Рет қаралды 156,110
Ўзбекистон охирги 3 йилда бошлаб юборган ситилар қуриш аҳолига катта фойда бермаган.
Бу борада Тошкентдан иқтисодий таҳлилчи ва собиқ мулозим Абдулла Абдуқодиров Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатда маълум қилди.
"Сити қурилишлари аксар қурувчилар ва қурилиш ташкилотлари учун фойда келтирган, холос" - деган иқтисодчи.
Иқтисодчи ўзининг ушбу фикри билан Шавкат Мирзиёев нега ҳозир 4-5 миллион фуқаро камбағаллигини ва уларни бу ҳолатдан олиб чиқиш зарурлигини эслатганини асослади.
Ҳозир Тошкент Сити очилган.
Мамлакатнинг қатор бошқа шаҳарларида ҳам ситилар қуриш режалари айтилганди.
Бироқ мутахассис фикрига таянилса, эндиликда эътибор кўпроқ иш ўринлари яратиш ва кичик ҳамда ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилиши лозим.
Ситилар Ўзбекистон шаҳарсозлигида Шавкат Мирзиёев президентлиги билан боғлиқ янгилик саналади.
Таҳлилчиларга кўра, ситилар қуриш билан иқтисодни юритиб юбориш ва иш ўринлари яратиш ғоясини маслаҳат берган амалдорлар янглишганлар.
Дунёнинг йирик шаҳарларида қуриладиган ситилар, одатда, улкан молия ва бизнес марказлари саналади.
Маълумки, Ўзбекистон дунё иқтисоди ва молия бозорларига жуда кам интеграция бўлган.
Тошкент ҳам йирик молия маркази эмас.
Ўзбекистон пойтахти ҳамон Сталиндан қолган юз йиллик прописка тизимига мувофиқ яшайди.
Шаҳар иқтисоди ва бозорлари асосан вилоятлар билан олди-сотдига боғланган ва савдо-сотиқда аксар арзон Хитой товарлари айланади.
Ўтган 25 йиллик иқтисодий сиёсат оқибатида Тошкент минтақавий бозор сифатида ўз ўрнини йўқотиб қўйган.
Ҳозир бу мавқени Олма-Ота ва Бишкек шаҳарлари қўлга киритишган.
Мамлакатда ҳали банк тизими ҳам халқаро ва замонавий андазаларга етгани йўқ.
Бу ҳолатда эса янги ситилар молия ё бизнеч маркази эмас, шунчаки бир ҳовуч бойлар учун қимматбаҳо уй-жойлардан иборат бўлиб қолиш эҳтимоли катта.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda