Рет қаралды 527,353
ОБУНА БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!
Маъноси: Аллоҳ айбу нуқсонлардан покдир! Ва Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, ва Аллоҳдан ўзга сиғинилишга лойиқ илоҳ йўқ, ва Аллоҳ Буюкдир!
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Исроъ кечаси Иброҳим алайҳиссалом билан кўришдим. У киши менга: “Эй Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва уларга жаннат тупроғи пок, суви ширин маскан эканини хабар қилинг. Албатта, у кенг ва текисдир. Унинг ўсимлигу кўчатлари “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулилаҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар”дир” дедилар”.
Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Раъд, 28).
“Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, ислом шариати менга оғирлик қиляпти. Шунинг учун менга бирорта амални айтинг, астойдил, қунт билан бажарайин” деди. У зот: “Тилинг доим Аллоҳнинг зикри билан намланиб турсин” дедилар”.

Бу борада ушбу ҳадис ворид бўлган: Пайғамбар алайҳиссалом: “Қўрғонланинглар ва қалқонларингизни олинглар” дедилар. Шунда саҳобалар: “Душмандан қўрғонланайликми, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўрашди. У зот: “Йўқ, душмандан эмас, дўзахдан” дедилар. Кейин: “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулилаҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар” денглар. Чунки, булар қиёмат куни амалларнинг сараси, мағзи бўлади. Мана шулар боқий қолувчи солиҳ амаллардир” дедилар”.
Ютуб каналимиз 👇
/ hikmatlisozlar
Инстаграм каналимиз 👇
/ hikmatlisozlar.uz
Telegram kanalimiz 👇
t.me/AbuYusuf_official/26627
#zikr #dhikr #islamic