Рет қаралды 9,092
Қорахонийлар IX асрда ва XIII аср бошида Марказий Осиёда ҳукмронлик қилган туркий сулоладир. У биринчи туркий - исломий давлатлардан бири эди. Кошғар, Болосоғун, Ўзган ва Самарқанд Қорахонийлар хоқонлигининг турли даврлардаги пойтахти бўлган.
1040-йилларда Қорахонийлар давлати Шарқий ва Ғарбий ҳоқонликларга бўлиниб кетади. XI аср охирида улар Салжуқийлар империяси сюзеренитетига (давлатнинг кучли давлатга қарамлиги), кейинроқ эса Қорахитойлар ҳукмронлиги остига тушиб қолади. Шарқий хоқонлик 1211 йилда барҳам топади, Ғарқий хоқонликни эса 1212 йилда Хоразмшоҳлар ер билан яксон қилади.
Қорахонийлар хонлиги тарихи узиқ-юлиқ ва кўпинча бир-бирига зид ёзма манбалар ҳамда пул ва танга зарб қилишига оид тадқиқотлар асосида тикланади.
Қорахонийлар давлати тарихи ҳақида биз билан Франциянинг Ижтимоий фанлар бўйича олий мактаби ва Ўзбекистон фанлар академияси миллий археология маркази ходими Дилноза Дутураева суҳбат қилади.
#Қорахонийлар
#ТуркийСулола
СатуқБўғрохон
Манба: www.uzanalytics.com