Рет қаралды 349,503
Устоз Абдулбосит қори Қобиловнинг тўлиқ 30 жуз қироатини эшитиш учун:
👉 • 30 Жуз (Таровеҳ-2014)
ҲАР КЕЧА ВОҚИЪА СУРАСИНИ ЎҚИШ
قَالَ الْحَافِظُ ابْنُ عَسَاكِرَ فِى تَرْجَمَةِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ: مَرِضَ عَبْدُ اللهِ مَرَضَهُ الَّذِى تُوُفِّىَ فِيهِ فَعَادَهُ عُثْمَانُ بْنُ عَفَّانٍ فَقَالَ: مَا تَشْتَكِى ، قَالَ: ذُنُوبِى ، قَالَ: فَمَا تَشْتَهِى ، قَالَ: رَحْمَةَ رَبِّى ، قَالَ: أَلاَ آمُرُ لَكَ بِطَبِيبٍ ، قَالَ: الطَّبِيبُ أَمْرَضَنِى ، قَالَ: أَلاَ آمُرُ لَكَ بِعَطَاءٍ ، قَالَ: لاَ حَاجَةَ لِى فِيهِ. قَالَ: يَكُونُ لِبَنَاتِكَ مِنْ بَعْدِكَ ، قَالَ: أَتَخْشَى عَلَى بَنَاتِىَ الْفَقْرَ ، إِنِّى أَمَرْتُ بَنَاتِى يَقْرَأْنَ كَلَّ لَيْلَةٍ سُورَةَ الْوَاقِعَةِ ، إِنِّى سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَرَأَ سُورَةَ الْوَاقِعَةِ كُلَّ لَيْلَةٍ لَمْ تُصِبْهُ فَاقَةٌ أَبَدًا.
Ҳофиз Ибн Асокир - Абдуллоҳ ибн Масъуд таржимаи ҳолида - шундай деган: “Абдуллоҳ ибн Масъуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳумо) уни кўргани келиб: “Нимадан шикоятинг бор?” деб сўради. Ибн Масъуд: “Гуноҳларимдан”, деди. Усмон ибн Аффон: “Нимани хоҳлайсан?” деб сўради. Ибн Масъуд: “Раббим раҳматини”, деди. Усмон ибн Аффон: “Сенга табиб буюрайми?” деди. Ибн Масъуд: “Табиб мени бетоб қилди”, деб жавоб берди. Усмон ибн Аффон: “У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми?” деб сўради. “Унга эҳтиёжим йўқ”, деди Ибн Масъуд. Усмон ибн Аффон: “Сендан кейин қизларингга қолади”, деди. Ибн Масъуд бунга жавобан: “Қизларим камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кеча Воқиъа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳар кечада Воқиъа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди”, деганларини эшитганман”, деб жавоб берди ”.
Машҳур саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафот этишидан олдин касалликка чалинганди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу уни кўргани келиб, ҳол-аҳвол сўрагач, Абдуллоҳга қараб: “Нимадан шикоятинг бор?” Яъни, сени нима безовта қиляпти, нимадан хавотирдасан, деб сўради. Ибн Масъуд унга гуноҳларидан қўрқиб турганини айтди. Бу, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ўта тақводор, имонда пешқадам кишилардан бўлганини билдиради. Одатда, бемордан “Нима шикоятингиз бор”, деб сўралса, “У ерим оғрияпти, бу ерим оғрияпти”, “Уни егим келяпти, буни егим келяпти”, деб айтади. Аммо Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу гуноҳларидан шикоят қилди.
Шикояти фақат гуноҳларидан эканини билган Усмон розияллоҳу анҳу ундан: “Нимани хоҳлайсан?” деб сўради. Ибн Масъуд беморлигини ҳисобга олиб, нафси нимани истаётганини сўраганди, Абдуллоҳ: “Раббим раҳматини”, деб жавоб берди. Яъни, Раббим Аллоҳ гуноҳларимни кечириб, жаннатга киритишини хоҳлайман.
Бундан маълум бўлади, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўлими арафасида хавф ва ражо орасида бўлган - Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб, азобидан қўрққан.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: “Сенга табиб буюрайми?” деб сўраганида, Абдуллоҳ инкор этиб, уни Аллоҳ таоло имтиҳон қилаётганини, бунга чиройли сабр этишини айтди.
Ҳамма таклифларини рад этгач, Усмон розияллоҳу анҳу Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга: “У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми?” Яъни, сенга совға олиб келишларини амр қилайми, деганида ҳам: “Унга эҳтиёжим йўқ”, деди. Усмон ибн Аффон Абдуллоҳга: “Сенда эҳтиёж бўлмаса, мен берган совғалар қизларингга мулк бўлади”, деганида, Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Қизларим камбағал бўлиб қолишидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқиъа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳар кечада Воқиъа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқлик кўрмайди”, деганларини эшитганман”, деб жавоб берди.
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтамиз: Воқиъа сураси хосияти ҳақидаги ривоятлар фазилатли амаллар бобида келтирилади, бироқ санади заиф бўлгани учун қатъий ишонч билан “Воқеа сурасини кечаси ўқиган одам камбағал бўлмас экан”, деб айтилмайди.
"Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни ҳам кузатиб боринг:
Telegram:
👉 t.me/AbdulbositQori
Facebook:
👉 / abdulbositqoriofficial
Instagram:
👉 / abdulbosit_qori_official
Яқинларингизга ҳам улашинг!