Рет қаралды 51,982
🔹 Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сергели туманини шаҳар маркази билан боғловчи кўприк қурилишининг иккинчи босқичда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Масъуллар билан суҳбатлашиб, бунёдкорликда замонавий талаблар қай даражада бажарилаётганлигига эътибор қаратди.
🔹 Шунингдек, шаҳар ҳокими Сергели туманининг Янги Сергели кўчасида реконструкция қилинаётган маданият ва истироҳат боғини ҳам бориб кўрди. У ерда аҳолининг хордиқ чиқариши учун яратилаётган қулайлик ва шарт-шароитларни кўздан кечирди.