"Зиёрат" билан Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat

  Рет қаралды 3,404

UZBEK TV

UZBEK TV

11 ай бұрын

"Зиёрат" кўрсатуви
"Маданият ва маърифат" телеканали
Буюк алломалар юрти деб эътироф этилган Ўзбекистондан кўплаб илм-маърифат тамаддунига катта ҳисса қўшган алломалар етишиб чиққан. Уларнинг бой илмий меросини ўрганиш, улар устида тадқиқотлар олиб бориш борасида юртимизда муҳим ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш, ҳаётга кенг тадбиқ этиш, ислом динининг асл моҳиятини ҳамда ҳадис илми тарихи ва унинг эзгу ғояларини тарғиб этиш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2774-сонли “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Марказнинг фаолият тури халқаро миқёсда бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир зотлар меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишдан иборат бўлиб, бу борада салмоқли илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг маънавий меросини ўрганиш ва улар устида кенг тадқиқотлар олиб бориш хусусида Президентимиз Ш.Мирзиёев: “Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир” деб таъкидлаганлар. Тарихда Термиз шаҳри ва термизий алломаларнинг муносиб ўрни бор. Термиз шаҳридан етишиб чиққан улуғ муфассир, муҳаддис, мутакаллим, мутасаввуф ва фақиҳларнинг буюк хизматлари натижаси ўлароқ, бу шаҳар ҳақида тарихий манбаларда юксак эътирофлар битилган. Тўққизинчи асрда яшаб ўтган муаррих Абул Аббос Яъқубий “Термиз - шаҳарларнинг оналаридан бўлган шонли шаҳардир”,- деб таъкидлаганлиги ёки “Термиз - мадинату-р-рижол” (Термиз - мардлар (олимлар) шаҳридир), - деб эътироф этилиши бу заминдан қанча-қанча улуғ алломалар етишиб чиққанлигига далолат қилувчи ҳақли эътироф. Бугунги даврнинг етук ҳанафий олимларидан, Покистонлик муҳаддис Шайх Тақий Усмоний ўзининг суҳбатида: “Саҳиҳи Бухорий” ва “Жомий Термизий” асарларини ўқимай олим бўлиш мумкин эмас. Мовароуннаҳр диёридан етишиб чиққан бир қанча ислом намояндалари бор. Бу диёр уламоларининг сўзлари ҳаммага ҳужжат бўлиб келган ва ҳанузгача уларнинг асарлари энг мўътабар манбалар қаторидан жой олган. Буларнинг барчаси сизлар учун фахрдир. Буларнинг меросини ўрганиш ва ўргатиш, бутун дунёга тарқатишга сиз ҳақлисиз ва сизлар масъулсизлар”, - деб юртимизга қилган ташрифлари чоғида таъкидлаган эдилар.

Пікірлер: 12
@user-wg2uq1ig3y
@user-wg2uq1ig3y 28 күн бұрын
Лекин бу зиёратгохга келиш дан олдин. Уша жойда йулни нарги тамон даги ЖИЛОВДОР БУВА зиёратгохига бориб зиёрат зиёрат килиб кейин Юсуф Хамодоний зиёратгохини зиёрат килиш керак дейишади. Ушанда зиёрат кабул булади деган гап бор. Шунинг учун олдин унга кейин бунга келиш ади зиёратчилар. Хозир жуда чиройли гузал зиёрат ратгохга айланган бу жойлар. Ютуб каналларига жойлашган янги куриниши.Барча зиёратчиларни зиёрати кабул булсин.
@morjgin-198Ziroi
@morjgin-198Ziroi 6 ай бұрын
Жуда ажойиб 👍
@user-th3ud8gg6h
@user-th3ud8gg6h 6 ай бұрын
Азам
@surojbaxodirov9217
@surojbaxodirov9217 11 ай бұрын
мен хам якинда боргандим уша ерга
@user-th3ud8gg6h
@user-th3ud8gg6h 6 ай бұрын
Юсуф хамодоний хазратлари
@user-th3ud8gg6h
@user-th3ud8gg6h 6 ай бұрын
Саид Али хазратлари
@user-th3ud8gg6h
@user-th3ud8gg6h 6 ай бұрын
Саид хамадоний
@user-th3ud8gg6h
@user-th3ud8gg6h 6 ай бұрын
Эрон шахрини гилоний вилоятида тугулган
@ulugbekxonmuzzaffarov906
@ulugbekxonmuzzaffarov906 6 ай бұрын
Малумот учун рахмат сизга
@opansofian
@opansofian 12 күн бұрын
Gilani/Jilani/Jailani/jaelani irak
@user-th3ud8gg6h
@user-th3ud8gg6h 6 ай бұрын
Ховсул Асал абдул кодир гилоний.
@ulugbekxonmuzzaffarov906
@ulugbekxonmuzzaffarov906 Ай бұрын
Ikkala avliyo boshqa boshqa kishilar
YUSUF HAMADONIY HAQIDA MA'LUMOTLAR
10:03
RANG BARANG TV
Рет қаралды 9 М.
#sofra.khiva
0:44
chef sofra
Рет қаралды 10 М.
Joven bailarín noquea a ladrón de un golpe #nmas #shorts
00:17
Cute Barbie gadgets 🩷💛
01:00
TheSoul Music Family
Рет қаралды 67 МЛН
100❤️
00:19
Nonomen ノノメン
Рет қаралды 36 МЛН
Uma Ki Super Power To Dekho 😂
00:15
Uma Bai
Рет қаралды 60 МЛН
Yusuf Hamadoniy | Юсуф Ҳамадоний
18:45
Ziyo istagan qalblar uchun
Рет қаралды 12 М.
Ona tilim, kechir meni, ona tilim! Muhammad Yusuf...
1:20
Bonushax
Рет қаралды 21 М.
Валийлар сухбати.Valiylar suhbati.#Islom#maruza.
3:39
Илоҳий ишқ
Рет қаралды 38 М.
Ahmad Yassaviy. Beshak biling...
1:31
Muhammad Sodiq Abduolimov
Рет қаралды 51 М.
Sofra restaurant | Kebab | Shashlik | Khiva
1:03
Shukhrat Azimovic Live
Рет қаралды 2,8 М.
Joven bailarín noquea a ladrón de un golpe #nmas #shorts
00:17