Намоз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан олдинроқ, Исро кечасида фарз бўлган. Беш вақт намознинг фарзлиги Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам, ижмоъда ҳам қайта-қайта таъкидланган. Намоз балоғатга етган ҳар бир мусулмон учун фарзи айн бўлиб, ҳар ким ўзи учун намоз ўқимоғи фарздир. Аллоҳ таоло: "Намозни тӯкис адо этинглар. Албатта, намоз мӯминларга вақти тайин фарз бӯлгандир" деган. (Нисо сураси, 103-оят) Ва яна: "Ва намозни тӯкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур" деган. (Анкабут сураси, 45-оят) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага бино қилингандир: «Лaa илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳи, деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш, дедилар" Бухорий, Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар. Ибн Умар Розияллоҳу анҳумо: "Намоз эллик вақт, жунубликдан ғусл қилиш етти марта, киқимдаги пешобни ювиш етти марта эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам токи, намоз беш вақт, жунубликдан ғусл қилиш бир марта ва кийимдаги пешобни ювиш бир марта қилингунча (Роббларидан) сӯрайверганлар" деди. Абу Довуд ривоят қилган. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: Исро кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Сўнгра қисқартирилиб, беш вақтга келтирилди. Кейин эса: «Эй Муҳаммад, албатта, Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмайди. Албатта, сенга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор, деб нидо қилинди. Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
@allohmakonsizmavjuddir71072 жыл бұрын
Мени Роббим маконсиз масофасиз шакл қиёфасиз азоларсиз мавжуддир осмонда эмас ерда эмас ҳамма жойда эмас махлуқотларга ӯхшамайди
@engzaruriydiniyilmlar1182 жыл бұрын
Пайғамбарларга лойиқ бӯлмаган қиссалар дарси чиқмай қолдику бошқа дарслар ҳам?
@alloharrohmanarrohiym75382 жыл бұрын
Минглаган кишиларнинг ҳидоятига сабабчи бӯлинг
@muhammadxasantohtasinov5192 жыл бұрын
Устоз Доуд хожи ака савол бор еди агар ер хотин тунда жинсий алока килса ва сахарликка турди сахарли килди сонг гусил килмасдан ухлаб колди лекин роза тутишликка ният килди ва сахарлаб 7 ёки 8ларда уйгонди уни холати кандай болади оша вактдан гусл килиб кайтаттан ният килса боладими ёки уни розаси тогри болмайдими?
@qurontilovativaduolar3362 жыл бұрын
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Роббини зикр қиладиган одам билан зикр қилмайдиган одам худди тирик билан улик кабидир», дедилар». «Саҳиҳул Бухорий», 6407. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласини Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган зикрчалик амал йук», дедилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфарридлар ўзиб кетдилари, дедилар. «Муфарридлар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишган эди, «Аллоҳни кўп зикр қиладиган эркаклар, Аллоҳни кўп зикр қиладиган аёллари,» дедилар. «Саҳиҳи Муслим», 2676 Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббингизнинг наздида энг яхши, энг пок амални, даражотларингизни энг юқори қиладиган, сиз учун тилла-кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироқ бўлган, душман билан тўқнашиб, жанг қилгандан ҳам яхшироқ амални айтайми" дедилар. «Xa, айтинга,» дейишган эди, «Аллоҳ таолони зикр қилиш,» дедилар. «Сунани Термизий» 3377 Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзининг (амаллар) саҳифасидан хурсанд бўлишни истаса, истиғфорни кўп айтсин», дедилар. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллар сахифасида истиғфори кўп бўлган одамга тубо* бўлсин, дедилар. «Сунани Ибн Можа», 3093 * Тубо - шодлик, хурсандчилик; жаннат; жаннатдаги дарахт. , Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Истиғфорнинг саййиди: «Аллоҳумма, анта Роббии, лаа илааҳа иллаа анта, холақтании ва ана ъабдук ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абууу лака би ниъматика ъалаййа ва абуу"у бизамбии, иғфир лий, фа’иннахуу лаа йагфируз зунууба иллаа анта» дейишингдир». Ким кундузи чин дилдан уни айтиб, шу куни кеч кирмасдан вафот этса, жаннат ахлидандир. Ким кечаси чин дилдан уни айтиб, тонг отмасдан вафот этса, жаннат аҳлидандир». «Саҳиҳул Бухорий», 6306 Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар: Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглари, деган (Аҳзобу сураси, 41-42-оятлар). Аллоҳни зикр қилиш қалбни Унга боғлаш, У мени кузатиб турибди, деган доимий эътиборда туриш, Аллоҳнинг буйруқларини бир лаҳза ҳам эсдан чиқармай бажариб боришдир. Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай дедилар. «Kим «Астағфируллоҳал аъзиймаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм ва атуубу илайҳия деса, жангдан қочган бўлса ҳам мағфират қилинадиз. «Сунани Термизий», 3577 Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳга энг маҳбуб калом тўрттадир: «Субҳааналлоҳ, валҳамдулиллааҳ ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар». Қай биридан бошласанг хам булаверади». «Саҳиҳи Муслим», 2137.
@allohgashukr38512 жыл бұрын
عن ابن عمر رضي الله عنهما، قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أحب الأعمال إلى الله سرور تُدخله على مسلم، أو تكشف عنه كربةً، أو تقضي عنه دينًا، أو تطرد عنه جوعًا، ولأن أمشي مع أخ لي في حاجة أحب إلي من أن أعتكف في هذا المسجد - (يعني مسجد المدينة) - شهرًا، ومن كف غضبه، ستر الله عورته، ومن كظم غيظه، ولو شاء أن يمضيه أمضاه، ملأ الله عز وجل قلبه أمنًا يوم القيامة، ومن مشى مع أخيه في حاجة حتى أثبتها له، أثبت الله عز وجل قدمه على الصراط يوم تزل فيه الأقدام، وإن سوء الخلق ليفسد العمل كما يفسد الخلُّ العسل؛ حديث حسن رواه ابن أبي الدنيا والطبراني Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: « Аллоҳ таолонинг наздида амалларнинг энг суюклиси мусулмоннинг қалбига киритган ҳурсандчилигингдир ёки ундан бирор мусибатни аритишингдир ёки унинг қарзини узишингдир ёки очлигини кетказишингдир. Мен бир биродаримнинг хожатида юришим мен учун шу (Мадинаи мунавварадаги) масжидимда бир ой эътикоф ўтиришимдан яхшироқдир. Ким ғазабини тийса, Аллоҳ таоло унинг айбларини беркитади. Ким ғазабини амалга оширишга қодир бўлатуриб ғазабини ичига ютса, қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг қалбини хотржамликка тўлдириб қўяди. Ким бир биродарининг хожатида бўлиб уни хожатини чиқарса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган кунда унинг қадамини сирот кўпригида мустаҳкам қилади. Сирка асални айнитгани каби ёмон хулқ ҳам амални ботил қилади. Ибн Абу Дунё ва Тобароний ривояти.