Рет қаралды 1,656
Муҳтарам халқимиз ҳақида
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сардобага ёрдам учун махсус ҳисоб-рақам очган эди (t.me/poytaxt_uz/7735).
2020 йил бир болакай шу ҳисоб-рақамига пул топшириш учун “Наврўз” тўйхонасида жойлашган кассага келибди ва ўзи йиғиб юрган пулларини хайрия қилибди. “Сиздан олмаймиз” дейишса ҳам, “йўқ, оласизлар” деб туриб олибди. Жамғармада жами 64 минг 500 сўм пул чиқибди.
Менимча, бу 64 млн сўмдек қадрли. Болалигидан қалбига Аллоҳ меҳр-шафқат ва бағрикенгликни солиб қўйганига шукр. Тарбия берган ота-онасига минг раҳмат.
Умрингиздан барака топинг, укажон!