Рет қаралды 3,122
Ушбу видеода Мотивация нима ва нима учун сўниб қолишини кўриб чиқдик.
Жуда кўпчилик қадирдонларимиз, мотивация ёқолиб қолди, мативациямиз зайифлашиб қолди деп мурожаат қилишади.
Азизлар, мотивация дегани, ўзбек тилида ғайрат, шижоат ёқолиб қолишлиги дегани. БУ мотивация шундай нарсаки, лампочкага ўхшаган бўлмаслиги керак, бир ўчиб, бир ёнадиган нарса бўлмаслиги керак мотивация.
Мотивация шундай нарса бўлишлиги керак-ки бир умрга аталган, бўлишлиги керак, ғайрат ва шижоат бўлишлиги керак. Мана курсларни ўтамиз, бизнес тренингларга қатнашамиз, спўртга қатнашамизда, 15-20 кунгача ўша курсларни қуввати билан инсон китоб ўқийди, спорт билан шуғурланади, ўз устида ишлашни бошлаб қолади. 15-20 кундан кегин нима бўлади? Эски хаммом, эски тоз бўлиб, дангасалик қучоғига ётиб олишади. Буни асосий сабаби нима? Нега бунақа деп ўйлайсиз? Нега инсонлар ҳамма ишларни орқага сураверишади? Мана қадимда азизлар эшитгансиз устозларни, улуғ уламоларни эшитгансиз, мутафаккирларни эшитгансиз, улар нима дейишади? Улар шундай бўлганки, уларда умрининг охиригача ғайрат ва шижоати сўнмаган.
Масалан биргина Имом-Бухорий Хазратлари бир ҳадисни сахих, ёки зайиф эканлигини билишлиг учун, олти ойлик йўлга, отда, пиёда бориб кўрганлар. Бир ҳадисни сахих, ёки зайифлигини билишлиг учун. Ўша ривоят қилинган ровий тириг экан, бу инсон ҳақиқатдан содиқ инсонми, ёки ёлғончими деган маънода. Қаердан куч топган улар? Ёки Бурхониддин Марғулоний ўз асарларини, хидоий асарларини 17 йил давомида ёзганлар. Хар битта жумлани янги таҳорат олиб, 2-ракат намоз ўқиб, ана ундан кегин ёзилган. Қаердан куч топди? дейишингиз мумкин.
Энди хозирги кунда бизда нега шунақанги ғайрат, шижоат йўқ? Бунинг асосий сабаби - инсон туғилибди-ки унинг қалбида мен хали узоқ яшайман декан фикр бўлади. Хали ҳаммасига улгураман, хали мен узоқ яшайман деган, инсонни ичидаги ёлғончи ҳиссиёт, ишонч мана шу нарсага олиб келади. Нимага кўп ишларни орқага ташлаймиз? Кегин қиламан, кегин қиламан деймиз? Мен ҳали узоқ яшайман деган фикр бўлади. Энди бизга сен 60 йил яшайсан, 100 йил яшайсан деган-ми? Йўқ. Энди олдинги, азизлар, мутафаккирлар, улуғ инсонлар нима дейишган? Эрталаб уйғондилар-ми, мана шу куним энг охирги куним бўлсачи деп, уша куни хар-битта бир дақиқасини, хар бир сониясини жуда унумли фойдаланишга харакат қилишган. Кеча киряпти, балки мана шу кеча охирги кечамдир, эртага уйғонмасамчи деп нима қилишди? Ўша кечаси ухламай қўйишди. Шунинг учун булар ўзлари 40 йил, нари борса 60 йил кечиришди, лекин 50-60йил умирлари давомида миллионлаб инсонларни минг йиллар қилмаган ишларини 1-та инсон қилиб кетган.
Демак азизлар, бугундан бошлаб, хар битта дамимизни, хар битта сониямизни унумли фойдаланишга харакат қилайлик, вақтни ғаниймат билайлик. Биз сизларни албатта ўз устида ишлашга омадлар тилаб қоламиз, соғ ва саломат бўлинглар.
Азиза +998958446606
Орзугул +998951701525
Фотима +998954767677
Мадина +998993907677