Қаю жонлик жаҳонға келса, охир ўлмайин қолмас, Тирикликда халойиқ бир-бири қадрини билмас. Ажаб мотамсаро дунё эрур, поёни юқ, билсам Ки, сан дунёға мағрур ўлмағил, ҳаргиз вафо қилмас. Аёғинг остиға боқғил, ҳамма ер ичра пинҳондур, Манам шундек бўлурман, деб сани парвойинга келмас. Лаҳад ичра ётурсан, ёзу қиш ўтгонини билмай, Уғул-қиз, ёру дўстинг бир келиб сандин хабар олмас. Сан ўлган сўнг ҳама фарзандларинг молингни олғайлар, Сани ҳолинг нечук кечгай қаро ерда, булар билмас. Ўлум ёшу қари, шоҳу гадоларға баробардур, Билинг, жон олғучи элни назарга заррача илмас. Бу беш кунлик умрға жою манзил ҳам керакмасдур, Ўлумни ўйлаган одам бу дунёга назар солмас. Жаҳаннам оташини, гўр азобин ўйлаган одам Сиротул-мустақимдин ўтмагунча йиғлагай, кулмас. Ҳазиний, охиратга ҳар киши имон билан борса, Ўшал ерда ани сан англагил, ўлган била ўлмас.
@АзаматМамаюсупов-э1ф Жыл бұрын
Ёзганингизни айтилганидан салгина фарқи бор экан. Бобони айтган асли бўлса керак.
@AbdullatifIsmoilov-cc4dg20 күн бұрын
Аллох рози бу́лсин
@РамазанАлкабайулы Жыл бұрын
Керемет! Алла Тағала разы болсын!
@므므느뭄무뭄2 жыл бұрын
Mashaalloh judayam zor bobojon umriz uzoq bolsin alloh sizdan rozi bolsin 👍👍👍👍👍👍
@isotursinvofkl1158 Жыл бұрын
МАШААЛЛОХ АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН
@saydazizxonsaydazimov98398 ай бұрын
😢😢😢😢😢😢😢😢olloh rozi bo'lsin
@Masaykar9 ай бұрын
Машааллох. Аллох рози булсин сиздан.
@tulqinquchqorov35012 жыл бұрын
Оллох Рози булсин
@fahriddinroziy4154 Жыл бұрын
Аллохим рози булсин рахмат!
@UlugbekAbdullaxojayev Жыл бұрын
Яшанг! Барака топинг!!!👍👍👍
@Nurmuhammad0890 Жыл бұрын
Ha mashaalloh. Bu dunyoda odamlarni rozi qilaman deyishlik bekor gap hoyu has. Allohni roziligini istab yashash eng tòĝri yòldir bas. Buni inson òziga singdirguningcha umrini òtib ketganini bilmas...