Хоразмшоҳлар давлати тарихи | Tarixiy savol

  Рет қаралды 5,159

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
11-аср ва 12-асрнинг биринчи ярмида Хоразм салжуқлар давлати (ғазнавийлар давлати харобаларида 11-асрда ташкил топган) таркибига кирган. Хоразмнинг 11-асрдаги юксалиши туркийлар сулоласига мансуб хоразмшоҳлар сиёсати билан узвий боғлиқ. Мазкур сулолага салжуқ амирининг таштдори Ануштегин асос солган. Султон ҳаммомчилари маҳкамасининг сардори бўлган Ануштегин Гарчои Маликшоҳ (1072-1092 йй.) саройида юксак мартабага эришган.
У раҳбарлик қилган маҳкама зиммасига Хоразмни бошқариш ҳам юкланган. 1077-йилда Маликшоҳ Ануштегин Гарчоини Хоразмга ноиб этиб тайинлайди ва Хоразмда Ануштегинлар сулоласи ҳукмронлиги бошланади. Ануштегинлар туркийлар сулоласидан бўлиб, ўша пайтда, Осиёда ҳукмронлик қилган уч буюк сулола: Ануштегинлар, Салжуқийлар ва Ғазнавийлар бир негиздан келиб чиққан. 1097-йилда Ануштегин вафот этгач, Хоразм ноиби этиб Екинжи ибн Қорачар тайинланади. Бироқ у ўша йили ноибликдан четлатилиб, унинг ўрнига Ануштегиннинг ўғли Қутбиддин Муҳаммад (1097-1127 йй.) қўйилади. Гарчи, у "Хоразмшоҳ" унвонини тиклаб, шу ном билан улуғланса ҳам Салжуқийларнинг садоқатли ноиби бўлиб қолди. Қайта тикланган хорамшоҳ мансабига сазовор бўлган Ануштегин набираси Отсиз Хоразм мустақиллиги йўлида астойдил ҳаракат қилган.
Хоразмшоҳ Отсиз (1127-1156 йй.) салжуқ султони Санжарга қарши муваффақиятли кураш олиб борган. У муғомбир дипломат ва қатъий саркарда бўлиб, мустақил ташқи сиёсат юритади. Чунончи, у ўз ҳукмдори Санжарнинг рухсатисиз қипчоқлар ва туркманларга қарши уруш бошлайди. 12-асрнинг бошида Ўрта Осиёни шарқ томондан янги истилочилар - қорахитойлар босиб оладилар. Султон Санжар ўзининг яқин қариндоши бўлган самарқандлик қорахонийлар хони Маҳмудга ёрдамга келади. Қорахитойларга қарши Самарқанд яқинида бўлиб ўтган жанг Санжарнинг тўла мағлубияти билан якунланади. Хоразмшоҳ Отсиз Санжарнинг мағлубиятидан усталик билан фойдаланиб 1141 йили Марвни ишғол этади, 1142 йили эса Нишопурга яқинлашади.
1156 йили Отсиз вафот этади ва унинг ўғли Эларслон (1156-1172 йй.) хоразмийлар давлатини мустаҳкамлашни давом эттириб, Дихистонни теварак-атрофдаги ерларга қўшиб олади. Эларслон ўзига ворис этиб ўғли Султоншоҳ Маҳмудни (1172-1193) тайинлайди, бироқ тўнғич ўғли Такаш укаси ҳокимятини тан олмай, унга қарши кураш бошлайди. Натижада тожу-тахт учун кураш бошланади, бу кураш 21 йил давом етиб, унда Такаш ғолиб келади. Унинг ўғли Текеш (1172-1200 йй.) 1187 йили Нишопурни, 1192 йили эса Марвни босиб олади. 1194 йили ғарбий салжуқлар султонини қақшатқич мағлубиятга учратиб, Эроннинг бутун шарқий қисмини эгаллаб олади. 1195 йили Текеш аббосий халифа қўшинини тор-мор қилиб, Ироқга бостириб киради. Ўз мамлакати ҳудудларини икки карра кенгайтирган ва қудратли давлат барпо этган хоразмшоҳ Текешни Хоразмнинг энг истеъдодли ҳукмдори деб эътироф этиш мумкин.
Унинг сиёсати камчиликларидан бири қипчоқ ҳарбий аристократиясига кўрсатилган ҳомийлик бўлган. Қипчоқлар Текеш рафиқаси хайриоҳлигидан фойдаланиб давлат ишларига кўпроқ таъсир кўрсатишга интилган. Туркий "қўмондонлар"нинг давлат ишларига ўзбошимча аралашуви кейинчалик Текеш ўғли Муҳаммад замонида Хоразм давлатининг парчаланишига сабаб бўлган. Аловуддин Муҳаммад (1200-1220) даврида мамлакат ҳудуди янада кенгади.
