Рет қаралды 11,995
Бугун Чироқчи тумани "Яшнаобод" маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги тўғрисида хабар қилинган эди.
Ҳозирда ушбу айиқ туманнинг "Яшнабод" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қумдарё дарёсига яқин ҳудуддаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган.
Ушбу ҳудуд Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳамда Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида туман прокурори Баҳодир Худойқулов, ИИБ бошлиғи Актамали Бешимқуловлар раҳбарлигида Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари томонидан муҳофазага олиниб, аҳоли ва қўнғир айиқнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.
Мазкур ҳудудга вазиятни бартараф этиш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи мутахассисларидан иборат гуруҳ жалб қилинган. Такидлаш, жойизки айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган.
Каналга уланиш👇👇👇
t.me/chiroqchi_press