Китобнинг ноёб миллий табиат боғи ҳақида эшитганмисиз? |Ko'hna manzillar

  Рет қаралды 1,262

UZBEK TV

UZBEK TV

2 жыл бұрын

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
КИФТИОБ-ёхуд икки дарё ўртасидаги шаҳар демакдир. Китоб тумани ҳудудини уч томондан баланд тоғлар - Зиёвуддин, Қўрғонтоғ (Зарафшон тоғ тизмасининг давоми) ва Тахта Қорача (Ҳисор тоғ тизмасининг давоми) тоғи ўраб туради. Жўғрофий жойлашуви жиҳатидан бу шаҳар шимолдан Самарқанд вилояти, шарқдан қўшни Тожикистон Республикаси, жанубдан Шаҳрисабз, ғарбдан Чироқчи туманлари билан чегарадош Китоб сўзи асли тожик тилидан олинган бўлиб, «Кифт» - елка, «об» - сув, яʼни елкадан ўтган сув деган маʼнони англатади. Китоб шаҳрининг икки томонидан икки дарё - Қашқадарё ва Оқдарё оқиб ўтади. Икки дарё оралиғида эса Кифти-об - сув боши, яʼни Китоб шаҳри жойлашган. Айтишларича, «Китоб» соʻзининг арабча (саҳифалар бор, оʻқиш мумкин боʻлган) «китоб» соʻзига алоқаси ёʻқ. Китоб шаҳри ёзма манбаларда ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб учрайди. Шаҳар атрофи баланд ва мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган бўлиб, унинг Жангаллик, Говхона, Раватоқ, Қорапойча, Хўжарўшнойи, Лўлихона ва Кунчиқар номлари билан юритиладиган 7 та мустаҳкам дарвозалари бўлган. Китоб беклиги Бухоро амирлиги таркибига кирган. Китоб шаҳри қадимдан Шаҳрисабз билан ёнма-ён жойлашганлиги ва бу ердан Буюк Ипак йўли ўтганлиги сабабли ҳар йили юзлаб, минглаб савдо карвонлари ўтиб турган. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги ҳунармандчилик ва савдо билан машғул бўлган. Тарихий маʼлумотларга кўра, ХВИИИ асрнинг охири ХИХ асрнинг иккинчи ярмида шаҳарда тўқувчилик, бўёқчилик, гиламдўзлик, каштадўзлик, дўппидўзлик, заргарлик, мисгарлик, темирчилик, кўнчилик, маҳсидўзлик, ковушдўзлик, кулолчилик, дурадгорлик, тегирмончилик, жувозкашлик каби 30 дан ортиқ ҳунар тури мавжудлиги ва у яхши ривожланганлиги қайд этилган. Архив маʼлумотларига кўра, 1870 йилнинг охирида Китоб шаҳридаги 51 та гузарда 3700 хонадон бўлиб, унда 18500 нафар аҳоли яшаган.

Пікірлер
Don’t take steroids ! 🙏🙏
00:16
Tibo InShape
Рет қаралды 72 МЛН
Cute Barbie gadgets 🩷💛
01:00
TheSoul Music Family
Рет қаралды 67 МЛН
ELE QUEBROU A TAÇA DE FUTEBOL
00:45
Matheus Kriwat
Рет қаралды 10 МЛН
Putin Toshkentda: nega hozir va nega aynan O‘zbekiston?
36:27
Ozodlik Radiosi
Рет қаралды 528 М.
Mening bog`im | Тўғри шакл бериш - баракали ҳосил гарови [15.04.2022]
19:46
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 15 М.
ROLIK SHER KITOB
2:35
Mahalla Telekanali
Рет қаралды 51 М.