Рет қаралды 507
“Яшил макон” - бу кeлажак авлод олдидаги бизнинг мажбуриятимиз!
Бугун Чироқчида оммавий дарахт экиш акцияси ўтказилди. Ҳокимдан тортиб, бўлим бошлиғигача "Яшил макон" лойиҳасида фаол иштирок этиб, яхши ниятлар билан ерга дарахт ниҳолларини қадашди.
Туманнинг Жар маҳалласида истиқомат қилаётган имконияти чекланган, кўзи ожиз фуқаро Ўрол Эргашевнинг хонадонида ҳам акция доирасида мевали дарахт кўчатлари ерга қадалди. Дуога қўл очган Ўрол Эргашев Президентимизга, вилоят ва туман раҳбарларига ўз миннатдорлигини билдириб, ёзган тўртлигини айтиб берди.
Қувонарлиси, Муборак Рамазон кунларида чироқчилик раҳбарлар кам таъминланган оилалар хонадонида меҳмон бўлиб, томорқасига 10 тўпдан мевали дарахт кўчатлари ерга ўтқазишди.
Kanalga ulanish👇👇👇
t.me/chiroqchi_press
#respect
#chiroqchi