Рет қаралды 695
Баҳор келиши билан қишлоқ хўжалиги майдонларини чигит экишга тайёрлаш ва униб чиққан ғалла майдонида зарур агротехник тадбирларни амалга ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.
Бугун туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Облаёр Боймиров, сектор раҳбарлари ва олимлар ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимлари, фермерлар иштирокида туманнинг Пахтакор ҳудудидаги "Эшмирза Йўлдошев" фермер хўжалигида семинар ташкил қилинди.
Унда 2024 йил ҳосили учун чигит экиш мавсуми олдидан ер текислаш, нам сақлаш ва пушта олиш ишларини самарали ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирини якунлаш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш ва зарур озуқаларни вақтида бериш лозимлиги таъкидланди.
Маълумот ўрнида, жорий мавсумда туманда 3 800 гектар майдонга чигит экилади. Семинар давомида жонлиқ сўйилиб Қуръон тиловат қилинди.
Каналга уланиш👇👇👇
t.me/chiroqchi_press