Рет қаралды 15,138
Ассалому Алейкум Солиха Онажонларим ва Опа-Сингилларим Қадирли Кузатувчиларим. Соғ саломатмисизлар, Рамазон ойида кириб келаётган Наврўз оилангизга файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик, сихат саломатлик олиб келсин. Бугунги видо роликмда Сизлар учун Салат ва Чак-Чак рецептини қолдирмоқдаман. Рецептларим Сизларга ёқса илиқ комментария ва лайкларингизни кутиб қоламан 🥰🥰🥰
Керакли Масаллиқлар!
Бақлажонли салат учун
2 та бақлажон
3 та бодринг
3 та памидор
Рукула
Кўк пиёз
AROY-D соуси
Анор соуси
Табга қараб туз
Бақлажонни паррак қилиб тўғраб тузли сувга 10-20 дақиқа солиб қўямиз, сувларини тўкиб сочиқ билан ортиқча сувларини шимдириб оламиз ва крахмалга ботириб паст оловда ёғда қовуриб оламиз. Бодринг ва памидорнихам паррак қилиб тўғраб оламиз ҳамда рукула ва кўк пиёзни, табга қараб тузни ва AROY-D соусини солиб аралаштирамиз. Салатимизни ликобчага солиб безак учун кунжут сепиб Анор соусини соламиз ва сулунга сирини салат устига солиб безатиб оламиз. Ёқимли иштаҳа ☺️☺️☺️
Чак-Чак учун
5 та тухум
1 чимдим туз
1 чимдим сода
Керагича ун солиб юмшоқ ҳамир қилиб оламиз ва хар 15 дақиқада ҳамирни муштлаб ишлов бериб 1 соатга тиндириб қўямиз. Ҳамирни ўртача қалинликда ёйиб 4 см бўйига 1 см энига қилиб кесиб олмиз ва яна 15-20 дақиқа тиндириб оламиз. Ўртачадан пастроқ оловда қовуриб оламиз.
Сироп учун
2 стакан шакарга
0,5 стакан сув солиб қайнатиб оламиз. қайнаб чиқанидан сўнг 0,5 чой қошиқ лимон шарбати, 2 ош қошиқ тоза асал (бўлмаса шарт эмас) 1 стакан асал аолиб қайнатишда давом этамиз. Пиёлага совуқ сув солиб сиропни томизиб кўрганда қатса сироп тайёр бўлади.
Чак-Чакни сироп билан аралаштириб идишларимизга бостириб оламиз ва қолган сиропни Чак-Чак устидан суриб, хохшизга қараб безатиб оламиз. Ёқимли иштаҳа 🥰🥰🥰
Барчангизни Аллоҳ учун яхши кўраман, соғ бўлинглар, саломат бўлинглар.😍😍😍