Рет қаралды 3,443
Доктор Берг, 56 ёш, соғлом кетоз ва интервалгача очли билан даволашга ихтисослашган хиропрактик. У The New Body Type Guide ва KB Publishing томонидан чоп этилган бошқа китоблар муаллифи. У Ховард университетида ёрдамчи профессор сифатида талабаларга овқатланишдан дарс берган. У энди шуғулланмайди, балки ижтимоий тармоқлар орқали соғлиқни сақлаш бўйича таълимга эътибор қаратади. Доктор Берг 1988 йилда Палмер Чиропрактика коллежидан Чиропрактика доктори даражасини олди. Доктор Берг Виржиния, Калифорния ва Луизиана штатида лицензияланган хиропрактордир.
Рамазон 29-30 кун давом этади. Бу вақтда тонг отгандан то қуёш ботгунга қадар ҳеч нарса еб-ичиш мумкин эмас. Бу қуруқ очлиқ сақлашдир. Яъни, бу вақтда ҳатто сув ичиш ҳам мумкин эмас. Унинг фойдаси ҳақида гапиришдан олдин, бир муҳим жиҳатига эътибор қаратмофчиман. Агар сиз Рамазон ҳақида тадқиқотларни қидирсангиз, маълумотлар бир-бирига қарама-қарши бўлиб чиқади.
Ўйлашимча, бунинг сабаби, рўза бошланишидан олдин ва у тугаганидан кейин одам истеъмол қиладиган овқатга боғлиқ. Фойдали бўлиши айнан шундан келиб чиқади. Агар сиз рафинатланган углеводли таомларни кўп истеъмол қилсангиз. Бу кето-мутаносиб, яъни кам углеводли овқатларни истеъмол қилиш орқали эришиш мумкин бўлган ажойиб фойдаларни жиддий равишда бузади. Ўйлаб кўринг, умуман олганда кетонлар микробларга қарши таъсирга эга. Рўза тутиш вақтида цитокинлар деб аталадиган моддалар сони камаяди. Цитокинларнинг ҳар хил турлари мавжуд.
Цитокинлар бу иммунитет ҳужайралари ўртасида алоқа қиладиган кимёвий элементлардир. Баъзи цитокинлар яллиғланишни келтириб чиқаради. Айнан шулар ҳақида гап бормоқда. Яъни яллиғланишни фаоллаштирувчи камаяди. Бундан ташқари рўза очлиқ сақлаш макрофагларни стимуляция қилади.
Макрофаг - бу бактериялар, вируслар ва бошқа микробларни бартараф қиладиган катта ҳужайра. Бу профессионал фагоцит. У нафақат ахлатдан халос қилибгина қолмай, балки ҳар қандай турдаги микробларнинг ҳужумига қарши биринчи ҳимоя чизиғини эгаллаган кучли курашчидир. Макрофаглар қанчалик кўп стимуллантирилса, иммунитет шунчалик кучли бўлади.
Кейинги пункт - микробиоманинг катталашиши. Бу нима? Микробиома - бу организм учун фойдали бўлган яхши микроблар. Иммун тизимининг катта қисми, тахминан 70%, йўғон ичакда жойлашган, айнан шу микробиомадир. Менда бу ҳақда видео бор, ҳавола қуйида бўлади. У иммунитетни жуда ҳам кучли қўллаб-қувватлайди. Бусиз инфекция хавфи, кескин ошади. Рўза тутиш пайтида, бу одатда ғалати, чунки назарий жиҳатдан сиз бу микробларни оч қолишингиз мумкин, улар узоқроқ яшайдилар. Иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайдиган маълум бир генетик механизм ишга туширилади. Кейингиси, стрессга чидамлилик. Рўза тутиш пайтида стрессга қарши курашиш қобилиятини ортади. Шунингдек ДНКнинг шикастланишига қарши курашиш. Бундан ташқари очлик сақлаш вақтида оксидловчи стрессни ҳам камаяди. Эркин радикаллар сони камаяди. Антиоксидант тармоқларни ишлаб чиқариш ҳам яхшиланади. Бу ҳам фойдалидир.
Ниҳоят, рўза тутиш аутофагияни оширади. Бу тананинг эски зарарланган ҳужайраларни, шунингдек, микроорганизмларни қайта ишлаш қобилиятидир. Аутофагиянинг ўзига хос тури мавжуд- ксенофагия. У патогенларга қарши йўналтирилган. Рўза тутишнинг катта афзалликларидан бири бу танада йиллар давомида қолиши мумкин бўлган микроблардан халос бўлишдир.
Рамазон иммунитет тизимига кучли огоҳлантирувчи таъсир кўрсатади, аммо менимча, унга кето қўшиш орқали фойдани ошириш мумкин.
IN MEDICINA каналининг асосий мақсади аҳолимизнинг тиббий саводхонлиги ошириш ва шифокорларимиз ҳақида юртдошларимизга кўпроқ маълумот беришдир. Биз бу каналда инсонларни безовта қилиб келаётган касалликлар, уларнинг оқибатлари ва уларни даволаш йўллари ҳамда даволовчи врачлар ҳақида информациялар бериб борамиз. Каналимизга обуна бўлинг, чунки бу канал сизнинг ёки сизнинг яқинингизнинг соғлиги ва ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Томоша қилганингиз учун ташаккур! Рамазон ойида рўза тутиш жуда кўп фойда келтириши мумкин, жумладан, катта иммунитет фойдалари.
t.me/inmedicin...
/ inmedicina.uz
/ inmedicina.uz
/ inmedicinauz
#inmedicina #ramazon #ramadan #drberg #fasting