар: “Кимки ётиб ухламоқчи бўлиб, ўнг томонига қараб ётса, сўнг “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни 100 марта ўқиса, Аллоҳ қиёмат куни унга: “Ўнг тарафдан жаннатга кир” дейди” (Термизий ривояти)
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср қуради».
--------------------------------------------------------------------------------
Бу суранинг «Ихлос» деб номланганининг сабаби шуки, унда Аллоҳ таоло бандаларини фақат Ўзигагина ибодат қилишга, Ўзигагина юзланишга, ихлос қилишга ундагандир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади», деганлар.
Чунки Қуръони Каримнинг асосий мақсади учга бўлинади:
а) Аллоҳнинг тавҳиди, ягоналиги исботи ва ақийдани тузатиш;
б) Ибрат, ислоҳ ва ўрнак олиш учун келтирилган қиссалар»
в) Шариат ҳукмлари.
Ихлос сураси ушбу нарсаларнинг биринчи қисмини ўз ичига олган.