Рет қаралды 15,068
Би-би-си ошхонасида бугун унутилаёзган ўзбек супра таоми - кочи тайёрлашни ўрганамиз.
Ўзбекистондаги Зарафшон ва Ҳисор тоғ қишлоқларида кочи, деб аталадиган бу супра таоми ҳамон сақланиб қолган.
Ун ва сувдан қилинадиган кочига тўғралган кўкат, суюлтирилган сузма, куйдирилган сариёғ ва зиғир ёғи қўшиб истеъмол қилинади.
Кочининг маъноси ва келиб чиқиши у қадар маълум эмас.
Аммо Саудия ярим оролидаги баъзи араб қабилаларида айнан кочи каби таом бор.
Айрим тилшуносларга кўра, туркийлардан кўплаб овқатларни ўрганган руслардаги "каша" сўзи ҳам аслида ўзбекча "кочи" калимасига бориб тақалади.
Хуллас, муболаға қилиб айтганда, ўзбек момолари супрасидаги бир ҳовуч ундан ўн кишини тўйдирадиган кочи тайёрлашни ўрганамиз.
Лойиҳа муаллифи: Рустам Қобил.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.