1210-йилда Мовароуннаҳрни Қорахитойлардан тортиб олади. Унинг даврида мамлакат қанчалик гуллаб-яшнамасин, мамлакат ич-ичидан емирилиб борган. Хатто, султон саройида ҳам ички низолар авж олиб, уларнинг бошида Туркону Хотун ва қипчоқлар турган. Султон саройидаги бундай низолардан фойдаланган мўғуллар 1219-1221-йилларда мамлакатнинг асосий қисмини босиб оладилар. Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди (1220-1231 йй.) 11 йил давомида Ҳиндистон, Эрон ва Озарбайжон ҳудудларида мўғулларга қарши мардонавор кураш олиб боради.
1231-йил августда Жалолиддин Мангуберди Озарбайжонда ҳалок бўлгач, 154-йил ҳукмронлик қилган Ануштегинлар сулоласининг ҳукмронлик даври тугайди.
Ануштегинлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар (1077-1231-йиллар): 1. Ануштегин Гарчои 1077-1097 йй. 2. Екинжи ибн Қорачар 1097-й. 3. Қутбиддин Муҳаммад 1097-1127 йй. 4. Отсиз 1127-1156 йй. 5. Эларслон 1156-1172 йй. 6. Султоншоҳ Маҳмуд 1172-й. 7. Такаш 1172-1200 йй. 8. Аловуддин Муҳаммад 1200-1220 йй. 9. Жалолиддин Мангуберди 1220-1231 йй.

Пікірлер: 31
@jjjeekkvvarrrabbeyy7796
@jjjeekkvvarrrabbeyy7796 3 жыл бұрын
Домлаларга Рахмат жуда чиройли курсатув булибди
@jjjeekkvvarrrabbeyy7796
@jjjeekkvvarrrabbeyy7796 3 жыл бұрын
Жуда зур информация олдим хоразмликларни тугрисида, Яна кутамиз
@dimadost9382
@dimadost9382 Жыл бұрын
Husniddin madaliyev ozgina noto'gri talqin qilarkan, ichki millatchilik ruhi ko'rinib qolyapti rus tarihchilarning ta'sirida qolgan ekan haliyam! Shavkat Sayidov olim kuchli ilimli inson ekanla Alloh rozi bo'lsin!!!
@temurbekmksksijhru8dh513
@temurbekmksksijhru8dh513 Жыл бұрын
Катта Рахмат
@dimadost9382
@dimadost9382 Жыл бұрын
qoyil ofarin. bor ekanku bizdayam tarihchi professorlar!
@fotimasharipova6716
@fotimasharipova6716 Жыл бұрын
Шавкат Саидов нутки жудаям зур. Фикрлаши етказиб бериши гап йук.
@user-xt7zg8zc4o
@user-xt7zg8zc4o Жыл бұрын
рахмат
@user-gt3px5rn1g
@user-gt3px5rn1g 15 күн бұрын
Туги
@jsjndmfnxbxnc2399
@jsjndmfnxbxnc2399 Жыл бұрын
Тарихчилар Салжукийларни огуз-туркмен деб аташяпди лекин бу нотугри.Советча сохта карашдан,ёки Туркия олимларининг туркманпараслик карашидан воз кечиш керак.Салжукийлар вазири Низомулмулк тарихий "Сиёсатнома"асарида Салжукийларни Огузхонни эмас балки Афросиёб (Алп Эр Тунга) алодларидан деб ёзган яни Салжукийлар кучманчи туркменлардан армия тузиб,туркменларга Султон булган Карлук Туркларидан булган.Туркманларни 24 та уругларини барчаси хам туркман уруги эмас.Масалан Хитой манбаларда Уйгурларнинг Чепни уруги бор эканлиги ёзилган айнан бу уруг 24 угуз-туркман уругига киритилган.Угизларни 24 та уруглари яхши урганилиши керак.Бугун Туркия тарихчилигида Салжукийларни келиб чикиши хакида хозир хам бахс мунозара тухтагани йук чунки Салжукийларни давлат тили туркманча эмас балки форсча булган Урта Осиёда факат Узбек Туркийлари икки тилда сузлаша олган.Колаверса 10 асрда Урта Осиёда пайдо булган кучманчи туркменларни форс тилини оммавий билиши шубхали.Салжукийларни саньат асарларига боксак у ерда туркмен накш безакларини эмас балки Узбек саньат накш-безакларини куриш мумкин.Аждодларимиз уз ватанларидан узокда кучиб, озчилик булган холларида купчилик булган бошкаТуркий халклар ёки Туркий булмаган халклар устига Султон булганларида (Тулунийлар,Ихшидлар, Газнавийлар,Салжукийлар, Бобурийлар)узларини куп сонли бошка Туркий ёки Туркий булмаган халклар ичига эриб,сингиб кетишларини билган холда узлари ёки вазирларига уз шажаралари,кайси миллатдан ва кимнинг авлодларидан эканликларини билдириш учун,узлари хакида тарихий асарлар ёзганлар ёки ёздирганлар.Салжукий боболаримиз хам узлари озчилик Карлук Туркларидан булганлари холда куп сонли огуз кабилалар ичига коришиб кетган булсаларда узларини Афросиёб(Алп Эр Тунга)авлодларидан булган Карлук Турки булганликларини билдириш учун вазирлари Низомулмулкга узлари хакида тарихий асар ёзишни буюрганлар.Бугун Салжукийлар вазири Низомулмулкнинг "Сиёсатнома"асари бизга аждодларимиз булган Салжукийлар хакида Энг кимматли,ишончли малумотларни берадиган ноёб манбалардан биридир балки энг катта далил ва исботдир.
