Рет қаралды 979
"Муҳаммад Ҳаким Термизий" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Кўҳна ва доимо навқирон Сурхон воҳаси нафақат ўзига хос қадимий тарихи, урф-одат ҳамда миллий ўзлигига эга диёр сифатида кўз ўнгимизда гавдаланади балки Ислом дунёсидаги буюк Термизий тахаллусли алломалари билан ҳам донг таратган. Ана шундай алломалардан бири Ҳаким Термизийдир.
Ҳаким номи билан машҳур бўлган ушбу улуғ олимнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизий “Машойихи Бибиорлардан”дир (Навоий). У зотнинг "Ҳаким" дея улуғланишининг сабаби шуки, у зот илм-маърифатда жуда етук бўлиб, доимо ҳикмат билан гапирар эдилар. Бир манбада мелодий 820 йили Термиз шаҳрида таваллуд топиб, 932 йили 112 ёшида вафот этгани ёритилса иккинчи маълумотга кўра (ҳижрий 245-320, милодий 859-932) йиллар деб келтирилади. У зотнинг мақбарcи Термиз шаҳри яқини (Термиз тумани)да Амударё бўйида жойлашган.
Алломанинг таржимаи ҳоли келтирилган асарлари, шунингдек рисолалари номларида ҳам у зот турли тахаллуслар билан номланганини кўрамиз. Жумладан; аш-Шайх, ал-Олим, ал-Аллома, муҳаддис, аз-Зоҳид, ал-Ҳофиз, ал-Имом тахаллуслари билан аталган. Албатта, ушбу тахаллуслар у зотнинг илмий салоҳияти ғоятда юксак, бўлганлиги ва бу ҳол илм соҳиблари томонидан эътироф этилганидан далолат беради. Термизий асосан “ал-Ҳаким” тахаллуси билан номланиб, унинг маъносини баъзилар “табиб” деган. Шунга кўра, Термизийни буюк табиб деб ҳисоблаганлар.