Рет қаралды 8,984
30 январ 2021 йил “EZGU NIYAT” тиббиёт марказининг интервенцион кардиология бўлими мутахассислари ноёб жарроҳлик амалиёти - Аорта клапанини транскатетер ёрдамида имплатанциясини (ТАVI) амалга оширишди. Ушбу жарроҳлик амалиёти россиялик юрак қон-томир жарроҳи Имаев Тимур Эмвиярович назоратида ўтди.
Аорта клапанини транскатетер ёрдамида имплатанция қилиш (ТАVI) - ушбу жарроҳлик анъанавий жарроҳлик (кўкрак қафасини кесиш) йўли билан тузатиш пайтида ўлим хавфи юқори ва аорта стенози бўлган кекса ёшдаги беморларни даволашнинг оптимал туридир.Бундай беморларда энг жиддий асорат бу - тўсатдан юрак ўлими ҳисобланади.
Аорта клапанини эндоваскуляр усулда алмаштириш - бу сунъий қон айланиши аппарати ёрдамида бажариладиган катта жарроҳлик амалиётисиз аорта нуқсонини даволашга имкон берадиган замонавий муолажа ҳисобланади. Сунъий клапан томир орқали юрак ичига кириб бориш орқали ўрнатилади.
Аорта клапанини эндоваскуляр алмаштириш стандарт "очиқ" жарроҳлик амалиёти юқори хатарлари билан кечадиган ҳолларда қўлланилади. Жумладан, қон-томирлари шикастланган, ўпканинг сурункали касалликлари, жигар, эндокрин патология ва онкологик хасталиклари бор беморларга тавсия этилади. Бундай ҳолда, аорта клапанини алмаштириш катта жарроҳлик кесмаларисиз, ангиографик - рентген ускунаси назорат остида артерия тешилиши орқали, сунъий қон айланиши ва умумий норкозсиз амалга оширилади. Ушбу технологиянинг афзалликларидан бири кўкрак қафаси кесилмайди. Шунингдек, қон йўқотилмайди, беморнинг касалхонадан чиқиб кетиш даврини сезиларли даражада қисқартиради.
Эслатиб ўтамиз, бундай жарроҳлик амалиёти 2019 йил май ойи хусусий клиникалар ичида илк бор "EZGU NIYAT" тиббиёт марказида бўлиб, унда россиялик мутахассис маҳаллий мутахиссисларга махорат дарси ўтган эди.