Рет қаралды 1,423
"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
КУШОН ПОДШОЛИГИ - ўзбек давлатчилиги тизимидаги кад. давлат (мил. 1-3-а. лар). Мил. 1-а. нинг 1-ярми ёхуд ўрталарида юечжилар тасарруфидаги Кушон мулкининг юксалиши натижасида вужудга келган. Массагетлар (Хитой йилномаларида - юечжи) мил. ав. 140 й. Сирдарё ортидан Бақтрият келиб, сақларни енгган ва Юнон-Бақтрия подшолиги ўрнида бир аср давомида 5 қабилага бўлиниб яшаган. Бўлардан кушон (Хитой йилномаларида гуйшуан) қабиласи жабғуси Кужула Кадфиз (Кадфиз I) мил. 1-а. да қолган 4 қабилани бўйсундириб, ўзини ҳукмдор деб эълон қилган.
«Кушон» атамаси ё сулола ёки қабилага тегишли бўлиб, у илк бор мил. ав. 1-а. охири - мил. 1-а. бошида қукмронлик қилган подшоҳ «Герай» - Санаб зарб қилдирган тангаларда қўлланган. Кушонларнинг дастлабки мулклари ҳудудига Шим. Бақтрия (Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг жан., Туркманистоннинг жан.-шарқидаги ердар) кирган. Дастлаб жабғу, кейинчалик подшо унвони билан давлатни идора қилган Кадфиз I К. п. га асос солган бўлиб, унинг даврида кушонлар ҳоз. Афғонистон билан Покистоннинг кўпчилик қисмини босиб олган. Кадфиз I нинг вориси Вима Кадфиз ҳукмронлиги даврида Ҳиндистоннинг аксарият қисми Кушон подшолигига қўшиб олинган. Кушон подшолигининг энг раввақ топган даври Канишка ҳукмронлик қилган вақтга тўғри келади. Ўрта Осиёда кушон мулкларининг шим. чегараси Ҳисор тизмаси бўйлаб, у ердардаги тоғ дараларида ғоятда мустаҳкам чегара деворлари қурилган.