Рет қаралды 265,430
Телеграм каналимизга обуна бўлинг 👇
t.me/joinchat/AAAAAEXUtoZ1Bmk...
Хамир учун:
🔸 6 дона тухум
🔸 250гр асал
🔸 280гр шакар
🔸 250гр сарёғ ёки маргарин
🔸 15гр сода
🔸 15гр разриҳлител
🔸 900~950гр ун
Крем учун: (заварной крем)
🔸 1лт сут
🔸 150гр ун
🔸 150гр шакар
🔸 100гр сарёғ
(Қаймоқли крем)
🔸 400гр қаймоқ
🔸 100-150гр сгушонка
Тайёрланиши;
Асални ва сарёғни қозончага солиб газга ўрта оловга қўямиз. Массамиз қайнаб чиқгандан кейин содани солиб ранг киргунча аралаштирамиз. Кейин газдан олиб бир оз хона ҳароратида совутамиз. Тухум ва шакарни яхшилаб миксерлаймиз ва асали массамизни қўйиб тез тез аралаштирамиз. Уни элакдан ўтқазиб хамир қорамиз. Хамир видеодагидек чозилувчан масса бўлади. Бошқа ун қошмаймиз. Хамирни устини ёпиб 30 мин хона ҳароратида қолдирамиз. 30 минутдан кейин хамирни саккиз бўлакга бўлиб оламиз. Кейин 10-15 минут тиндирамиз. Хамирни ёпқа қилиб лист катталигида ёйиб оламиз. Лист ўлчами 30*40см. Қиздирилган духовкада 180 градусда 6-7 дақиқа давомида пишириб оламиз.
Шакар, уни ва шакарли ванилини солиб аралаштирамиз. Сутни оз оздан қўшиб аралаштирамиз. Кейин газга орта оловга қўйиб массамиз қуюлгунича қайнатамиз. Массамизни газдан олиб 100гр сарёғ солиб аралаштирамиз. Хона ҳароратида совутамиз.
Қаумоқ ва сгушонкани миксерлаймиз заварной кремни ҳам миксерлаймиз кейин иккала кремни лопатка ёрдамида секин аралаштирамиз.
Коржларимизни устига крем суртиб таҳлаб чиқамиз. Коржимизни четидан чиқган бўлакларини майдалаб устидан сепамиз. Музлатгичга 3-4 соатга қўйиб кейин бемалол дастурхонга тортиш мумкин.
Телеграм каналимизга обуна бўлинг 👇
t.me/joinchat/AAAAAEXUtoZ1Bmk...
Медовый торт
Для теста:
🔸6 шт яица
🔸 250 грамм меда
🔸 280 грамм сахара
🔸 250 грамм сливочного масла или маргарина
🔸 15 грамм соды
🔸 15г разрыхлителя
🔸 900~950 грамм муки
Для крема: (заварной крем)
🔸 1 литр молока
🔸150 грамм муки
🔸 150 грамм сахара
🔸 100 г сливочного масла
(Морожный Крем)
🔸 400 грамм сливки
🔸 150 г сгущенка