Рет қаралды 1,248
Халқ сайли сифатида Чироқчида нишонланган Наврўз байрами кўтаринки руҳда ўтди
Янгиланиш ва яшариш байрамида миллий таомлар кўргазмаси, кураш ва кўпкари мусобақалари, варрак ўчириш, тош кўтариш, арқон тортиш, хўроз ва қўчқор уриштириш каби миллий қадриятларни ўзида мужассам этган анъаналаримиз тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Ҳайиткул кенгликларига йиғилган тумонат тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонлари таниқли санъаткорлар иштирокидаги галаконцертни томоша қилиб, вилоятимизнинг номдор чопоғонлари иштирокидаги улоқ-кўпкари мусобақаларини ҳам кузатиб боришди.
Байрам тадбирини туман ҳокими Файзулла Юсупов табрик сўзи билан очиб берди. (t.me/chiroqchi_press/37464?si...)
Батафсил t.me/chiroqchi_press/37464