Темурий ҳукмдор Умаршайх мирзо томонидан бунёд этилган Ахсикент тарихи | Ko'hna manzillar

  Рет қаралды 4,062

UZBEK TV

UZBEK TV

Жыл бұрын

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Археологик ёдгорликлар ва ундаги топилмалар муайян бир халқнинг ўтмиши, тарихи, маънавияти ва қадриятларини ўзида акс эттиради. Шу боис дунёнинг барча давлатларида археологик ёдгорликлар ва уларда қайд қилинган ноёб топилмаларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Юртимизда ҳам мустақиллик йилларида маданий ёдгорликлар, жумладан археологик ёдгорликларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмидаги миллий маданий мерос объектлари тубдан қайта таъмирланиб, ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур ҳудуд 2001 йил ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига “Самарқанд - маданият чорраҳаси” номинацияси билан киритилган. Уч қисмга бўлинган ҳудудда жами 513 та моддий-маданий мерос объектлар жойлашган.
Самарқанд вилояти ҳудудида 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 та мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд. Улар вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги қарори билан давлат муҳофазасига олинган.
Робинжон, Чархинтепа, Учтепа (Нарпай тумани), Кўктепа (Пайариқ тумани), Қулдортепа (Ургут тумани), Арабтепа, Навбоғтепа (Самарқанд тумани), Тиллатепа, Бўритепа, Капсатабоботепа (Каттақўрғон тумани), Кумушкент, Суғуда (Оқдарё тумани), Мингтепа (Жомбой тумани) каби ёдгорликлар шулар жумласидандир.
Нуробод тумани Сазағон қишлоғида жойлашган антик даврга оид қалъа, Пастдарғом туманида жойлашган Қўрғонтепа, Нарпай тумани Кўприкбоши қишлоғидаги Лангартепа, Ёнариқ қишлоғидаги Ширинхотинтепа, Урғуч қишлоғидаги Қўштепа, Хўжакорсон қишлоғидаги Шўртепа, Пайариқ туманида жойлашган Қоровултепа ва унинг яқинида жойлашган мозорқўрғон каби ёдгорликлар юртимиз, хусусан вилоят тарихининг нечоғлик узоқ ўтмишга бориб тақалишини ифодалаб турибди.
Археологик ёдгорликларни халқаро талабларга жавоб берувчи коди, бугунги ҳолатдаги фотосурати, топоплани, GPS координаталари, библиографияси ва каталогини яратиш чоралари кўрилмоқда.

Пікірлер: 8
@user-jc2js3mc4v
@user-jc2js3mc4v Жыл бұрын
Юнеско шахарни кайта тиккалаб бунед килинглар оллох коллаб кувватлайди темурий бобурийларим
@1234may.
@1234may. Жыл бұрын
Raxmat
@zohirmaxkamov1242
@zohirmaxkamov1242 Ай бұрын
Ахсикент Бобурмирзонинг киндик қони тўкилган замин.
@rickhan4492
@rickhan4492 4 ай бұрын
Вуадил районунда Каптархана деген айыл бар,
@user-rd8ii9nn3u
@user-rd8ii9nn3u Ай бұрын
Шу озгина мерос колган экан .ЧИРОЙЛИ КИЛИБ УРАБ ТЕПА КИСМИ ЙОПИЛСИН.УТМИШДАН БИЗГА МЕРОС КОЛСИН
@turkistanaziya4357
@turkistanaziya4357 Жыл бұрын
Бобур Наманганликмикин🙄
@phoenix....985
@phoenix....985 Жыл бұрын
АНДИЖОНЛИК
@MuzaffarKaxxarov
@MuzaffarKaxxarov 3 ай бұрын
Уша давр буйича Андижон бугундан келиб чикилса Наманган
Tom & Jerry !! 😂😂
00:59
Tibo InShape
Рет қаралды 38 МЛН
UFC Vegas 93 : Алмабаев VS Джонсон
02:01
Setanta Sports UFC
Рет қаралды 207 М.
Super gymnastics 😍🫣
00:15
Lexa_Merin
Рет қаралды 102 МЛН
Мирзакарим Норбеков хакида
9:37
Нуриддинов Олимжон, АГУ, преподаватель
Рет қаралды 36 М.
Zamonamiz zo'ravonlari | @YOLDAGIODAM
29:50
YO`LDAGI ODAM
Рет қаралды 213 М.
Dadaxon Hasanov 2022
1:18:55
DADAXON HASAN
Рет қаралды 49 М.
Золотой век ислама. Все серии. История халифата
49:16
Эпичная История
Рет қаралды 262 М.
Tom & Jerry !! 😂😂
00:59
Tibo InShape
Рет қаралды 38 МЛН