@user-jc2px5js1b
@user-jc2px5js1b Жыл бұрын
Хоразмликлар огузлар
@jsjndmfnxbxnc2399
@jsjndmfnxbxnc2399 Жыл бұрын
@@user-jc2px5js1b Хоразмликларни факат шеваси огузчадир бунга сабаб туркманлар билан тарихда коришганлигидир лекин кон ва шажара томонидан улар хам Карлук Туркларини(Узбекларни)Бир кисмидир.
@fbhbggjhg4594
@fbhbggjhg4594 2 жыл бұрын
Василий Яннинг Чингизхон хакидаги томида Чингизхоннинг Багдот Халифи билан дипломатик йозишмалари, элчи алмашилишлари йозилган. Бу канча даражада хакикатга якин йоки бу хам бир Совет мафкураси булганмикан?
@mixedmoviesUZ
@mixedmoviesUZ Жыл бұрын
Уша ахмок хотун эркакни ишига аралашиб углида онасига ,яни узига ишончни, йук килдириб шундай катта империяни йук булишига сабабчи булган, ятган еринг гури тейи булгир
@hivahorezm3532
@hivahorezm3532 Жыл бұрын
итданда баттар кунга тушган. чингизхон туркон хотунни аскарларига топширган по очерида.☝оглини мурдасини яни суякларини чингзхон отда куйдистириб кулини шомолга совурган дейишади.худодан топибдилар икковихам.
@suhrobyusupov6363
@suhrobyusupov6363 Жыл бұрын
Ануш Тег-Ин бу форси суз.Хоразимилар форси Хоразим шевасида гапирган
@jsjndmfnxbxnc2399
@jsjndmfnxbxnc2399 Жыл бұрын
Ануш исми форсча булиши мумкин лекин Тегин сузи Соф Туркча суз.
@nazarbekboltoboyev5862
@nazarbekboltoboyev5862 Жыл бұрын
хоразимллар авал хозирги тилида гаплашмаганми унда форсча гаплашганми
@jsjndmfnxbxnc2399
@jsjndmfnxbxnc2399 Жыл бұрын
@@nazarbekboltoboyev5862 Хоразмшохлар Туркий тилда сузлашган.
@hivahorezm3532
@hivahorezm3532 Жыл бұрын
хоразмликларни она тили туркий тил болган хукумат ишлари форс тилида олиб борилган халос буни вакти вакти билан эрон тамонидан босиб олиниши сабабдир . хоразм алифбоси бор ва бу алифбо форс алифбосиндан фарк килади.ануш тегин кучманчи турклар номи. хоразм 2 кисимдан иборат болган отрок ва кучманчи. у вактда хоразмга каспий деегизини хозирги астрахангача болган ери карагаг.каспий денгизни олдин хоразм денгизи кейинчалик хазар денгизи деб аташган.
@Timur-kz4hu
@Timur-kz4hu Жыл бұрын
Sanlar xammani Tojik qib tashadilaring blyat
Xorazmshohlar: saltanatni qulatgan xato va xiyonatlar
33:55
小路飞第二集:小路飞很听话#海贼王  #路飞
00:48
路飞与唐舞桐
Рет қаралды 11 МЛН
Which one will take more 😉
00:27
Polar
Рет қаралды 64 МЛН
😱СНЯЛ СУПЕР КОТА НА КАМЕРУ⁉
00:37
OMG DEN
Рет қаралды 1,3 МЛН
ISSEI funny story😂😂😂Strange World | Magic Lips💋
00:36
ISSEI / いっせい
Рет қаралды 61 МЛН
Сомонийлар давлати тарихи | Tarixiy savol
1:43:53
2-QISM | «Qalbning davosi - Imom Abu Homid Gʻazzoliy» | audio kitob
27:04
Bestseller Audio Kitoblar
Рет қаралды 3 М.
Алишер Навоий ким? | Siz tarixni bilasizmi?
15:35
小路飞第二集:小路飞很听话#海贼王  #路飞
00:48
路飞与唐舞桐
Рет қаралды 11 МЛН