"Зиёрат" билан Шайх Мухтор Валий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat

  Рет қаралды 1,586

UZBEK TV

UZBEK TV

10 ай бұрын

"Зиёрат" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Буюк алломалар юрти деб эътироф этилган Ўзбекистондан кўплаб илм-маърифат тамаддунига катта ҳисса қўшган алломалар етишиб чиққан. Уларнинг бой илмий меросини ўрганиш, улар устида тадқиқотлар олиб бориш борасида юртимизда муҳим ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш, ҳаётга кенг тадбиқ этиш, ислом динининг асл моҳиятини ҳамда ҳадис илми тарихи ва унинг эзгу ғояларини тарғиб этиш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Марказнинг фаолият тури халқаро миқёсда бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир зотлар меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишдан иборат бўлиб, бу борада салмоқли илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг маънавий меросини ўрганиш ва улар устида кенг тадқиқотлар олиб бориш хусусида Президентимиз Ш.Мирзиёев: “Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир” деб таъкидлаганлар. Тарихда Термиз шаҳри ва термизий алломаларнинг муносиб ўрни бор. Термиз шаҳридан етишиб чиққан улуғ муфассир, муҳаддис, мутакаллим, мутасаввуф ва фақиҳларнинг буюк хизматлари натижаси ўлароқ, бу шаҳар ҳақида тарихий манбаларда юксак эътирофлар битилган. Тўққизинчи асрда яшаб ўтган муаррих Абул Аббос Яъқубий “Термиз - шаҳарларнинг оналаридан бўлган шонли шаҳардир”,- деб таъкидлаганлиги ёки “Термиз - мадинату-р-рижол” (Термиз - мардлар (олимлар) шаҳридир), - деб эътироф этилиши бу заминдан қанча-қанча улуғ алломалар етишиб чиққанлигига далолат қилувчи ҳақли эътироф. Бугунги даврнинг етук ҳанафий олимларидан, Покистонлик муҳаддис Шайх Тақий Усмоний ўзининг суҳбатида: “Саҳиҳи Бухорий” ва “Жомий Термизий” асарларини ўқимай олим бўлиш мумкин эмас. Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан бир қанча ислом намояндалари бор. Бу диёр уламоларининг сўзлари ҳаммага ҳужжат бўлиб келган ва ҳанузгача уларнинг асарлари энг мўътабар манбалар қаторидан жой олган. Буларнинг барчаси сизлар учун фахрдир. Буларнинг меросини ўрганиш ва ўргатиш, бутун дунёга тарқатишга сиз ҳақлисиз ва сизлар масъулсизлар”, - деб юртимизга қилган ташрифлари чоғида таъкидлаган эдилар.

Пікірлер: 3
@nodirbeknazarov7290
@nodirbeknazarov7290 7 ай бұрын
Каттакон рахмат
@nodirbeknazarov7290
@nodirbeknazarov7290 7 ай бұрын
Шайх Мухтор Валий жуда катта зиератгох Рахмат курсатувни ташкил килган инсонларга ва бошловчи йигитга илохим боболаримиз рухи шод булсин буюк инсонларни кадамжоларини зиерат килиш хайрли иш ишларингизга омад Шу айнан Янгиарик фарзанди булганлигимдан фахрланаман чунки буюк авлие анюиелар юрти илохим боболаримиз рухи шод булсин шу ерда йотган инсонларимзнинг охирати обод жойлари жаннатдан булсин Имом бога хам катта Рахмат билмаган нарсаларимизни билдик
@nodirbeknazarov7290
@nodirbeknazarov7290 7 ай бұрын
Хурматли бошловчи йигит Янгиарикда Яна битта зиератгох бор Хаж Содикжон Пир бува шу кадамжо хакида хам курсатув килсангиз унинг авлодлари хам шу ерда яшашади
Kechikkan tavba | Farruh Soipov @husniya
15:44
Husniya ☾
Рет қаралды 1,8 М.
蜘蛛侠这操作也太坏了吧#蜘蛛侠#超人#超凡蜘蛛
00:47
超凡蜘蛛
Рет қаралды 48 МЛН
أصلح نفسك و تخلص من قلقك و مخاوفك - إجعل اطمئنانك بالله - الدكتور نبيل العوضي
1:04:20
#САВОЛ: Чилёсин ҳақида!
24:08
Аброр Мухтор Алий
Рет қаралды 160 М.
Ovoz - KAMOLXO‘JA IQBOLOV | YIG'LARMAN - OZODBEK NAZARBEKOV
11:35
Жалойир уруғи тарихи | O'zbek urug'lari
22:21