Хатак ғорида топилган ноёб ёдгорлик тарихи | Moziyga sayohat

  Рет қаралды 8,364

UZBEK TV

UZBEK TV

Жыл бұрын

"Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ҳар бир миллатни маънавий жиҳатдан юксалтиришда, миллий ғояни таркиб топтиришда ва мамлакат аҳолисини маданият ютуқларидан баҳраманд этишда музейлар ғоят муҳим ўрин тутади. Одамлар музейларга ўтмишни хотирлаб, ҳозирги кунини баҳолаш учун келадилар.
Чунки музейларда халкимизнинг у'тмиши, щаёт тарзи, урф-одатлари билан ызаро боглик бебахо нарсалар, моддий маданиятимиз намуналари сакланади.
Музейлар аҳолини, энг аввало ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини кўп асрлик тарихга эга она халқига, унинг кўп йиллар давомида мустақиллик, миллий давлатчилик қуриш учун кураш тарихига, ватанпарварлик, меҳнат ва маданиятимиз қадриятларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим хизмат қилади.
Музейларнинг ўзига хос жиҳати шуки, унинг асосий фаолияти музей буюмлари деб аталувчи табиий, моддий ва маданий ёдгорликлар намуналари билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 27-декабрдаги Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисидаги № 545- сонли қарори асосида Сурхондарё вилояти Ўлкашунослик музейи археология бўлими базасида Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан 2002 йил 2 апрелда Марказий Осиёда аналоги йуқ бўлган Термиз Археология музейи ташкил этилди ва биринчи Президентимиз И.Каримов иштирокида очилди.
Ҳозирги кунда деярли бутун жаҳонда ўзининг ноёб экспонатлари билан машҳур бўлишга улгурган Термиз Археология музейи кўп жиҳатдан Сурхондарё вилояти Ўлкашунослик (ҳоз.Термиз давлат музей қўриқхонаси)музейи олдида қарздордир.
Сурхондарё вилояти Ўлкашунослик музейи республикамиздаги энг кекса ва мўътабар даргоҳлардан бири бўлиб, 1933 йил 17 сентябрда ташкил этилган. Музей ўзининг фаолияти давомида катта тарихий ва шонли йўлни босиб ўтди. Музейни ташкил этишда унинг биринчи директори Г.В.Парфёнов катта ҳисса қўшди. Қисқа вақт ичида фидойи ўлкашуносларнинг меҳнати туфайли Сурхондарё вилояти ўлкашунослик музейи ўз ўрнини топа билди ва ўлка тарихини ўрганишда айтиш мумкинки, оламшумул ютуқларга эришди.
1933 йилнинг июнь ойида Тошкентда ўтказилган республика музейларининг конференциясида Қарши, Хива ва Термиз шаҳарларида музейлар ташкил этиш ҳақида таклифлар билдирилади.
1933 йилнинг сентябрь ойи бошларида эса Термиз режалаштириш бўлими (Ретплан) ва туман халқ таълими бўлими Г.В.Парфёновнинг Термиз шаҳрида музей ташкил этиш таклифини маъқулладилар.
1935 йилда Сурхондарё округи ташкил этилиши муносабати билан 1935 йил 20 июлда вилоят округкомининг қарори билан Сурхондарё Давлат туманлараро музей округ музейига айлантирилади. Шеробод тумани Ўлкашунослик музейи эса округ музейининг филиалига айлантирилади. Шунингдек, округком округ музейи қошида зоология бўлимини очиш ва зоология бўлими ҳисобида турган ҳайвонларни сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар учун 10000 р. маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Музей директори Г.В.Парфёнов музейдаги зоология бўлимининг фаолиятини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлиб Тошкент ҳайвонот боғи фаолияти билан танишди. Зоология бўлими фаолияти учун ажратилган маблағ эвазидан Г.В.Парфёнов Тошкент ҳайвонот боғидан 2 та айиқ, 3 та бўри, 3 та сиртлон ва бошқа ҳайвонлар сотиб олади ва музейнинг зоология бўлими мудири Д.Е.Аралов ва Шеробод тумани Ўлкашунослик музейи директори Г.А.Журавлёв билан Термизга жўнатади. Ушбу юборилган дастлабки ҳайвонлар кейинчалик Термиз шаҳар ҳайвонот боғининг энг биринчи экспонатлари бўлиб қолдилар.
Музей директори Г.В.Парфёнов Москва шаҳрида бўлган чоғида салмоқли ишларни амалга оширади. Жумладан, Москва Шарқ маданияти Давлат музейи билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилади. Москва Планетарийси билан ҳамкорликда музейнинг астрономия бўлимини очишга келишади.
Бундан ташқари Г.В.Парфёнов Москва Астрономия музейи СССР халқлар музейи ва Москва Давлат университетида бўлиб музейни ривожлантириш масалаларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама этади. Бутуниттифоқ марказий кутубхонасида бўлиб, Эски Термиз тарихи билан боғлиқ материаллар тўплайди. Москва ҳайвонот боғи фаолиятини ўрганади.

Пікірлер: 8
@user-wg9gp6hb6s
@user-wg9gp6hb6s Жыл бұрын
Салом Алейкум, Ота бобо, юрти Хатак кишлоги, виедони куриб хурсанд, болдим, янги виедолар кутиб коламиз 🙏❣👍👏🤲💯💯💯💯💯💐💐💐
@UzB093
@UzB093 Жыл бұрын
100 минг йил бу хазил йилмаз достлар😮
@superstroy5463
@superstroy5463 Жыл бұрын
Ассаламу Алайкум рахмат видео учун
@samiramsamiya6296
@samiramsamiya6296 Жыл бұрын
Uzbekondayam borekanu shunaqa tarixlar nomer 1 uzbekistan
@user-fn8gh4gg8r
@user-fn8gh4gg8r Жыл бұрын
Благодарю. Очень хороший фильм
@jalaladinshax4697
@jalaladinshax4697 3 ай бұрын
нима чиксаям хаммасини четка олиб чикиб кетади. бизга фойдаси юк.
@user-ml3cl6vu2q
@user-ml3cl6vu2q Жыл бұрын
👍👍
@nuriddinkarimov1384
@nuriddinkarimov1384 Жыл бұрын
yolg'onchilar sizlar yolg'onchisizlar
Amir Temur gʻoriga sayohat | Амир Темур ғорига саёҳат
41:31
How to Sneak Make Up Into Class 💄 #shorts
00:30
BubbleBee
Рет қаралды 15 МЛН
SHERALI JO'RAYEVNING BIRINCHI AYOLI BOR GAPNI AYTDI
28:07
Qalampir UZ
Рет қаралды 340 М.