🔴 Намоз арабчада «Салот» дейилиб, луғатда яхшиликка дуо маъносини англатади. Шариатда эса: «Такбир ила бошланиб, салом бериш ила тугайдиган махсус шартлари бор гаплар ва ишлар намоздир». Намоз Исро кечасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларидан олдинроқ фарз бўлган. Беш вақт намоз фарзлиги Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам, Ижмоъда ҳам қайта-қайта таъкидланган. Намоз балоғатга етган ҳар-бир мусулмон учун фарз айндир. Ҳар ким ўзи учун намоз ўқимоғи фарздир. Ким намозни инкор қилса, Исломдан чиқиб, кофир бўлади. Намоз, калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз ҳисобланади. У банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир. Аввало намоз банданинг Аллоҳ билан боғланиш воситасидир. Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади. Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарди ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам олса бўлмаслиги мумкин, қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дард ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса, Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Энг ози банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади. Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди. Иккинчидан намоз ютуқлар ва нажот йўлидир. Намоз хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўлидир. Намоз доимо ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради. Намоз намозхонни Аллоҳга яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади. Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади. Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат касб этади. Намоз ўқийдиган одам, ғафлат уйқусидан қутилиб ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади. Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади. Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқорли, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади. Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазийлатларга, эга бўлишига, турли разийлатлардан холи бўлишга олиб боради. Учинчидан, намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир. Намоз мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотирижам бўлади. Тўртинчидан, намоз поклик рамзидир. Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. қолаверса бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса. "Намоз" китоби.
@soliha19513 жыл бұрын
АЛЛОХ РОЗИ БОЛСИН СИЗДАН
@МухаббатМахмудова-п1у3 жыл бұрын
Алхамдулиллох амин.
@ЗухраТаирова-ы7б3 жыл бұрын
Аллох рози бусин туппа тугри езилганни укияпман манда борми шулар диб алхамдуллях бор экан чунки ман роосиядаман факат Руслар билан ишлиман хаммаси хурмат килади номозхон булганим учун ва шароит киберишади алхамдуллях хижобга кирганман каршилик йук бехисоб шукр АЛЛОХИМ севган бандаси булай рози килай дийдорини курай армоним шу
@МухаббатМахмудова-п1у3 жыл бұрын
@@ЗухраТаирова-ы7б Аллох рози булсин сизу биздан мен худди сиздек мени намозларимни хурмат килади хатто намоз вактларигача билади хозир кизимиз намозини укиб олсин сунгра чой ичамиз дейди тушунган инсонларни садагаси кетса арзийди мен хам хурмат киламан уларни Илохо Роббимни хузурига ёруг юз билан ибодатларимиз яхши амалларимиз ила юзлантирсин амин амин амин.
Жараткан Аллахым озун колдо!бардык жамандыктардан алыс кыл!Озун улуксун!Озун кереметтуусун!Жараткан пенделерине ыйман ден соолук бер эки дуйнолук бактылуулук бер!!!❤❤❤❤❤
@tohtasinmatmurodov794510 ай бұрын
Alloh shayx hazratlarini joylarini jannatdan qilsin bizlarga ham goʻzal iymon bersin
,,Аллохума антас саламу ва минкас саламу таборокта я зал жалолу вал икром ,, Сал ноотори йозбсз
@TimmyKasiyanov8 ай бұрын
Krilchada juda hato oqiladi bu yozganiz tabarokta boladi Ba ب ni yugon qip quydiz ر harfini ingichka sizi yozganizga qarab kimdir oqib yursa bu hato bob qoladi
@TimmyKasiyanov8 ай бұрын
استغفرالله أستغفر الله استغفرالله اللهم أنت السلام ومنكاس السلام، تباركت يا زالجالي والإكرام".
Алла сизге дамло омур берсин. Сабактарыныз коп элге Насип этсин. Алла сиз менен бирге Болсун. Сиздей аалымдарды Алла дайым колдосун.
@user-fv1kc5pn1c3 жыл бұрын
ХАР БАНДАНГНИ ИЛМИНИ УЗИНГ ЗИЁДА КИЛГИН ОЛЛОХИМ ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИМИЗГАЯМ МИНГДАН МИНГ РАХМАТ БЕРГАН УГИТ ВА ИЛМЛАРИГА ОХИРАТЛПРИ ОБОД БУЛСИН ХАР БАНДАГА КУРОНИ КАРИМНИ УКИШ ВА ЁД ОЛИШ НАСИБ КИЛСИН ОМИН !!!
@momirjontursunboy20983 жыл бұрын
Аллохга шукир шаеимни жойлар и жанната булсин 🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Ma sha Alloh joyingiz Jannatda bo‘lsin In sha Alloh 😊😊
@СалимаМирсаатова3 жыл бұрын
Шайхимизни аллохим охиротларини кенг обод жаннатий килсин.
@samsungservice5213 жыл бұрын
АЛХАМДУЛИЛЛАХ ЗУРРИЯТЛАРИМИЗ АЛЛАХ ЯХШИ КУРГАНЛАРДАН БУЛСИН АМИЙН!!
@Khonor9020 күн бұрын
Аллоҳ ўтган бололаримиз ва момоларимизни рахматига олган бўлсин илохим!
@andijonmebel-vn1jj5 ай бұрын
Идохим Аллохим шайхимизни пайгамбаримиз билан бирга килсин..мени хам киематда шулар билан бирга кил Аллохим
@zarnigorsulaymonova7866 Жыл бұрын
Ōzbekiston xalqi juda xursand OLLOH bizga shunday buyuk shayxni bergani uchun.Jannatda ham payg'ambarimiz Muhammad Mustaffo Aleyhi Vassalom va shayximiz Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf bilan birga bólishimizni nasibirōza aylasin.
@МухаммакодирМамаюнусов Жыл бұрын
Сиздан гапим учун узур сорайман Аллох деб езилади Оллох эмас
@Pahlovonusmanliyev Жыл бұрын
Ха тугри бир биримизди хатомизди айтиш яхшиликка Аллох рози булсин
@guliranoSharobiddin5 ай бұрын
Assalomu alaykum! Omiyn.Robbimiz Alloh shayximizdan rozi bo'lsin .Insonga buyuk deb bo'lmas ekan Vallohu 'Alam